"Юқумлик касалликларда ҳамширалик парвариши" дастури

24.05.2015

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ПАРВАРИШИ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Аннотация

Мазкур Намунавий ўқув дастури   Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди ва ушбу намунавий дастур бўйича -  “Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши” малака ошириш гуруҳларида Республика даволаш профилактика муассасалари“Юқумли касалликлар” бўлимларида фаолият олиб бораётган, 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга хамшираларўқитилади.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш, олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни,  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи, балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир. Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Намунавий ўқув дастури “Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши” наъмунавий ўқув режа асосида тайёрланган бўлиб,    ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки ( тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усуллари таьрифлаб берилган.

Кириш

“Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши”  номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади: терапевтик йўналишда фаолият олиб бораётган ҳамшираларни ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий , умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, терапия фанидан янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тили терминологиясидан кенг фойдаланишни, шу жумладан, дори воситалари, хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, намунавий режанинг ижтимоий - гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  “Ҳамширалик ишида дори - дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби”, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб, ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорат бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий таҳлил қилиб боришда, ҳамда аҳоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши - тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида“Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши”   бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари терапия бўлимлари ҳамшираларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши”     Намунавий ўқув дастури  2009 йил 18 декабрь 319- сонли  “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА

Цикл/курснинг номи: “ Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши”

 

Блоклар ва ўқув фанлар

номи

Умумий

ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 

Аудитория машғулот соатлари

Мустақил иш соатлари

Соат 

%

Жами

Назарий

Амалий

1

2

3

4

5

6

7

8

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

1.2

Ахбороткоммуникацион технологиялари

8

 

 

6

2

4

2

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

3.0

Ихтисослик фанлар

122

 

72

106

46

60

16

3.1.

Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар билан касалланган  беморларда ҳамширалик парвариши.

8

 

6

4

2

2

3.2

 Ҳаво- томчи йўли орқали юқадиган юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши.  Замонавий даволаш усулларида ҳамширалик жараёни.

12

 

10

4

6

2

3.3

Ошқозон ичак, диарея каби  юқумли  касалликларида ҳамширалик парвариши

26

 

24

10

14

 

3.4

Паразитар касалликларда ҳамширалик парвариши.  Замонавий даволаш усулларида ҳамширалик жараёни.

22

 

18

8

10

4

3.5

 Тери таносил  касалликларида ҳамширалик парвариши

20

 

18

8

10

2

3.6

 Парентерал ва қон хамда қон махсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларида ҳамширалик парвариши

20

 

18

6

12

2

3.7

ОИВ ва ОИТС касаллиги билан касалланган беморларда ҳамширалик парвариши

14

 

12

6

6

2

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

ЖАМИ

172

100

144

72

72

28

Намунавий ўқув  дастурини ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми: 

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

амалий

172

 

144

72

72

28

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-                   Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-                   Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-                   Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамширадипломига эга мутахассислар.

-                   Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-                   Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, далилларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-                   Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобиляти.

Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-                    Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-                     Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-                    Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-                    Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-                   Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-                   Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-                   Компьютер технологиялари,

-                   Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар,мустақил иш. Назарийва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - биригамос бўлиши лозим.Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-         Бошланғич билимназорати;

-        Мавзу юзасидан суҳбат;

-        Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим. 

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш

Мавзу

Мустақил иш тури

Баллар

1.

Вирусли гепатит “С” касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

 

2

4

10

12

15

20

2.

Сил касаллиги ва унинг юқиш йўллари

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.

Кўк йўтал ва унинг профилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

4.

Грипп касаллиги ва унинг вакцинацияси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

5.

ОИТС ва ОИВнинг иммунопрофилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

6.

Қизамиқ касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

7.

Вирусли гепатит “В” касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

8.

Қутуриш, бруцеллёз касаллиги.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

9.

Кўйдурги касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

10.

Вабо, ўлат касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

11.

Менингококкли инфекция  қўзғатадиган касалликлар.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

12.

Овқат токсикоинфекция (ботулизм) ларида ҳамширалик парвариши

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

13.

Қорин тифи«А» ва «В»  паратиф касалликларида ҳамширалик парвариши

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

14.

Сальманеллёз касаллигида ҳамширалик парвариши

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

15.

Вирусли гипатит «А» ва «Е» касалликларида ҳамширалик парвариши

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

МОДУЛ 83

3.1. Ўта хавфли ва карантин  юқумли касалликлар билан касалланган  беморларда ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари.Дунёда вабо касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблашиб, ҳар йили ушбу касалликнинг оммавий тусда қайд этилиши кузатилмоқда. Ҳалқаро сиёсий, иқтисодий  ва маданий алоқаларнинг борган сари кенгайиши, аҳоли миграциясининг кучайиши республикамиз ҳудудига вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ва тарқалиш хавфини оширмоқда. Республикамиздаги очиқ сув ҳавзаларида кузатилаётган вабо вибрионларининг доимий циркуляцияси, ушбу касалликнинг маҳалий ҳолат сифатида қайд этилишига сабаб бўлиши мумкин.Дунёда юзага келган мурракаб эпидемик вазият, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни ҳудудимизга четдан кириб келиши, шунингдек биотерроризм хавфи тиббиёт ходимларининг ушбу касалликлар бўйича билим савиясини ошириш, касалликлар ўчоқларини тезкор равишда чегаралаш ва бартараф этиш, диагностик ва бакпрепаратлар, дезинфек-цияловчи моддалар ва дори-дармонлар захирасини яратиш ҳамда юқуми касалликлар учун қўшимча шифо ўринларни аввалдан тайёрлаб қўйишни тақоза этади. Аҳоли пунктларининг санитария ҳолати, озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи объектлар, водопровод, канализация тизимлари фаолияти ва очиқ сув ҳавзалари устидан давлат санитария назоратини   кучайтиришни талаб этади.   Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар камайтириш борасидаги ютуқлар, кўп миқдорда малакали ўрта тиббиёт ходимларининг тайёргарлик сифатига ҳам боғлиқ. Уларни ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва профилактикасининг хусусиятлари билан таништириш тиббий ёрдам кўрсатиш  ва профилактик чора-тадбирлар ўтказиш сифатини янада яхшилайдир.Ушбу  модул даволаш-профилактика муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, бу дастур асосида ўрта тиббиёт ходимлари    « Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар этиологияси, клиникаси, даволаш ва беморларни парваришлаш, касалликнинг профилактикаси» мавзусида тўлиқ маълумотга эга бўладилар.

Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликларни тарқалиш хавфини камайтириш учун касалликларни барвақт аниқлаш, лаборатория текшируви учун материал олиш, тиббий муолажаларни бажариш ва беморларни парвариш қилишга тўғри ёндошиш ўрта тиббиёт ходимлари учун катта аҳамият касб этади.Ушбу модулда ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар ва унинг  профилактикаси бўйича чикарилган меъёрий ҳужжатлар, муаммоларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб ўтилган.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар билан касалланган  беморлар психологияси, этика ва  деонтологиясини.Асептика ва антисептикани. Беморларга шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишни.Тиббий ҳужжатларни юритиш ва тўлдириш қоидаларини.Ҳамширалик жараёни ва унинг босқичларини.  Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар ҳақида тушунчани. Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхиси,  давоси ва профилактикасини.Ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар олдини олиш ва унга қарши кураш борасидаги янгиликларни.Санитария тарғибот ишларини.25.01.2012 йил №25- сонли Ўзбекистон Республикасида вабокасаллиги устидан эпидемиологикназоратни янада такомиллаштириш  тўғрисидаги буйруқ асосида ишлашни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:Иш жойини ташкил қилишни.Дезинфекцияловчи эритмалар тайёрлашни.Тиббий муолажаларни бажариш пайтида тиббий қўлқопдан фойдаланиш  кўникмасини. Муолажаларни бажариш алгоритми бўйича ҳаракатлар кетма- кетлигини кўникмасини.Лаборатория текширувлари учун бемордан  материал олиш   қоидалари кўникмасини.Ишлатилган тиббий чиқиндилар – шприцлар, игналар, тампонлар ва  ҳоказоларни дезинфекциялаш ва хавфсиз йўқ қилишни.Ўта ҳавфли юқумли касалликларга қарши махсус кийим кийиш тартибини.Санитария-тарғибот ишларини  олиб боришни. Безредко усули билан десенсибилизация ўтказиб, иммун воситаларини (зардоб, иммуноглобулин) юборишни.Эпидемия манбаларидаги олиб бориладиган ишларни, хужжатларни расмийлаштиришни.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув юкламанинг тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

2

Мустақил иш  (МИ)

2

Аттестация

+

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

 

 

Вабо, ўлат касаллиги .

Касаллик ҳақида тарихий маълумотлар. Касаллик қўзгатувчилари. Ҳозирги кунда учрайдиган вабо касаллигида Эль-Тор вибрионининг аҳамияти.  Вибрионларнинг кўпайиш хусусиятлари. Уларни ташқи муҳитга чидамлилиги.Инфекция манбаалари. Касалликни юқишида сув орқали юқиш йўлининг аҳамияти. Бизни мамлакатимизга касалликни кириб келиш сабаблари. Касалликни мавсумийлиги. Касалликни ривожланишида ошқозоннинг асосий функцияларининг аҳволини аҳамияти.    Касалликнинг дастлабки белгилари.  Касалликни кечиш вариантлари. Бемор танасини касаллик натижасида сувсизланиш холати клиникаси. Бемор ахлати холати. Касаллик асоратлари.   қисқача тарихий маълумотлар. Касаллик қўзғатувчиси. Табиатдаги микроб манбаалари ва ўлат ўчоқлари. Касалликни тарқалиш йўллари ва юқиш механизми. Ўлатни организмда чегараланган ва тарқалган шакллари.Касаллик белгилари. Ўлат таснифи. Ўлатнинг турли шаклларини ўзига хос кечиши. Касаллик оқибатлари.Лаборатория ташхиси. Беморлардан текширув учун материал олиш ва уни лаборатория юбориш тартиби, ҳимояланиш чоралари.   Касалликни даволаш усуллари.   

2

 

2

Қутуриш, бруцеллёз касаллиги.

Касаллик қўзғатувчиси ҳақида маълумот. Вирус манбаи.  Касалликни юқиш механизми. Марказий асаб тизимининг зарарланиши. Касалликни клиник кўриниши, яширин даври. Касалликни кечиш даврлари. Қутуришнинг дастлабки белгилари. Касаллик асоратлари. Касаллик оқибатлари. Касалликни ташхислаш.  Касалликни даволаш. Хайвонлар тишлаган жойни (ярани) тозалаш. Беморларни парваришлаш. Беморга тинч шариот яратишнинг аҳамияти. Инфекция манбаалари. Касалликни юқиш йўллари ва механизми.Ўткир бруцеллёз. Касаллик клиникаси. Касалликни дастлабки босқичини ўзига хос хусусиятлари. Таянч-ҳаракат тизимини, ички аъзоларни, асаб тизимини, урогенеталь тизимларни зарарланиши. Резидуаль бруцеллёз. Касаллик асоратлари ва оқибатлари. Касалликни ташхислаш. Эпидемиологик анамнезнинг аҳамияти. Бактериологик ва серологик ташхислаш усуллари. Касалликни даволаш усуллари. Антибиотиклар билан босқичли даволаш усули. Вакциналар билан даволаш усули. Физиотерапия ва санатория-курортларда даволаниш. Бемор рухиятини назарда тутган холда парваришлаш. Касалликни олдини олиш чоралари.

 

2

3

Кўйдурги касаллиги.

Касаллик қўзғатувчиси. Инфекцияни тарқалиш йўллари ва юқиш механизми. Тупроқнинг аҳамияти.Гўшт ва бошқаозиқ-овқат маҳсулотлари.Инфекцияни тарқалишида ҳашоратларнинг аҳамияти. Касалликни тери ва септик шаклларининг клиник тавсифи.  Касаллик асоратлари. Касалликни эрта даврларда аниқлашнинг аҳамияти. Касалликни ташхислаш. Лаборатория ташхислаш усуллари: бактериологик, бактериоскопик, биологик, серологик текширувлар. Текшириш учун материаллар олиш ва уларни лабораторияларга юбориш тартиби. Касалликни даволаш усуллари. Этиотроп воситалар: куйдиргига қарши гамма-глобулин, антибиотиклар. Уларни организмга юбориш усуллари, ҳосил бўлиши мумкин бўлган асоратлар ва уларни олдини олиш.

2

 

 

Жами

 

      4

     2    

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Таҳлил учун нажас йиғиш тартиби.

-        Бюрне тери аллергик синамасини бажариш.

-        Қонни экмага олиш тартиби.

-        Безредко усулида зардоб юбориш.

-        Гипертермик синдромни бартараф қилишни.

-        Ўта хавфли ва карантинли юқумли касалликларга қарши кийим кийиш тартиби.

-        Ётоқ яраларни олдини олиш ва парваришлаш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Муляжлар, фантом, Видеофильмлар ва компьютер дисклари, таблицалар, плакатлар, стендлар,слайдлар;Пахта,спирт,шприц,қўлқоп,резина жгут,система,ёстиқча зарарсизлантирилган тувак,шпатель,махсус шиша идиш, пробирка,термометр,хлорамин,метал бикс,тиббиёт клёнкаси,комбинзон ёки пижама,ўлатга қарши халат,докали ниқоб,химоя кўзойнак,сочиқ,пайпоқ,шиппак ёки этик,талк,совун.

3.2.  Ҳаво- томчи йўли орқали юқадиган юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши.  Замонавий даволаш усулларида ҳамширалик жараёни

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Ўқитишнинг мақсади,даволаш – профилактика муассасаларида  ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва даволаш – профилактика муассасаларида ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.Тингловчиларни профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари,қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.Тингловчиларни ҳаво томчи йўли орқали юқадиган касалликларда (қизамиқ,сил, грипп ва хакозо)  фаол ва пассив эмлаш препаратлари, эмлаш ишининг ташкилий – услубий асослари, вакцинацияга кўрсатмалар, ҳамда моънеликлар, вакцинациядан кейинги асоратлар, уларни бартараф этиш йўллари билан таништириш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:Юқумли касалликлар фанини ўзлаштириш асосида тингловчи ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар қўзғатувчилари ва уларнинг ўзгарувчанлиги, инсон организмининг иммун статуей ва иммун танқислиги ҳолатлари, юқумли касалликларнинг этиологияси, патогенези, асосий кўринишлари, клиник ва лаборатория ҳолатларида беморларни парваришлай олиши, ҳамда шифохона ичи инфекцияларининг эпидемик жараёни хусусиятлари, экологик ҳалокатлар ва экстремал вазиятларда организмдаги  патологик ҳолатларни ўзига хослиги ҳақида  тушунчага эга бўлиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнида ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг умумий қонуниятлари ва эпидемик  жараёнга таъсир этувчи омилларни. Эпидемияга қарши чора – тадбирлар тизими профилактиканинг умумий тамойиллари ва эпидемик ўчоқни бартараф этиш йўлларини профилактик ва жорий дезинфекция ўтказишни, стерилизация тартиби, дезинфекция ва стерилизацияда қўлланиладиган воситалардан фойдаланишни, иммунопрофилактика воситаларини  қўлланилишини, уларнинг яроқлилигини аниқлашни, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар профилактикаси бўйича санитария тарғибот ишларини бажара олишлари керак.

Намунавий ўқув дастурини ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

12

Аудитория машғулотлари

10

Назарий

4

Амалий машғулотлар

6

Мустақил иш 

2

Аттестация

+

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

 

 

 

 

1.

Грипп касаллиги.

Хаво-томчийўли орқали юқадиган касалликларнинг турлари.Грипп, парагрипп,аденовирусли инфекциялар,орнитоз, менингококк инфекцияси ва бошқа касалликлар.Касаллик манбалари, юқиш механизмлари, эпидемиялари, пандемиялари. Касалликни келиб чиқиш масаласининг хозирги кундаги холати. Грипп эпидемиясининг оқибатлари. Касаллик асоратларини олдини олиш.   Нафас йўлларини зарарланиши. Трахеит. Иккиламчи инфекциянинг аҳамияти. Касаллик клиникаси. Касалликни кечиши. Нафас йулларини зарарланганлик белгилари. Болаларда ва қарияларда касалликни узига хос кечиши. Беморларни уй шароитида даволашни ташкил этиш.   Дезинфекция усуллари. Касалликни олдини олиш тадбирлари. Эпидемияга қарши олиб бориладиган чора -тадбирлар. Вакцина турлари. Уларни организмга юбориш усуллари. Ёппасига эмлашни ташкил этиш.

2 с

 

 

 

2.

Қизамиқ касаллиги.

Қизамиқ касаллигининг ўзига хос хусусиятлари. Қизамиқ касаллигининг тарқалиши. Иқтисодий-ижтимоий шароитларнинг, мухитнинг аҳамияти. Қизамиқ касаллигининг босқичлари. Турли ёшдаги одамларда қизамиқ касаллигини кечишини ўзига хос хусусиятлари.      Қизамиқ касаллигини фарқлаш. Қизамиқни эрта даврда ташхислаш қоидаси. Ташхислашда анамнезнинг аҳамияти. Эпидемиологик анамнез. Ҳамширалик иши. Объектив текшириш маълумотлари. Тана харорати ва касалликни кечишида унинг аҳамияти. Қизамиқ касаллигида организмнинг турли аъзолари ва тизимларида юзага келадиган ўзгаришлар. Асоратлар ва уларни эрта даврларда аниқлашнинг аҳамияти. Юқумли касалликларнинг типик, атипик ва яширин шакллари. Ташхислашнинг лаборатория усуллари.

 

 

2 с

3.

Сил касаллиги.

Клиник белгилари. Сил хасталигининг кўринишларидан (ўткир, ўткиргача ва яширин кечишлари) - харорат кўтарилиши, терлаш, йўтал, озиш, қондаги ўзгаришлар. Сил касаллигини эрта аниқлашнинг мураккаблиги. Иш қобилиятининг пасайиши. Сил касаллигини яширувчи омиллар: грипп, бронхит, зотилжам, қорин тифи ва бошқалар. Ёш болалар ва ўсмирлардаги сил касаллиги интоксикацияси. Нафас аъзолари сили, марказий асаб тизими ва мия қобиғи сили, суяк ва буғимлар сили, сийдик йўллари ва жинсий аъзолар сили, кўз сили ва бошқа аъзолар сили.Юқумли сил касаллигининг тарқалишида ижтимоий сабаблар, ташқи мухит ва умумийликни аҳамияти. Сил касаллигининг манбаи ва тарқалиш йуллари - (томчили, чангли, алиментар, мулоқат орқали). Рентгенологик текшириш усуллари тўғрисида тушунча. Рентгеноскопия, рентгенография, флюрография,

2 с

2 с

4.

 

Менингококкли инфекция  қўзғатадиган касалликлар.

Менингококкцемия билан турли орган ва системалар зарарланиши. Менингококк инфекция қўзғатувчиси. Менингококк инфекция қўзғатувчисининг кўпайиши. Инфекция манбаи.Менингококкли инфекциянинг тарқалиши.Менингококкли инфекцияда организмда бўладиган ўзгаришлар. Менингококкли инфекция қўзғатадиган касалликларнинг кечиши. Ҳамшира назоратида беморларни парвариш этиш. Касалхона бўлимларида беморларни жойлаштириш. Уларни парваришлаш ва хамширалик жараёнини олиб бориш. Дезинфекция усуллари. Лаборатория текширувлари учун намуналар олиш ва уларни лабораторияга юбориш тартиби

2 с

 

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Қалин қон томчиси ва суртма тайёрлашни

-       Терига аллергик намуна қуйиб натижалар чиқаришни

-       Гипертермик синдромни бартараф қилишни

-        Пульсни аниқлаш ва нафас ҳаракатларини санаш

-       Эмлаш хонасида эмлаш ишларини бажаришни

-       Тана ҳароратини ўлчаш техникасини

-       Балғамни бактериологик текшириш учун йиғиш

-       Безредко усулида зардоб юборишни

-        Мускул орасига инъфекция қилиш техникасини

-       Томоқдан ва бурун шиллиқ қаватидан суртма олиш техникаси

-       Лаборатор текширувлар учун бармоқдан қон олиш

-       Қонни экмага олишни

-       БЦЖ қилиш техникасини

-       Анафилактик шокни бартараф қилишни

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминотимоделлар,муляжлар,фантом;ўқув видеофильмлари ва компьютер, дисклар,таблицалар,плакатлар, қўлқоп,буюм ойнаси,скалфикатор, 1 мл ли шприц, 10-15 мм ли игна, 2,5-10 мл ли шприц,  дори моддалари, стерил пахта шарча, 70% ли спирт, соат  ёки таймер,дезинфекцияловчи (зарарсизлантирувчи) эритма солинадиган идиш, тиббий термометр, сочиқ ҳарорат дафтари, стерил идиш (туфдон ёки Петри ликопчаси), учига пахта   ўралган стерил тампон,шпатель, бир марта фойдаланиладиган игналар,пахта тампонлар,2x2 см ўлчамли бўлакларга қирқилган фильтр қоғоз,хлорид кислотанинг 0,1 н.эритмаси (гемоглобинни аниқлаш учун) натрийцитратнинг 5% ли эритмаси (СОЭ ни аниқлаш учун),сирка кислотанинг 3% ли эритмаси. (лейкоцитларни санаш учун),натром хлориднинг 3% ли эритмаси (эритроцйтларни санаш учун), ойнага ёзадиган қаламлар,уйда ёки стационарда қон олиш учун комплект-укладкалар,эфир,йод настойкаси.

3.3 Ошқозон ичак, диарея каби  юқумли  касалликларида ҳамширалик парвариши. 

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Ўқитишнинг мақсади, юқумли касалликлар касалхоналарида ошқозон ичак токсикоинфекцияларида   фекал-орал  йўли орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора -тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва юқумли касалликлар касалхоналарида ошқозон ичак токсикоинфекцияларида   фекал-орал йўли орқали юқадиган касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.Тингловчиларни профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари, қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.Тингловчиларни фекал-орал йўли орқали юқадиган касалликларда (овқат токсикоинфекциялари, дизентерия, сальмонеллёз ва ва хакозо)  фаол ва пассив эмлаш препаратлари, эмлаш ишининг ташкилий – услубий асослари, вакцинацияга кўрсатмалар, ҳамда моънеликлар, вакцинациядан кейинги асоратлар, уларни бартараф этиш йўллари билан таништириш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

Юқумли касалликлар фанини ўзлаштириш асосида тингловчи  фекал-орал йўли орқали юқадиган касалликлар қўзғатувчилари ва уларнинг ўзгарувчанлиги, ошқозон ичак токсикоинфекцияларининг   этиологияси, патогенези, асосий кўринишлари, клиник ва лаборатория ташхисни, беморларни парваришлай олиши, ҳамда шифохона ичи инфекцияларининг эпидемик жараёни хусусиятлари, экологик ҳалокатлар ва экстремал вазиятларда организмдаги  патологик ҳолатларни ўзига хослиги ҳақида  тушунчага эга бўлиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнида фекал-орал йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг умумий қонуниятлари ва эпидемик  жараёнга таъсир этувчи омилларни. Эпидемияга қарши чора – тадбирлар тизими профилактиканинг умумий тамойиллари ва эпидемик ўчоқни бартараф этиш йўлларини профилактик ва жорий дезинфекция ўтказишни, стерилизация тартиби, дезинфекция ва стерилизацияда қўлланиладиган воситалардан фойдаланишни, иммунопрофилактика воситаларини  қўлланилишини, уларнинг яроқлилигини аниқлашни, фекал-орал йўли орқали юқадиган касалликлар профилактикаси бўйича санитария тарғибот ишларини бажара олишлари керак.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

26

Аудитория машғулотлари

24

Назарий

10

Амалий машғулотлар (АМ)

14

Мустақил иш  (МИ)

2

Аттестация

+

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

 

 

 

 

1.

Овқат токсикоинфекция (ботулизм) ларида ҳамширалик парвариши

Токсикоинфекцияларни юзага келишида турли микроблар ва вирусларнинг аҳамияти. Озиқ  овқат мақсулотларни зарарланиш йўллари. Касаллик патогенези ва патологик анатомияси. Касалликни ривожланишида  касаллик тарқатувчисининг токсиген хоссасининг ва беморнинг ошқозоничак йўлларини ҳолатининг ақамияти.

       Турли касаллик тарқатувчиларидан хосил бўлган токсикоинфекцияларнинг ўзига хос белгилари. Касаллик асоратлари. Бактериологик ва серологик текширув ташхиси.

       Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Ошқозонни ювиш техникаси ва унда керак бўладиган асбобғанжомлар. Патогенетик даволаш усуллари. Касалликни олдини олиш чора-тадбирлари. Озиқғовқат мақсулотларини сақлаш ва тайёрлаш юзасидан риоя қилиниши зарур бўлган санитарияғгигиеник чорағтадбирлар.

Касаллик тарқатувчиси ва унинг токсинларини ташқи муҳитга чидамлилиги. Инфекция манбаалари ва касалликни тарқалиш омиллари. Ботулизм таёқчалари билан зарарланиши мумкин бўлган озиқғовқат мақсулотлари. Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари       Бемор қонидан, ахлатидан, қусуқ массаларидан ва озиқ-овқат маҳсулотларидан касаллик тарқатувчисини ва уни токсинини ажратиб олиш. Биологик синама. Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Серотерапия. Бемор организмига зардоб ва анатоксин юбориш. Дезинтоксикацион, симптоматик ва антибиотиклар билан даволаш усуллари.

2 с

 

4 с

2.

Қорин тифи«А» ва «В»  паратиф касалликларида ҳамширалик парвариши

Касаллик қўзғатувчиларининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг антиген хоссалари. Ташқи муҳитга чидамлилиги.  Инфекция манбаалари, сурункали бактерия ташувчиларнинг аҳамияти. Касалликни юқиш механизми ва юқиш йўллари, озиқовқат ва сувдан тарқаладиган эпидемиялар, йил мавсумларининг аҳамияти. Касаллик клиникаси, инкубацион (яширин) даври, дастлабки белгилари. Тана ҳарорати, унинг динамикада ўзгариши ва давомийлиги. Турли аъзо ва тизимларнинг зарарланишини ўзига хос томонлари. Касалликка хос бўлган тошмаларни намоён бўлиш муддатлари. Лаборатория текшириш ташхиси: бактериологик (гемоғ, копроғ, уриноғ, билиғ, миелокультуралар) ва серологик ( Видал агглютинацияреакцияси,О,Н,Vi антигенларини аниқловчи реакциялар) аниқлаш усуллари. Иммунофлюоресценция усули.

2 с

2 с

 

3.

Сальманеллёз касаллигида ҳамширалик парвариши

Касаллик тарқатувчилари ва уларни ташқи муҳитга чидамлилиги. Сальмонеллёз касаллигини одамлар ва хайвонлар орасида кенг тарқалганлиги. Инфекцияни тарқалишида қора мол ва сувда сузувчи қушларнинг аҳамияти. Одам инфекция манбаидир. Касалликни юқиш механизми. Касалликни мавсумийлиги.

Касаллик клиникаси ва унинг шакллари: организмни маълум қисмларида жойлашган турлари (гастрит, гастроэнтерит, гастроэнтероколит), организмда кенг тарқалган турлари (тифсифат касаллик тури, септик касаллик тури), субклиник касаллик тури (бактерия ташувчанлик). Касаллик асоратлари. Инфекционғтоксик шок.

       Лаборатория текширув ташхиси: бактериологик (қусуқ массаларини, ошқозон ювилган сувни, ахлатни, сийдикни, ўтни ва қонни экиш) ва серологик (агглютинация реакцияси ва РНГА) текшириш усуллари. Текшириш учун матиериалларни олиш ва лабораторияга етказиш техникаси ва усуллари. Иммунофлюоресцент текшириш усули.

2 с

4 с

 

Вирусли гипатит «А» ва «Е» касалликларида ҳамширалик парвариши

Вирусли гепатит турлари (А, Е ва ҳ.к). Вирусли гепатит В антигенлари. Инфекция манбаалари. Вирусли гепатит турларини юқиш йўллари. Одам ёшининг аҳамияти. Инкубацион (яширин) даври. Сариқланишгача бўлган давр, касалликни дастлабки белгилари. Сариқлик даври ва унинг клиник вариантлари. Касалликни сарғаймай кечадиган шакли. Касалликни зўрайиши, қайталаниши, асоратлари. Геморрагик синдром, ўткир жигар етишмовчилиги. Сурункали вирусли гепатит.

      Клиник ва лаборатория текширув ташхиси. Текширув материалларини бемордан олиш тартиб-қоидалари. Асбобанжомлар ёрдамида ташхислаш усули. Даволаш тартиби. Беморни   кун татиби, парҳезга риоя қилиши,организмга суюқликларни юбориш тартиби. Касалликни оғир ва асоратли шаклларини даволаш. Гормонотерапия ва унинг асоратлари, салбий таъ-сирлари.

       Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Беморларни парваришлашва ҳамширалик жараёнини олиб бориш. Суткали диурезни ўлчаб бориш. Жадал даволаш усуллари.

2 с

2 с

 

 

Дизентерия касаллигида ҳамширалик парвариши

Касаллик тарқатувчиларининг ўзига хос хусусиятлари, ташқи муҳитга чидамлилиги. Инфекция манбаалари, уни юқиш механизми, мавсумийлиги.

Касалликни клиник кечишининг турли вариантлари (гастроэнтероколит, энтероколит, колит шакллари). Касаллик клиникаси, асосий белгилари, тенезмлар,сохта чақириқ, ахлати ҳолати. Касалликни типик, атипик ва яширин шакллари. Касалликни субклиник кечиши (бактерия ташувчанлик). Дизентерия асоратлари. Дизентериядан кейинги ҳолат.

      Сурункали дизентерия. Касалликни сурункали шаклга ўтишга сабаб бўлувчи омиллар. Бактериологик ва серологик текширув усуллари. Копрологик ва ректороманоскопик текширув усуллари. Иммунофлюоресценция усули ёрдамида ўтказиладиган экспрессдиагностика усули. Лаборатория текширувлари учун материал олиш усуллари.

2 с

2 с

 

 

 

      10 с

     14 с

Амалий кўникмалар рўйхати:

-         Меъдани ювиш техникаси.

-        Тозаловчи клизма ўтказиш техникаси.

-        Анатоксинлар юбориш техникаси.

-        Қусуқ массасидан лабаратория текшируви учун материал олиш.

-         Лабараторияга йўлланма ёзиш.

-         Биохимик текшириш учун қон олиш техникаси.

-         Кўз ва оғиз шиллиқ пардаларини кўздан кечириш.

-        Оғиз орқали регидратация ўтказиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти: 

Қўлқоп, буюм ойнаси, скарификатор, 1 мл ли шприц, 10-15 мм ли игна, 2,5-10 мл ли шприц,  дори моддалари,  стерил пахта шарча, 70% ли спирт, соат  ёки таймер,дезинфекцияловчи (зарарсизлантирувчи) эритма солинадиган идиш, тиббий термометр, сочиқ ҳарорат дафтари, стерил идиш (туфдон ёки Петри ликопчаси), учига пахта   ўралган стерил тампон, шпатель, бир марта фойдаланиладиган игналар, пахта тампонлар, 2x2 см ўлчамли бўлакларга қирқилган фильтр қоғоз, хлорид кислотанинг 0,1 н.эритмаси (гемоглобинни аниқлаш учун) натрийцитратнинг 5% ли эритмаси (СОЭ ни аниқлаш учун), сирка кислотанинг 3% ли эритмаси. (лейкоцитларни санаш учун), натром хлориднинг 3% ли эритмаси (эритроцитларни санаш учун), ойнага ёзадиган қаламлар, уйда ёки стационарда қон олиш учун комплект укладкалар, эфир, йод настойкаси.

3.4. . Паразитар касалликларда ҳамширалик парвариши.  Замонавий даволаш усулларида ҳамширалик жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Ўқитишнинг мақсади,юқумли касалликлар муассасаларида паразитар касалликларнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва даволаш – профилактика муассасаларида паразитар касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.Тингловчиларни профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари,қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.Тингловчиларни фаол ва пассив эмлаш препаратлари, эмлаш ишининг ташкилий – услубий асослари, вакцинацияга кўрсатмалар, ҳамда монеликлар, вакцинациядан кейинги асоратлар, уларни бартараф этиш йўллар билан таништириш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:Инфекцион назорат фанини ўзлаштириш асосида тингловчи паразитар касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг ўзгарувчанлиги, инсон организмининг иммун статуей ва иммун танқислиги ҳолатлари, паразитар касалликларнинг асосий кўринишлари, клиник ва лаборатория ҳолатларида беморларни парваришлай олиши, парентерал йўллар билан тарқаладиган касалликлар, ҳамда шифохона ичи инфекцияларининг эпидемик жараёни хусусиятлари, экологик ҳалокатлар ва экстремал вазиятларда организмдаги  патологик ҳолатларни ўзига хослиги ҳақида  тушунчага эга бўлиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:-Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнида паразитар касалликлар тарқалишининг умумий қонуниятлари ва эпидемик  жараёнга таъсир этувчи омилларни Эпидемияга қарши чора – тадбирлар тизими профилактиканинг умумий тамойиллари ва эпидемик ўчоқни бартараф этиш йўлларини профилактик ва жорий дизинфекция ўтказишни, стерилизация тартиби, дезинфекция ва стерилизацияда қўлланиладиган воситалардан фойдаланишни, иммунопрофилактика воситаларини  қўлланилишини, уларнинг яроқлилигини аниқлашни, паразитар касалликлар профилактикаси бўйича санитария тарғибот ишларини бажара олишлари керак.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

22

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш  (МИ)

4

Аттестация

+

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ 

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар миқдори

Назарий

Амалий

1.

Гелментоз  ва амёбиоз, касалликлари.

 Паразитизм ва инвазия ҳақида тушунча. Гельминтларнинг биологик хусусиятлари. Гельминтозларнинг эпидемиологик таснифи. Гельминтозлар географияси. Асосий гельминтлар клиникаси, ташхислаш ва даволаш усуллари. Тропик гельминтозларни олиб келиниши ҳақида асосий маълумотлар. Амёбиаз  касаллик тарқатувчиларининг ўзига хос хусусиятлари. Касаллик эпидемиологияси. Касалликни тарқалиш манбаалари. Касалликни юқиш механизми ва уни тарқалиши. Касаллик патогенези ва патологик анатомияси.  Касаллик клиникаси. Касалликни клиник шакллари. Ташхислаш. Содда микроорганизмларни мавжудлигини текшириш учун бемор ахлатини олиш ва текширишга юбориш. Ҳамшира  парвариши.

2.

Токсоплазмоз ва ламбилиоз касалликлари.

Токсоплазмоз  эпидемиологияси, касаллик белгилари, даволаш.Токсоплазмознинг лаборатория  диагностикаси паразитологик текширишлар ва иммунологик  реакцияларни  аниқлаш. Иммунологик  реакциялар қўйиш  Секбин – Фильтмон буёғи.  Турли органлардан  биопсия  йули билан олдинган  тўқима бўлакчалари, орқа мия суюқлиги, қон, жасад орган  бўлакчалари. Микроскопия  қилиш. Лямблиозқўзғатувчиси. Биологик хусусиятлари, жахонда тарқалиши, юқиш йуллари, касаллик  белгилари, лаборатор  ташхислаш, даволаш  профилактика  чора-тадбирлари. Ҳамшира парвариши.

3

Безгак касаллиги.

 Безгакнинг паразитологияси. Одамлардабезгак чақирувчи турлари, плазмодияларнинг штамми ва турли кўриниши. Уч кунли, тропик, тўрт кунли безгак ва овал безгаги. Плазмодияларни чивинда ривожланиши (спорогония). Зиготаларни,  социстларни хосил бўлиши. Паразитнинг турига қараб ва хавонинг хароратига нисбатан спорогонли  даврнинг муддати. Чивиннинг зарарлантиришига хароратнинг таьсири. Чивинларни юқумли касалликларни юқтириш муддати.

 Уч кунли, тропик ва тўрт кунли безгак касаллигининг клиник манзараси. Яширин даври, касалликнинг турли шаклларида яширин даврнинг давом этиш муддати. Уч кунли безгакда узоқ ва қисқа яширин даври. Безгак хуружининг шизогонияси ва ривожланиши. Безгакнинг турли шаклларида харорат эгри чизиғининг  ўзига хослиги. Безгак касаллигида жигар ва талоқнинг шикастланиши. Қоннинг шаклий  элементларини ўзгариши, асоратлари, лаборатория ташхиси, қайталаши, аралаш шакллари, хавфли турлари, қайта юқтириш. Турли хашаротлар орқали юқтирилган безгакнинг кечиш муддати. Безгакнингэпидемиологияси. Инфекциянинг:безгак билан касалланган беморлар ва  касаллик ташувчи манбалар.

4

Эхинококк, острица касалликлари.

Эхинококк Қўзғатувчилари. Ривожланиш босқичи. Тухум қўйиш жойи. Тухумларнинг чидамлилиги. Одам аъзоларида жойлашиши.Ташхиси, инвазия манбаи, тарқалиш  йўллари, дегельминтизация усули, тарқалиши.Кўпчилик болаларнинг зарарланиши ва қарши кураш. Доимий равишда дегельминтизация этиш. Санитария оқартув ишлари. Шахсий гигиена.Острица қўзғатувчилари. Ривожланиш босқичи. Тухум қўйиш жойи. Тухумларнинг чидамлилиги. Одам аъзоларида жойлашиши.Ташхиси, инвазия манбаи, тарқалиш  йўллари, дегельминтизация усули, тарқалиши.Кўпчилик болаларнинг зарарланиши. Эхинококк ва Острицага қарши кураш. Доимий равишда дегельминтизация этиш. Санитария оқартув ишлари. Шахсий гигиена.

 

 

 

       8с

     10с

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Қўлларни гигиеник тозалаш алгоритми.

-       Пульсни санаш техникаси.

-       Тана ҳароратини ўлчаш алгоритми.

-       Тери орасига синама қўйиш техникаси.

-       5Вена  ичига инъекция қилиш техникаси.

-       Бармоқдан қон олиш техникаси.

-       Буюм ойналарни тайёрлаш.

-       Қон суртмасини тайёрлаш алгаритми.

-       Қалин қон томчисини тайёрлаш  алгаритми.

-       1Қон суртмаларини бўяш усули.

-       Тўғри ичакни бармоқ билан текшириш.

-       Тахлил учун нажас олиш техникаси.

-       Қиннинг  тозалик даражасини аниқлаш.

-       Бимануал текшириш.

-       Бачадон бўйнини қин кўзгуларида кўриш.

-       Учта нуқтадан суртма олиниши.

-       Тирноқ остидаги қириндиларда острица тухумларини аниқлаш

-       Орқа мия суюқлигини химиявий, физикавий текшириш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти: Моделлар, муляжлар,фантом в.б. н: компьютер дисклари, таблицалар, плакатлар, стендлар;

Бир марталик ишлатишга мўлжалланган суюқ гигиеник совун ёки хўжалик совуни бўлакчалари. Стерил пинцет, стерил салфетка (қоғоз салфетка) ёки индивидуал сочиқ ёки электр қуритгич ва оқар сув.  Бир марта фойдаланиладиган игналар. Пахта тампонлар.  2x2 см ўлчамли бўлакларга қирқилган фильтр қоғоз. Хлорид кислотанинг 0,1 эритмаси (гемоглобинни аниқлаш учун).. Натрий цитратнинг 5% ли эрит-маси (СОЭ ни аниқлаш учун).. Сирка кислотанинг 3% ли эрнтмаси. (лейко-цитларни санаш учун)

 Натрий хлорднинг 3% ли эритмаси (эритроцитлар-ни санаш учун).Ойнага ёзадиган қаламлар. Уйда ёки стационарда қон олиш учун комплект жамадон.. Этил спирт 70% ли.

Эфир. Йод нас-тойкаси. Оддий ва силлиқланган буюм ойналар.Силлиқланган қоплагич ойналар. .Шиша пробкали бўғзи кенг банкалар. 1, 2, 5ва 10 мл ли даражаланган пипеткалар. Сиғими 100 мл ли ўлчов цилиндрлар.

3.5 Тери таносил  касалликларида ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг  мақсад ва вазифалари:Ўқитишнинг мақсадиТери - таносил  касалликларининг кейинги ўн йил давомида бутун дунё бўйлаб тез суръатлар билан тарқалишда давом этмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Соғлиқни сақлашнинг муҳим вазифаларидан бири Тери - таносил  касалликларининг профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишдир ва даволаш – профилактика муассасаларида Тери - таносил  касалликларининг  олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.

Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва даволаш – профилактика муассасаларида Тери - таносил  касалликларининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.

Тингловчиларни Тери - таносил  касаллигидаги профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари,қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:Тери - таносил  касалликлари билан касалланган беморлар психологияси, этика ва  деонтологиясини, асептика ва антисептикани, беморларга шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишни, инсонларда кўп учрайдиган вирусли инфекцияларни, тиббий ҳужжатларни юритиш ва тўлдириш қоидаларини, ҳамширалик жараёни ва унинг босқичларини, қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали юқадиган касалликларни, алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишалик билан курашишни, Тери - таносил  касалликлариҳақида тушунчани. Тери - таносил  касалликларининг дунё бўйича тарқалганлигини.Тери - таносил  касалликларининг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхиси,  давоси ва профилактикасини. Тери - таносил  касалликлари бўйича қонун ва меъёрий ҳужжатларни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнидаиш жойини ташкил қилишни, дезинфекцияловчи эритмалар тайёрлашни, тиббий муолажаларни бажариш пайтида тиббий қўлқопдан фойдаланиш  кўникмасини, постконтакт профилактика алгоритми бўйича ҳаракатлар кўникмасини, лаборатория текширувлари учун бемордан биологик материал олиш кўникмасини, ишлатилган тиббий чиқиндилар – шприцлар, игналар, тампонлар ва ҳоказоларни дезинфекциялаш ва хавфсиз йўқ қилишни, Тери - таносил  касалликларини юқтириш хавфи юқорибўлган гуруҳлар билан ишлашни, Тери - таносил  касалликларининг лаборатория ташхисини,тери - таносил  касалликлариинфекцияси юқишининг профилактикасини,Тери - таносил  касалликларини юқтирган ҳомиладор аёллардан туғилган болалар мониторингини, халқ орасида санитария-профилактика ишларини, Тери - таносил  касалликларининг касб орқали юқишининг профилактикасинибажара олишлари керак.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш  (МИ)

2

Аттестация

+

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Қўлларни гигиеник тозалаш алгоритми.

-       Пульсни санаш техникаси.

-       Тана ҳароратини ўлчаш алгоритми.

-       Тери орасига синама қўйиш техникаси.

-       Вена  ичига инъекция қилиш техникаси.

-       Бармоқдан қон олиш техникаси.

-       Буюм ойналарни тайёрлаш.

-       Қон суртмасини тайёрлаш алгаритми.

-       Қалин қон томчисини тайёрлаш  алгаритми.

-       Қон суртмаларини бўяш усули.

-       Қиннинг  тозалик даражасини аниқлаш.

-       Бимануал текшириш.

-       Бачадон бўйнини қин кўзгуларида кўриш.

-       Учта нуқтадан суртма олиниши.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти моделлар, муляжлар,фантом в.б. н: компьютер дисклари, таблицалар, плакатлар, стендлар;

Бир марталик ишлатишга мўлжалланган суюқ гигиеник совун ёки хўжалик совуни бўлакчалари. Стерил пинцет, стерил салфетка (қоғоз салфетка) ёки индивидуал сочиқ ёки электр қуритгич ва оқар сув.   Бир марта фойдаланиладиган игналар. Пахта тампонлар. 2x2 см ўлчамли бўлакларга қирқилган фильтр қоғоз.Хлорид кислотанинг 0,1 эритмаси (гемоглобинни аниқлаш учун). Натрий цитратнинг 5% ли эрит-маси (СОЭ ни аниқлаш учун).Сирка кислотанинг 3% ли эрнтмаси. (лейко-цитларни санаш учун). Натрий хлорднинг 3% ли эритмаси (эритроцитлар-ни санаш учун). Ойнага ёзадиган қаламлар. Уйда ёки стационарда қон олиш учун комплект жамадон.  Этил спирт 70% ли. Эфир. Йод нас-тойкаси. Оддий ва силлиқланган буюм ойналар. Силлиқланган қопла-гич ойналар. Шиша пробкали бўғзи кенг банкалар.  1, 2, 5ва 10 мл ли даражаланган пипеткалар.  Сиғими 100 мл ли ўлчов цилиндрлар. Кўп-рикчали эмаль лоток ёки препаратларни ялпи бўяш учун аппарат. Корне пинцетлари. Қум соат. Буюм ойналарини ювиш учун идиш. Рома-новский бўёғи (қуруқ ёки эритмада). Азур II.  Эозин. Май— Грюн-вальднинг фиксатор бўёғи.Лейшман бўёғи эритмада. Метил спирт. Этил спирт 96% ли.  Глицерин.Муз сирка кислота.Натрий би-карбонат (NaHCO3).  Натрий  дифосфат  (NaH2PO4).  Калий гидрофос-фат (К2НРО4).  «Новость» ёки бошқа кир ювиш порошоги.Дистил-ланган сув. Шприцлар.  Жгут. Термометр. Дорилар.

3.6 Парентерал ва қон хамда қон махсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларида ҳамширалик парвариши. 

Мавзунинг  мақсад ва вазифалари:Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликлари кейинги  йиллар давомида бутун дунё бўйлаб тез суръатлар билан тарқалишда давом этмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим вазифаларидан бири парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларининг профилактик чора - тадбирларини ишлаб чиқиш ва даволаш – профилактика муассасаларида парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларининг  олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора – тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва даволаш – профилактика муассасаларида парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.Тингловчиларни парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларидаги профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари, қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.Аҳоли  орасида қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларнинг тарқалиш (юқиш) йўлларини, белгиларини, эрта ташхислаш усулларини ва даволаш ва ҳамшира парваришининг муҳим хусусиятларини ўрганиш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:  Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликлар ҳақида тушунчани. Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликлар билан касалланган беморлар психологияси, этика ва  деонтологиясини, асептика ва антисептикани, беморларга шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишни, инсонларда кўп учрайдиган вирусли инфекцияларни, тиббий ҳужжатларни юритиш ва тўлдириш қоидаларини, ҳамширалик жараёни ва унинг босқичларини, қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали юқадиган касалликларни, алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишалик билан курашишни, парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларнинг дунё бўйича тарқалганлигини. Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхиси,  давоси ва профилактикаси ҳамда ўчоқда ўтказиладиган чора – тадбирларни. Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликлар бўйича қонун ва меъёрий ҳужжатларни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнида иш жойини ташкил қилишни, дезинфекцияловчи эритмалар тайёрлашни, тиббий муолажаларни бажариш пайтида тиббий қўлқопдан фойдаланиш  кўникмасини, постконтакт инфекция профилактика алгоритми бўйича ҳаракатлар кўникмасини, лаборатория текширувлари учун бемордан биологик материал олиш кўникмасини, ишлатилган тиббий чиқиндилар – шприцлар, игналар, тампонлар ва ҳоказоларни дезинфекциялаш ва хавфсиз йўқ қилишни, Тери - таносил  касалликларини юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлашни, парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликлар инфекцияси юқишининг профилактикасини, парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларни юқтирган ҳомиладор аёллардан туғилган болалар мониторингини, халқ орасида санитария-профилактика ишларини, Парентерал ва қон ҳамда қон маҳсулотлари орқали юқадиган юқумли касалликларнинг касб орқали юқишининг профилактикасини бажара олишлари керак.

Намунавий ўқув дастурини ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

12

Мустақил иш  (МИ)

2

Аттестация

+

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

 

Назарий

Амалий

 

1.

Қон ва қон орқали юқадиган юқумли касалликлар.Вирусли гепатит “В”,  “С”  ва  “Д”

Қон ва қон орқали юқадиган юқумли касалликлар  ҳақида қисқача маълумотлар. Касаллик қўзғатувчиларининг ўзига хос хусусиятлари, юқиш механизми. Касаллик белгилари. Касалликни яширин (инкубацион) даври. Тана ҳароратини ўзгариши. Асаб — руҳий ва юрак—қон томирлар тизимидаги ўзгаришлар. Улар натижасида юзага келадиган асоратлар ва уларда шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Касалликларни замонавий текшириш ва даволаш усуллари.

     Касалликни олдини олиш чора-тадбирлари. Беморларни эрта даврларда ажратиш (изоляциялаш). Инфекция ўчоғини назорат қилиш. Дезинфекция ва дезинсекция. Санитар назорат. Махсус профилактика ва уни ўтказишга кўрсатмалар. Вирусли гепатит турлари (А,В,С,Д ва ҳ.к). Касаллик этиологияси. Вирусли гепатит В антигенлари. Касаллик эпидемиологияси. Инфекция манбалари. Вирусли гепатит турларининг юқиш йўллари. Одам ёшининг аҳамияти. Касаллик патогенези ва патологик анатомиясининг ўзига хос хусусиятлари.

Касаллик клиникаси. Инкубацион (яширин) даври. Сариқланишгача бўлган давр, касалликни дастлабки белгилари. Сариқлик даври ва унинг клиник вариантлари. Касалликни сарғаймай кечадиган шакли. Касалликни зўрайиши, қайталаниши, асоратлари. Геморрагик синдром, ўткир жигар етишмовчилиги. Сурункали вирусли гепатит.

2

2 с

 

2.

Тошмали тиф, эпидемик (битдан юқадиган) ва эндемик (канадан юқадиган) қайталама тиф

Тошмали тифни юқиш механизми эпидемиологик хусусиятлари. Касаллик патогенезива патологик анатомияси. Касаллик клиникаси.  Касалликни яширин (инкубацион) даври. Тана ҳароратини ўзгариши. Тифга хос тошмалар тавсифи. Асаб-руҳий ва юрак-қон томирлар тизими ўзгаришлари. Улар натижасида юзага келадиган асоратлар ва уларда шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Тошмали тифни эрта даврларда  (биринчи 5 кун ичида) ташхислашнинг аҳамияти.Серологик текширув усуллари. Этиотроп даволаш усули. Патогенетик даволаш тартиби ва воситалари. Беморларни режимга риоя қилишлари ва уларни парваришлаш. Тери қопламлари ва оғиз бўшлиғи гигиенаси. Касалликни қўзғалувчанлик даврида беморларни назорат этиш. Сийдик тутилганда, коллапс ҳолатларида тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Асоратларни олдини олиш.

2 с

4 с

 

3

Геморрагик иситмалар

Касаллик қўзғатувчиси. Касаллик эпидемиологияси. Инфекция манбаи. Касалликни юқиш механизми. Касаллик ташувчилари. Касаллик патогенези ва патологик анатомияси. Касаллик клиникаси. Иситмалаш жараёнини ўзига хос хусусиятлари. Гепатолиенал синдром. Касаллик асоратлари.Лаборатория текширувлари. Суртма ва йўғон томчи тайёрлаш учун қон олиш. Серологик текширувлар. Этиотроп, патогенетик ва симптоматик даволаш усуллари. Дори воситаларини юбориш усуллари ва уларда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва уларни олдини олиш.

2 с

2 с

 

 

       Канадан ва чивиндан юқадиган энцефалит касаллиги

Касаллик қўзғатувчилари.  Касаллик эпидемиологияси.  Вируснинг табиий ўчоқлари, вирус резервуарлари. Касалликни юқиш механизми. Табиий ўчоқларда табиий иммунизация. Касаллик патогенези ва патологик анатомияси.

Асосий клиник кўринишлари. Касалликни сурункали шакллари. Касаллик асоратлари, оқибатлари. Ташхислаш. Даволаш. Гамма-глобулин билан даволаш. Патогенетик ва симптоматик даволаш воситалари. Касаллик асоратларини даволаш. Беморларни парваришлаш ва овқатланишининг аҳамияти. Касалликни олдини олиш. Эмлаш.      

Чивиндан юқадиган энцефалит касаллигида ҳамшира парвариши.

Касаллик этиологияси, эпидемиологияси, Касалликни юқиш механизми. патологик анатомияси, клиникаси, ташхиси, даволаш, олдини олиш чора-тадбирлари. Табиий ўчоқларда табиий иммунизация. 

 

4 с

 

 

 

 

6 с

12 с

 

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Чойшабларни алмаштириш усуллари ва кетма – кетлиги.

-       Ётоқ яраларни парвариш қилиш.

-       Артериал босимни ўлчаш.

-       Тозаловчи ҳуқна (клизма) қилиш техникаси.

-       Сийдик қопини катетеризация қилиш

-       Оғиз бўшлиғи гигиенаси

-       Дезинфекцион эритма тайёрлаш.

-       Тана ҳароратини ўлчаш алгоритми.

-       Тана ҳароратини тушириш.

-        Коллапсда биринчи ёрдам бериш

-       Тери орасига синама қўйиш

-       Венага инъекция қилиш техникаси.

-       Қусишда биринчи ёрдам.

-       Пульсни санаш техникаси.

-        Қалин қон томчисини тайёрлаш.

-       Люмбал пункция қилиш техникаси.

-       Қўл ювиш қоидалари

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти: Муляж, фантом, компьютер, таблицалар, плакатлар, стендлар, жадваллар  Инструментлар   ва  асбоблар – ускуналар:Танометр, фонендоскоп, соат, термометр, жгут, ёстиқча, пахта, спирт,  10–20мл ли шприц,  латок, сочиқ, дезинфекцияловчи эритмалар, игналар, музли халтача, Амбу қопчаси, шпатель, пинцет, оғиз кенгайтиргич, тил тутқич, Эсмарх кружкаси, Штатив, тоғора, клеёнка, сочиқ ёки салфетка, ноксимон балон, сув, лоток, қўлқоп, фартук, учлик, вазелин мойи, тувак, (судно), бемор тагини ювиш учун ишлатиладиган ашёлар, чойшаб, фартук, ниқоб (маска).

3.7. ОИВ ва ОИТС касаллиги билан касалланган беморларда ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Ўқитишнинг мақсади,ОИВ-инфекцияси кейинги ўн йил давомида бутун дунё бўйлаб тез суръатлар билан тарқалишда давом этмоқда Инсоният XXI асрга ОИВ-инфекциясининг ечилмаган муаммолари билан қадам қўйди. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Соғлиқни сақлашнинг муҳим вазифаларидан бири ОИВ-инфекциясининг профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишдир ва даволаш – профилактика муассасаларида ОИТС \ ОИВ касалликларнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказиш борасида назарий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашдан иборат.Тингловчиларни аҳоли ўртасида ва даволаш – профилактика муассасаларида ОИТС \ ОИВ касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг умумий қонуниятлари билан таништириш.Тингловчиларни ОИТС касаллигидаги профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар моҳияти ва амалга ошириш усуллари,қўлланиладиган препаратлар, воситалар билан таништириш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморлар психологияси, этика ва  деонтологиясини, асептика ва антисептикани, беморларга шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишни, инсонларда кўп учрайдиган вирусли инфекцияларни, тиббий ҳужжатларни юритиш ва тўлдириш қоидаларини,хамширалик жараёни ва унинг босқичларини, қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали юқадиган касалликларни, алкоголизм, гиёҳвандлик ва фоҳишалик билан курашишни,одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ), ОИВ-инфекцияси ва   орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ҳақида тушунчани. ОИВ-инфекциясининг дунё бўйича тарқалганлигини. ОИВ-инфекциясининг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси,  ташхиси,  давоси ва профилактикасини.ОИВ-инфекцияси бўйича қонун ва меъёрий ҳужжатларни.  «Хавфсиз инъекциялар» бўйича дастурни.

Атроф муҳитни муҳофаза қилишни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнидаиш жойини ташкил қилишни, дезинфекцияловчи эритмалар тайёрлашни, тиббий муолажаларни бажариш пайтида тиббий қўлқопдан фойдаланиш  кўникмасини, постқонтакт профилактика алгоритми бўйича ҳаракатлар кўникмасини, лаборатория текширувлари учун бемордан биологик материал олиш кўникмасини, ишлатилган тиббий чиқиндилар – шприцлар, игналар, тампонлар ва ҳоказоларни дезинфекциялаш ва хавфсиз йўқ қилишни, ОИВ юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлашни, ОИВ-инфекциясининг лаборатория ташхисини онадан болага ОИВ-инфекцияси юқишининг профилактикасини, ОИВ юқтирган ҳомиладор аёллардан туғилган болалар мониторингини, оппортунистик инфекцияларнинг профилактикасини, «Аноним», «Ишонч» ва «Дўстона» хоналарининг иш принципларини, халқ орасида санитария-профилактика ишларини, ОИВ нинг касб орқали юқишининг профилактикасини бажара олишлари керак.

Намунавий ўқув дастурини  ўзлаштиришга ажратилган соат 

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

            14

Аудитория машғулотлари

            12

Назарий

             6

Амалий машғулотлар (АМ)

             6

Мустақил иш  (МИ)

             2

Аттестация

             +

МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари 

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

Назарий

Амалий

1.

XXI асрда ОИВ-инфекцияси ва ОИТС. ОИВ/ОИТС ҳақида таълимотнинг вужудга келиш тарихи. ОИВ профилактикаси бўйича ишларни тартибга солувчи асосий ҳужжатлар. ОИВ-инфекциясининг этик ва юридик жиҳатлари

 

ОИВ-инфекцияси ва ОИТС муаммолари. Касалликнинг очилиш тарихи. ОИВ-инфекциясининг пайдо бўлиши ҳақида мавжуд бўлган гипотезалар. Ҳозирги вақтда ОИВ/ОИТС нинг дунё бўйича тарқалганлиги. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари. ОИВ/ОИТС нинг профилактикаси бўйича халқаро ташкилотлар - ЖССТ, ЮНИСЕФ, CDC, USAID, БМТ ва бошқаларнинг дастурлари. ОИВ/ОИТС беморларнинг руҳиятини ҳимоялаш. ОИВ юқтирганлар ва ОИТС беморларни ижтимоий ҳимоялаш.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ/ОИТС бўйича буйруклари ва меъёрий ҳужжатлари билан танишиш. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ- инфекциясига оид тиббий- ижтимоий ёрдамни ташкил этиш ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 март  80- сонли буйруғи  билан танишиш. ЖССТ ва бошқа ҳалқаро ташкилотларнинг ахборот ҳужжатлари билан танишиш.

 

2.

ОИВ-инфекцияси ва ОИТС нинг этиологияси ва эпидемиологияси. ВИЧ юқтириш ҳавфи юқори бўлган гуруҳлар. Наркомания, алкоголизм, фоҳишалик

 

Одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) нинг тузилиши ва ҳаёт цикли. ОИВ нинг антиген тузилиши. Қўзгатувчининг чидамлилиги. ОИВ манбаи. ОИВ-инфекциясининг юқиш йўллари. ОИВ/ОИТС нинг ривожланиши ва кечишини белгилайдиган омиллар. ОИВ/ОИТС касаллиги ўчоғида эпедемиологик текширув ишлари.ОИВ нинг юқиши бўйича ҳавфли омиллар. ОИВ юқтириш ҳавфи юқори бўлган гуруҳларга мансуб кишилар. Наркологик касалликлар ва ОИВ-инфекцияси. Наркомания, алкоголизм ва фоҳишалик муаммолари, улар билан курашиш. Психогигиена ва психопрофилактика асослари. Одам иммунотанқислик вирусининг тузилишини видеофильм орқали ўрганиш. Беморнинг эпидкартаси ва уни тўлдириш қоидалари билан танишиш. ОИВ/ОИТС касаллиги ўчоғида эпедемиологик текширув ишларини олиб бориш босқичлари билан танишиш. Амалий вазиятли масалалар ечиш. Психофаол моддалар билан танишиш. Наркологик ёрдамни ташкил қилиш асослари билан танишиш. Алкоголизм, наркомания ва токсикомания касалликларини даволашнинг асосий принциплари билан танишиш. Соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш. 

 

3

ОИВ-инфекцияси ва ОИТС нинг иммунопатогенези ва клиникаси

Одам иммун тизимининг тузилиши, ҳужайра ва гуморал иммунитет. ОИВ-инфекцияси ва ОИТС да иммун тизимнинг роли ва ҳолати. Т-лимфоцитлар ҳақида тушунча. ОИВ/ОИТС да организмда иммунотанқислик ҳолатининг ривожланиш механизми. ОИВ/ОИТС нинг ЖССТ бўйича классификацияси (2002 йил). ОИВ-инфекциясининг ривожланиш босқичлари. ОИВ-инфекциясининг болаларда кечиш хусусиятлари. ОИВ-инфекциясида организм аъзолари ва тизимларининг зарарланиши. ОИВ/ОИТС нинг клиник ташхиси. ОИТС индикатор касалликлар. Одам иммун тизими ва ОИВ нинг ўзаро таъсири билан танишиш. ОИВ/ОИТС да Т-лимфоцитларнинг зарарланиш механизми билан танишиш. ОИВ/ОИТС иммунопатогенези бўйича олинган билимларни фильм намойиши орқали мустаҳкамлаш.ОИВ-инфекцияси/ОИТС нинг клиник кўринишларини аниқлашни ўрганиш. ОИВ/ОИТС, оппортунистик касалликлар билан беморларни кўриш. ОИВ/ОИТС учун характерли бўлган клиник белгилар билан танишиш. ОИВ/ОИТС беморларга ҳамширалик жараёнини ташкил қилиш (беморларни текшириш, ҳамширалик ташхисини қўйиш, ҳамширалик парвариши режасини тузиш, уни бажариш ва ҳамширалик парвариши натижаларини баҳолаш)

 

 

ОИВ-инфекциясининг лаборатория ташхиси

 

Лабораториянинг жойлашиши бўйича қўйиладиган талаблар. Ташхис қўйишнинг серологик усуллари - иммунофермент таҳлил (ИФТ), иммуноблотинг (иммуноблот). Полимераз занжир реакцияси (ПЗР) ҳақида тушунча ва унинг ташхис қўйишда аҳамияти. Экспресс-усул, қуруқ томчи усули, секвенирлаш ва бошқалар ҳақида тушунча.  ОИВ га қарши антителони аниқлаш учун ИФТ га қон намуналарини етказиб беришга қўйиладиган талаблар билан танишиш. Лабораторияда ишлаш қоидалари, эпидемияга қарши режимни таъминлаш. Лабораторияда ишлашда ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш. ОИВ га  ташхис қўйишнинг бевосита ва билвосита усуллари билан  танишиш.

 

 

Онадан болага ОИВ-инфекцияси юқишининг профилактикаси

Онадан болага ОИВ нинг вертикал ўтиши ҳақида тушунча. Онадан болага ОИВ ни  ўтишига таъсир қилувчи омиллар (вирусологик, иммунологик, онанинг овқатланиши, ижтимоий-биологик, плацентар омиллар). Тест ўтказиш ва маслаҳат бериш. Аёллар қонсультацияси ва туғруқхоналарда ҳомиладор аёлларни кузатиб бориш. ОИВ юқтирган ҳомиладор аёлларни туғруққа тайёрлаш ва туғруқни олиб бориш. Ҳомиладор аёлларда антиретровирусли терапия. ОИВ юқтирган аёллардан туғилган болаларни рўйхатга олиш карталари. ОИВ юқтирган аёллардан туғилган болаларни жисмоний ва руҳий ривожланишини баҳолаш. ОИВ-инфекциясида болаларга антиретровирусли терапия ўтказиш. Бу болаларнинг лаборатория текшируви.

 

 

«Аноним», «Ишонч» ва «Дўстона» хоналарининг иш принциплари. Халқ орасида санитария-профилактика ишлари ва«Хавфсиз инъекциялар» дастури. ОИВ  нинг касбга алоқадор юқишининг профилактикаси

 

 

«Аноним», «Ишонч» ва «Дўстона» хоналарининг структураси ва иш принципи тўғрисида тушунча. Ҳужжатларни юритиш ва уларни сақлаш. Халқ орасида санитария-профилактика ишларининг аҳамияти. Аҳолининг турли гуруҳлари орасида профилактик ишлар ўтказиш усуллари. Тиббиёт ҳамшираларининг соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиши. Халқ орасида радио ва телевидение бўйича маданий-оқартув ишлари. Ахборот материаллари – газета, журналлар, плакатлар, ахборот варақалари, рисолалар ва бошқаларни чиқариш.Даволаш-профилактика муассасаларида (ДПМ) ОИВ/ОИТС юқишининг олдини олиш. Касбга алоқадор юқиш ҳавфининг омиллари. Ҳавфсиз инъекциялар ҳақида тушунча. Тиббиёт ҳамшираларининг иш жойида ишлаш қоидалари. Постқонтакт профилактика. Тиббий чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш қоидалари.

 

 

 

 

      6с

     6с     

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Қўлни ювиш техникаси 

-       Тана ҳароратини ўлчаш.

-       Артериал босимни ўлчаш.

-       Дизенфекцияловчи эритмалар тайёрлаш. ( гипохлорид натрий ва кальций 0,5% ли эритмаси )

-       Оқликларни алмаштириш.

-       Кийим  кечакларни алмаштириш.

-       Ётоқ яраларни олдини олиш.

-       Пулсьни аниқлаш ва нафас ҳаракатларини санаш

-       Қусаётган беморга ёрдам кўрсатиш.

-       Венага иньекция  қилиштехникаси

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:муляж, фантом.   Компьютер .таблицалар.плакатлар.стендлар .Инструментлар   ва  асбоблар-ускуналар. Танометр,фанендоскоп, термометр, жгут, ёстиқча, пахта ,спирт,перчатка, шпирц,латок, сочиқ, дезинфекцияловчи эритмалар,