онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Хирургияда ҳамширалик иши" дастури

ХИРУРГИЯДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Аннотация

Мазкур Намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” Қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сонли буйруғига асосан яратилди ва ушбу намунавий дастур бўйича -  “Ҳирургияда ҳамширалик иши” малака ошириш гуруҳларида Республика даволаш профилактика муассасалари    хирургик шифохоналарда фаолият олиб бораётган 3 йилдан кам бўлмаган  меҳнат стажига эга бўлган ҳамширалар ўқитилади.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маълумотлар  ҳажмини ўзлаштириш,олинган маълумотларни шаҳсни ҳар томонлама ривожлантирувчи  бўлишини таъминлаш мақсадида таълим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни,  уни ўзлаштириш шакли ва усуллари билан бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алоҳида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар бири нафақат маълумот манбаи, балки уни ўзлаштириш усули ҳамдир.Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Намунавий ўқув дастури “Хирургияда ҳамширалик иши” наъмунавий ўқув режа асосида тайёрланган бўлиб, ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган.Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таълим олаётганларнинг ҳар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм–фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маълумотлар киритилиб, тиббий таълимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таъминланган ҳолда таълим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар(кичик модуллар)дан тузилган. Бунда намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, ҳар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, ҳар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки (тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усуллари таърифлаб берилган.

Кириш

“Хирургияда ҳамширалик иши” номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади: хирургикик йўналишда фаолият олиб бораётган ҳамшираларни ҳар томонлама етук, гуманитар-ижтимоий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, терапия фанидан янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маънавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахассисларни чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқот олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тили терминологиясидан кенг фойдаланишни, шу жумладан, дори воситалари, ҳамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, намунавий режанинг ижтимоий - гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  “Ҳамширалик ишида дори - дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби”, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб, ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорат бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий таҳлил қилиб боришда, ҳамда аҳоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори–дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши-тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустаҳкамлашга йўналтирилган, ҳаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Хирургияда ҳамширалик иши” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таърифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган ҳажмда тақдим этилган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари хирургия бўлимлари ҳамшираларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Хирургияда ҳамширалик иши”Намунавий ўқув дастури 2009 йил 18 декабрь 319-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ, ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА

Цикл/курснинг номи: “Хирургияда ҳамширалик иши” 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

Номи

Умумий

ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Аудитория машғулот соатлари

Мустақил иш соатлари

 

Соат 

%

Жами

Назарий

Амалий

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот коммуникацион  технологиялари

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Ҳамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

 

72

106

46

60

16

 

3.1

Хирургик касалликларда  ҳамширалик парвариши.

32

 

30

12

18

2

 

3.2

Кўз касалликларида ҳамширалик парвариши.

8

 

6

2

4

2

 

3.3

Оториноларингологик касалликларида ҳамширалик парвариши.

10

 

8

4

4

2

 

3.4

Калла суяги ва бош мия жарохатларида ҳамширалик жараёни.

10

 

8

4

4

2

 

3.5

Травматологияда ҳамширалик парвариши.

14

 

12

4

8

2

 

3.6

Гематология, трансфузиология ва кон куйиш марказларида ҳамширалик иши

20

 

18

8

10

2

 

3.7

Онкологик касалликларда ҳамширалик парвариши

14

 

12

6

6

2

 

3.8

Урологик касалликларда ҳамширалик парвариши

14

 

12

6

6

2

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

Жами

172

100

144

72

72

28

 

III. Ихтисослик фани   мавзулари

Хирургияда ҳамширалик иши” ихтисослик фани мавзуларини  ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

Амалий

122

 

106

46

60

16

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-     Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-     Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-     Ўз сохаси бўйича чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар.

-     Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-     Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, далилларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиганмутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-     Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобиляти.

Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-      Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-     Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-     Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-     Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-     Компьютер технологиялари,

-     Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар,мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-         Бошланғич билим назорати;

-        Мавзу юзасидан суҳбат;

-        Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғрилаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим. 

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш

Мавзу

Мустақил иш тури

Баллар

1.

Хирургик касалликларда ҳамшира парвариши. Беморларни текширишларга тайёрлаш. 

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

2.

Онкологик беморлар парваришининг  ўзига хос хусус иятлари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.

Десмургия.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

4.

Беморларни операцияга тайёрлаш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

5.

Операциядан кейинги даврда  беморлар парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

6.

Куйиш. Куйган беморларга ҳамшира ёрдамини ташкил этиш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

7.

Қорин бўшлиғи аъзоларининг

шикастлари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

8.

Кўз касалликлари билан касалланган беморлар парваришида ҳамширалик иши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

9.

Қон кетишда шошилинч ёрдам кўрс атиш. Қон кетишни тўхтатиш усуллари

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

10.

Урологик касалликларда ҳамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

24

0span lang=UZ-CYR style='font-sive:12.0pt; font-family:"Times New Roman";mso-ansi-language:UZ-CYR'>10

12

<s@an lang="UZ-CYR">15

20

11.

Отоларингологияда ҳамширалик иши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

12.

Калла суяги ва бош  мия жарохатларида ҳамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

Модуль 3

3.1.Хирургик касалликларда ҳамшираликпарвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Бугунги кунда ўрта тиббий мутахассисларни хар томонлама билимли малакали етук, жахон андозаларига мос тарзда қайта тайёрлаш кўзда тутилар экан, хирургия бўлимларида фаолият кўрсатаётган ҳамширалар учун бу муҳимдир. Ўрта тиббий маълумотли камида 5 йил амалий иш фаолиятига эга бўлган хирургия бўлими ва хонаси ҳамшираси мутахассислик маҳоратларини юксалтириш ва малакаларини ошириш учун бу ўқиш босқичи асосий омил ҳисобланади.

Ўқитиш назарий ва амалий машғулотлардан ташкил топган назарий машғулотларда тингловчиларга ҳамширалик парваришини кўрсатиш хусусиятлари, операция қилинган беморларни парваришлаш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маълумотлар берилса, амалий машғулотларда эса тингловчилар ушбу йўналиш бўйича касбий маҳоратларини оширадилар, ҳамшира жараёни, ҳамшира ташхиси каби амалий кўникмалар билан танишадилар.Тиббиёт ходимларини хирургия фанинг асосий қисмлари бўйича пухта билимга эга бўлиши ва уларнинг замонавий ташхис ва даволаш усуллари янги асбоб ускуналар билан таништирилиши уларнинг билим савияларини бир мунча яхшилайди.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

-       хирургик касалликлар бўйича умумий тушунчани;

-       хирургияда ҳамширалик иши ва ҳамширалик жараёнини;

-       хирургик ёрдамни ташкил этилишини;

-       асептика ва антисептика асосларини;

-       беморларни наркозга тайёрлаш ва премедикация ўтказишни;

-       оғриқсизлантириш усулларини,унинг асоратларини,уларни олдини олишни;

-       хирургик операцияларни турларини;

-       операциядан кейинги даврда беморларни парвариш қилишни;

-       қон кетиш турларини клиник белгиларини,ташхисини;

-       қон кетиш турларини клиник белгиларини,ташхисини;

-       қон қуйиш усуллари ва қоидасини;

-       десмургия тушунчасини ва боғламлар турларини;

-       “Ўткир қорин”хакида тушунчани,сабаби,клиник белгиларини;

-       хирургик касалликлар турларини,хирургияда қўлланиладиган текшириш усулларини ва беморларни текширувлрга тайёрлашни;

-       хирургияда ҳамшира ташхиси ва парвариши режасини;

-       хаётга тахдид соладиган холатларда биринчи ёрдам асосларини;

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

-       хирургик ёрдамни ташкил этишни;

-       хирургик касаллар учун тиббий хужжатларни тўлдиришни;

-       хирургик асбобларни зарарсизлантиришга тайёрлашни;

-       операцияга тайёргарлик ишларини,хирург қўлини ва операция майдонини зарасизлантиришни;

-       антисептика воситаларини тайёрлашни ва сақлашни;

-       беморни наркозга тайёрлашни;

-       операциядан кейинги даврда беморларни парваришлашни;

-       қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш усулларини;

-       ички қон кетишда тез тиббий ёрдамни;

-       “ўткир қорин” синдромида тез тиббий ёрдамни;

-       ҳамшира ташхиси ва парваришлаш режасини;

-       хаётга тахдид соладиган холатларда тез тиббий ёрдам беришни;

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

34

Аудитория машғулотлари

30

Назарий

12

Амалий машғулотлар

18

Мустақил иш 

4

Назорат

+

Мавзулар  мазмуни

Кичик мавзулар

Мазмуни

Соат

1

Хирургик

касалликларни

парваришлашда ҳамширалик жараёни. Беморларни текширишларга тайёрлаш.

Хирургияда ҳамширалик иши, хирургия бўлими ҳамширасининг, боғловхона ҳамширасининг операция хонаси ҳамширасининг мажбуриятлари, вазифалари. Асептика  ва антисептика. Турли хирургик касалликларда беморларни лаборатор текширувларга, диагностик текширувларга тайёрлаш. Беморлар транспортировкаси.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                       

6

2

Беморларни операцияга тайёрлаш. Операциядан кейинги давр.

Беморларни  жаррохлик операцияларга тайёрлаш. Операциядан олдинги давр. Беморларни режали операцияларга тайёрлаш, шошилинч операцияларга тайёрлаш, болаларни операцияга тайёрлаш хусусиятлари. Операциядан кейинги давр. Беморларни операция хонасидан транспортировка қилиш, беморларни кузатиш ва парвариш қилиш. Операциядан кейинги даврда беморларни овқатлантириш. Болаларни операциядан кейин парвариш қилиш. Операциядан кейин кузатиладиган асоратлар.

6

3

Хирургик инфекциялар

Клиник кечишига кўра жаррохлик инфекцияси

Ўткир (йирингли, анаэроб, специфик)

Сурункали (специфик, носпесифик) инфекцияларга бўлинади. Носпецифик инфекциялар (чипқон, карбункул, флегмона ва бошқалар).Специфик инфекциялар (суяк сили ва бошқалар) қўзғатувчилар келтириб чиқарадиган касалликларда парваришлаш.

2

4

“Ўткир  қорин “

 синдроми

Қорин пардасининг таъсирланиши ёки яллиғланишидан  юзага келган белгилар йиғиндиси  “Ўткир қорин” синдромидир. Бунга ички аъзолар (жигар , талоқ, ошқозон ичакнинг ва бошқа) жарохатлар, ўткир яллиғланиш холати (аппендицит,   холецистит) , ковак аъзонинг тешилиши (ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакнинг тешилган араси), қорин бўшлиғига гематоген ёки лимфоген йўллар билан  патоген микроблар тушганда қорин пардасининг яллиғланиш холатлари (пневмококкли, гонококкли, сил перитонити ва бошқалар ) сабаб бўлади.

4

5

Десмургия

Десмургия боғламлар хақидаги фан бўлиб боғламларни боғлаш ва қўлланиш қоидаларини ўргатади. Боғламлар 2 гурухга бўлинади.

Юмшоқ боғламлар(бинтли, пластерли, клеоли дуррачали) боғламлар.

Қаттиқ боғламлар (крахмалли ,гипсли, шинали) боғламлар.

4

6

Қон кетишлар

Қон кетишнинг сабаблари ва турлари.

Қон оқишни тўхтатиш усуллари:

Вақтинчалик тўхтатиш.

Узил кесил тўхтатиш. Қон тўхтатиш усулларини қўллаш

4

7

Оғриқсизлантириш

Оғриқсизлантириш наркотик ва анестетик моддалар таъсирида вақтинчалик оғриқ сезгиларини карахтлаш холати.  Оғриқсизлантириш умумий ва махаллий турларга бўлинади. Оғриқсизлантириш 4та босқичда (аналъгезия, қўзғалиш,хирургик,уйғониш) давом этади.

4

ЖАМИ

 

30

Амалий кўникмалар рўйхати

-       Чўкишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

-       Электротравмада тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

-       Совуқ урганда тез тиббий  ёрдам кўрсатиш.

-       Захарланишларда тез тиббий ёрдам кўрсатишни.

-       Барча турдаги инъекцияларни бажариш

-       Турли анализларга қон олиш.

-       Қон босимини ўлчаш.

-       Марказий веноз босимни ўлчаш.

-       Инструментларни зарарсизлантириш.

-       Термометрия.

-       Асосий гемодинамик кўрсаткичларни ўлчаш.

-       Аппаратларни ишга тайёрлаш кардиомонитор, дефибриллятор.

-       Юрак ўпка реанимацияси усуллари.

Ўқув машғулоти олиб бориладиган хонанинг таъминоти.

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар.Бўй ўлчагич, термометр, сантиметр лента, фонендоскоп, тонометр, тарози, беморларни парваришлашга оид жихозлар

3.2.  Кўз касалликларида ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Кўз касалликлари ва уларда парвариш қилиш усуллари, ҳамширалик жараёнини олиб бориш, замонавий даволаш усуллари ва уларда  қўлланиладиган асбоб — ускуналар, тиббий муолажалар ҳамда янги дори воситаларини ишлатиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

-                Кўриш аъзолари анатомияси ва физиологиясини.

-                Кўзнинг қўшимча қисмларининг тузилишини.

-                Кўриш аъзолари ва кўзнинг қўшимча қисмлари касалликлари ҳакида умумий тушунчани.

-        Офтальмологияда ҳамширалик иши ва ҳамширалик жараёнини.

-                Асептика ва антисептика асосларини.

-                Касалхона ва амбулатория шароитида офтальмологик ёрдамни ташкил этилишини.

-                Беморларни замонавий текшириш усулларига тайёрлаш. Беморларни турли офтальмологик операцияларга тайёрлашни.

-        Кўз  касалликларида  ҳамширалик  иши  ва  ҳамширалик  жараёни.

-        Кўз касалликларида  ҳамшира  ташҳиси  ва  парвариши  режасини.

-        Кўз касалликларини замонавий текшириш ва даволаш усулларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

-        Кўз  касалликлари билан оғриган  беморлар  учун  тиббий текширишни хужжатларни  тўлдиришни.

-        Кўриш майдонини текширишни.

-        Бинокуляр кўришни текширишни.

-        Ён томондан ёритиш билан кўз ва кўз қовоқларини текширишни.

-        Кўз ёши аъзоларини текширишни.

-        Кўзни ички босимини ўлчашни, эластотонометрияни.

-        Рангларни сезишни текширишни.

-        Субъектив усулда кўз рефракциясини аниқлашни.

-        Ахоли ўртасида ва беморларга диспансер хизматини кўрсатишда асосий профилактик ишлар асосларини.

-        Санитария-тарғибот ишларини   олиб боришни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

2

Амалий машғулотлар

4

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар  мазмуни

Кичик мавзулар

Мазмуни

Соат

1

Куриш функциялари ва уларни текшириш усуллари, беморларни

парваришлаш

 

Фоторецепторлар хақида тушунча. Кўзнинг кўриш ва ҳаракатланиш механизмларининг ўзаро боғликлиги. Ёруғликни сезиш. Ёруғликни сезишни текшириш усуллари. Кундузги, ним қоронғи ва тунги кўриш қобилияти. Ёруғлика мослашишни тезлиги ва кўриш анализаторлари патологияларини аниқлашда унинг аҳамияти.Кўриш уткирлиги (марказий кўриш). ёУни аниқлаш бирлиги. Кўриш ўткирлигини кўриш бурчаги катталигига боғлиқлиги, Болаларда ва катталарда кўриш ўткирлигини текширишни ўзига ҳос хусусиятлари, кўриш уткирлигини аниқлаш учун жадвалларни тузиш тартиби. Болалар учун жадваллар. Кўриш ўткирлигини аниқловчи контроль усуллар. Турли касблар учун кўриш ўткирлигининг аҳамияти

2

2

Кўриш аъзоси ва унинг қўшимча қисмларини жарохатланишлари. Шошилинч тез тиббий ёрдам.

Кўз соққасини механик жароҳатлари — тешиб кирувчи ва тешилмаган жароҳатлар, контузиялар. Кимёвий, термик, электр таъсиридан куйиш. Кўзнинг комбинирлашган(аралаш) жароҳатлари. Кўз жароҳатланганда ва куйганда биринчи ёрдам курсатиш ҳодиса содир булган жойда  ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам кўрсатиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Кўз шикастланишларини олдини олиш.

4

ЖАМИ

 

6

Амалий кўникмалар.

-         Кўриш ўткирлигини текшириш.

-         Кўриш майдонини текшириш.

-         Ёруғликни сезишни текшириш усуллари.

-         Қоронғуликка мослашишни текшириш усуллари

-         Кўриш функциялари бузилган беморларни парваришлаш

Ўқув машғулоти олиб бориладиган хонанинг таъминоти.

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар.Бўй ўлчагич, термометр, сантиметр лента, фонендоскоп, тонометр, тарози, беморларни парваришлашга оид жиҳозлар.

3.3. Оториноларингологик касалликларида ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:ЛОР аъзолари анатомияси ва физиологиясини, ЛОР аъзоларининг турли касалликларини келиб чиқиш сабабларини, ривожланишини, уларнинг организмнинг бошқа аъзолари билан боғлиқлигини, мазкур касалликларни ташҳислаш, ҳамда даволашни замонавий усулларини, ҳамшира парваришини ўрганадилар, оториноларингология бўлимлари ва хоналари ҳамширалари меҳнатини илмий асосда ташкил этиш, касалликларни олдини олиш масалалари. Диспансеризация ва санитар оқартув ишларига катта аҳамият бериш. ЛОР аъзолари касалликлари билан оғриган беморларни парваришлашни, уларни даволаш ва ташҳислаш бўйича қўлланилаётган янги замонавий усулларни ўрганиш ва  татбиқ этиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

-        ЛОР аъзолари анатомияси ва физиологиясини, касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини, клиникасини олдини олиш ва тез ёрдам кўрсатиш чора тадбирларини.

-        ЛОРаъзолари касалликлари билан касалланган беморларда ҳамшира парваришини.

-        Болаларда кузатиладиган ЛОР аъзолари касалликлари уларни олдини олиш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш чора тадбирларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

-        Фарингоскопия ўтказишни,

-        Ҳалқумдан суртма олишни,

-        Бурун бўшлиғига дори моддаларини юборишни,

-        Бурундан ёт жисмларини олиб ташлашни,

-        Бурунга сопқонсимон боғлам қўйишни,

-        Буруннинг олдинги ва орқа тампонадаси учун материаллар тайёрлашни,

-        Отоскопия, қулоқдан ёт жисмларни ва қулоқ чиркининг олиб ташлаш, қулоқдан суртма олиш, дори воситаларини  қулоқ бўшлиғига юбориш, Полицер усулида эшитув найига пуфлаш (ҳаво юбориш) қулоқларга боғлам қуйишни,

-        Трахеостомик найчани ички найини тозалаш,  ҳиқилдоқ  қизилўнгачда ўтказилган операциядан сўнгги даврдаги  беморларни парваришлашни. 

-        Жонлантираш муолажаларини “оғиздан - оғизга”,  оғиздан - бурунга усуллари билан сунъий нафас олдириш, юракни ёпиқ усулда массаж қилишни,

-        Оториноларингологияда бажариладиган  барча жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун лозим бўлган асбобларни тайёрлашни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

10

Аудитория машғулотлари

8

Назарий

4

Амалий машғулотлар

4

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Қулок касалликлари. Касалларни ҳамшира парвариши.

 

Ташки қулоқ касалликлари. Қулоқ супраси совук уриши, куйиши ва жарохатланишлари. Отогематома. Ташқи қулоқнинг яллиғланиш касалликлари, қулок супраси перихондрити, сарамас, ташқи эшитиш йўлининг чегараланган ва диффўз яллиғланишлари.

Ўткир ўрта отит ва мастоидит. Ўткир ўрта отитнинг клиникаси. Касалликни ривожланишида ва кечишида юқори нафас йўлларининг ахамияти. ўткир юқумли касалликларда ўткир отитларни кечиши. Консерватив усулда даволаш. Парацентез ўтказишга кўрсатмалар. Мастоидит.  клиникаси, ташхислаш ва даволаш. Сурункали йирингли ўрта отит.

2

2

Бурун касалликлари. Касалларни ҳамшира парвариши.

 

Ўткир ринитлар. Келиб чиқиши, клиник кўриниши, даволаш. Касалликнинг олдини олиш. Вазоматор ва аллергик ринит. Сурункали (гипертрофик ва атрофик ринит). Озена. Бурун тусиғининг қийшайиши. Жаррохлик усулида даволаш. Бурун чипқони. Келиб чиқиш сабаблари, клиникаси, асоратлари, даволаш усуллари. Касалликнинголдини олиш. Бурун ёндош бўшлиқларининг ўткир ва сурункали касалликлари. Ўткир синуситлар. Гайморит, этмоидит, фронтит, сфеноидит. Касалликларни келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, аломатлари ва асоратлари. Беморларни парваришлаш. Касалликнинг олдини олиш. Сурункали синусит. Йирингли ва йирингсиз шакллари. Жаррохлик ва консерватив даволаш усуллари. Бурун ёндош бўшлиқларининг аллергик зарарланишлари. Беморни парваришида ҳамширанинг иштироки. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг шикастланишлари. Бурун тўсиғининг гематома ва абсцесслари.Ҳамшира парвариши. Бурунгаёт жисмларини кириб қолиши. Бурун қонаши. Келиб чиқиш сабаблари ва аломатлари. Олдинги ва орка тампонада усуллари. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг ўсма касалликлари. Клиникаси ва ташхиси, беморлар парвариши, касалликнинг олдини олиш.

2

3

Ҳалқум касалликлари. Касалларни  ҳамшира парвариши.

 

Ҳалқумнинг ўткир касалликлари.  Ангиналар ўткир тонзиллит. Носпецифик оддий ангиналар, ўткир юқумли касалликларда ва қон касалликларида учрайдиган ангиналар. Симановский — Венсан ангинаси, Люэтик (захмли) ангина.
         Ҳалқумнинг сурункали касалликлари. Сурункали тонзиллитлар. Уларнинг таснифи. Консерватив ва жаррохлик усулларида даволаш, даволаш усулини танлаш. Сурункали тонзиллитлар ва фарингитларни даволашда тиббиёт ҳамширасининг иштироки. Аденоидлар. Аломатлари. Касалликнинг бошқа аъзоларга таъсири. Жаррохлик амалиётини ўтказишга кўрсатмалар. Аденотомия унинг асоратлари. Жаррохлик усули билан даволашдан кейин ги беморларда тиббий ҳамширанинг парвариши. Паратонзилляр абсцесс, парафарингит ва ҳалқум орти абсцесси. Уларнинг аломатлари, даволаш. Йирингли ўчокларни кесишда ва беморни парваришида тиббиёт ҳамширанинг иштироки.
Ҳикилдоққа ёт жисм тушиши ва ҳиқилдок шикастланишларини даволаш. Ҳиқилдоқ ўсмалари. Уларнинг клиник намоён бўлиши, замонавий текшириш ва даволаш усуллари, ҳамшира парвариши.

2

4

Ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар ва қизилунгач касалликлари, замонавий даволаш усуллари, беморларни ҳамшира парвариши.

 

Ўткир ларингит. Ҳиқилдок ангинаси, ҳиқилдок шиши. Келиб чиқиш сабаблари, аломатлари. Даволаш усуллари. Касалликни олдини олиш чора тадбирлари. Сурункали ларингитлар. Келиб чиқиш сабаблари. Даволаш усуллари. Ҳамшира парвариши.

Ҳиқилдоқнинг ўткир торайиши, касалликнинг келиб чиқиши, ривожланиш аломатлари. Беморларни парваришлаш. Ҳиқилдоқнинг ўткир торайишлари - стеноз. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, аломатлари, даволаш, олдини олиш. Трахеотомия. Жаррохлик амалиёти ўтказишга кўрсатмалар, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар.
Ҳиқилдоқ ва трахеянинг чандиқли торайишлари. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, клиник намоён бўлиши. Жаррохлик усулида даволаш босқичлари. Жаррохлик амалиёти ўтказилгандан кейинги даврда беморларни парваришлаш.  Рак олди касалликлари. Ҳиқилдоқ ракини эрта даврда ташхислаш ва касалликнинг олдини олиш чора тадбирлари. Биопсия олиш ва бунга беморни тайёрлаш. Ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар ва қизилўнгачга ёт жисмларнинг кириб қолиши. Уларнинг аломатлари. Ташхислаш. Рентгенологик текширувларнинг ахамияти. Беморларда бронхоэзофагоскопия ўтказиш ва у ёрдамида ёт жисмларни чиқариб олишда тиббиёт ҳамширасининг иштироки.
Қизилўнгач куйишлари ва торайишлари. Касалликни намоён бўлиши ва кечиши. Кимёвий  воситалар билан захарланишларда биринчи ёрдам кўрсатиш. Касалликнинг сўнгги босқичларида буж ёрдамида даволаш. Қизилўнгач куйишлари ва торайишларини даволашда тиббиёт ҳамширасининг иштироки

2

ЖАМИ

 

8

 3.4.Калла суяги ва бош мия жарохатларида ҳамширалик жараёни

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Бош юз ва оғиз бўшлиғининг шикастлари, бош мия шикастлари касалликлари, буларда ҳамшира парвариши. Бош мияда ўтказиладиган жаррохлик муолажалари ва унда ҳамшира тактикаси.Тингловчиларни беморларда ривожланган   бош мия шикастлари  аломатларини аниқлашни ўргатиш, клиник кечиши, қиёсий ташхиси, интенсив даволашнинг асосий усулларини ўргатиш.

Бош мия шикастларида  ҳамширалик жараёни тўғрисида маълумот бериш, хар бир касалликка хос ҳамширалик парвариши ва жараёнини олиб бориш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -

-        Бош мия шикастлари тўғрисида умумий маълумотлар.

-        Бош мия шикастларида ҳамширалик жараёни.

-        Бош мия шикастларида беморлар аҳволини баҳолашни, бундай холатларда ҳамширалик жараёнини билиши;

-        Бош мия шикастларини клиник кўринишини.

-        Бош мия шикастларида замонавий текширув ва даволаш усулларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

-        Бош мия шикастлари аломатларини аниқлашни, клиник кечишини, ҳамшира  ташхисини қўйишни.

-        Бош мия шикастлари билан шикастланган беморларни текширувларга тайёрлаш.

-        Бош мияда ўтказиладиган жаррохлик муолажаларига беморларни тайёрлаш.

-        Операциядан кейинги даврда беморлар парвариши.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

10

Аудитория машғулотлари

8

Назарий

4

Амалий машғулотлар

4

Мустақил иш 

+

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Бош миянинг ёпиқ шикастларида ҳамширалик иши.

Бош мияниг силкиниши, лат ейиши ва қисилиши.

Бош миянинг ёпиқ шикастида кўпинча тўғридан тўғри юз берадиган травма (бошга оғир нарса билан уриш, бош билан йиқилиш) сабаб бўлади. Бош миянинг ёпиқ шикастларида беморларнинг транспортировкаси, замонавий текширишларга тайёрлаш. Беморлар парвариши.

4

2

Бош миянинг очиқ шикастларида ҳамширалик иши.

Бош миянинг очиқ шикас тларида юмшоқ тўқималар, бош суяклари, миянинг қаттиқ пардаси қатор холларда мия пардаси хам  зарарланади. Бош миянинг очиқ шикастларида беморларга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш, беморларни замонавий текширишларга ва операцияга тайёрлаш. Операциядан кейинги даврда беморлар парвариши.

4

ЖАМИ

 

8

Амалий кўникмалар  ва тажрибага эга бўлиши керак : бош мия шикастларида қўйиладиган боғлам турларини (гиппократ ва чипс қалпоғи ясаш), орқа мия пункциясини бажариш техникаси, вагосимпатик блокадани,  беморларни  функционал диагностик текширувларга тайёрлаш (КТ, МРТ, МСКТ, ЭЭГ), бемор ҳолатини баҳолаш,  ҳамшира ташхисини қўйиш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чора тадбирларини билиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Юрак қон томир ва нафас аъзолари физиологиясини ўрганиш учун муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, кодоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Термометр,  фонендоскоп, тонометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, чўнтак ингалятори, велоэргометр.

3.5.Травматологияда ҳамширалик парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Шикастлар таснифи, турлари, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатини ташкил этиш.Шикастланган  беморларга етарли даражада малакали парваришни амалга ошириш, беморларга мухтож бўлган поллиатив ёрдамни кўрсата билиш, бемор ва унинг яқинлари билан мулоқотда бўлганда этика масалаларини ўрганиш, шикастланиш даврдаги бемор парваришининг ҳусусиятларини тингловчиларга ўргатиш мазкур дастурда назарда тутилган.  Оғриққа баҳо бериш, беморни умумий аҳволига баҳо бериш, ҳаётий муҳим кўрсаткичларни аниқлаш, терминал ҳолатдаги беморнинг оила аъзоларига бемор парваришида керакли бўлган парвариш бўйича кўникмаларни ўргатиш тамоилларини ўзлаштиришга эътибор қаратилган. Тингловчи томонидан беморга симптоматик ёрдамни амалга ошириш, ўз-ўзини парвариш қилишда кўникмаларни хосил қилишда инструктаж ўтказишни ўрганиш ва ҳоказолар ўргатилиши назарда тутилган. Амалий дарсларда тингловчиларга клиникагача бўлган хоналарда асбоб-ускуна хамда муляжларда амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.

Ўқитишнинг асосий мақсади бу жаҳон стандартларига мос тиббиёт ходимларини тайёрлаш. Ўқитишнинг асосий вазифаси янги фан намунавий ўқув дастурини тузиш ва назарий, амалий дарслар ўтиш орқали шикастланган бемор парвариши хусусиятларини тингловчиларга ўргатиш. Ўқитиш давомида амалий дарсларда ролли ўйин, ўзлаштирган билим асосида кўникмаларни бажариш .

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

  • Шикастланиш ҳақида тушунча, паллиатив парвариш ҳақида тушунча,
  • Шикастланиш  даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парвариши. 
  • Ривожланиш сабалари ва механизмлари.
  • Шикастланиш клиникаси.
  • Замонавий текширувларга лаборатор-диагностик текширувларга беморларни тайёрлаш.
  • Шикастланган беморлар транспортировкаси.
  • Боғлов турлари ва уларни қўллаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

  • Бемор билан коммуникация қоидаларини,
  • Терминал даврда беморларни физикал текширишни,
  • Терминал даврда беморларда касаллик белгиларини енгиллаштиришни,
  • Организм хаётий мухим аъзолари холатининг мониторингини,
  • Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлашни,
  • Геймлих усулини,
  • Сунъий нафас беришни («оғиздан оғизга», «амбу» копчаси билан),
  • Билвосита юрак массажини, электр дефибрилляция қилишни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

4

Амалий машғулотлар

8

Мустақил иш 

+

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Шикастлар таснифи.

Шикастланиш турлари.

IШикастга сабаб булган шароитга караб:

  1. Ишлаб чикаришга алокадор булмаган шикастлар

А) транспортда шикастланиш

Б) пиёда юришда юз берадиган шикастлар

С) маиший шикастлар

Д) спорт шикастлари

2. Ишлаб чикариш  шикастлари (саноат, кишлок хужалиги)

3. Атайлаб килинган шикастлар (харбий ва бошка)

II. Шикастловчи омил тури буйича

  1. Механик 2.Термик 3.Кимёвий 4.Операцион
  2. Нур ва бошкалар

  III.Шикастланиш характери буйича:

1.Ёпик  (тер ива шиллик пардалар шикастланмайдиган)

2.Очик (тер ива шиллик пардалар шикастланадиган)

3.Бушликларга тешиб кирадиган (корин пардаси, плевра ва бошкалар)

4.Бушликларга тешиб кирмайдиган

8

2

Шикастланган беморлар парваришида ҳамширалик иши.

Шикастланган беморлар парваришида шикаст сабаб булаётган омил таъсирини, кон окишини тухтатиш, асептик боглам боглаш, транспорт иммобилизациясини килиш, огриксизлантирувчи дорилар ва нафас хамда юрак томир системаларини ишини яхшилайдиган дори дармонлар юборишни ва таъсир килиш доирасини билиши керак.

4

ЖАМИ

 

12

Амалий кўникмалар.

  1. Нафас олиш сонини  ўлчаш.
  2. Қон босимини ўлчаш.
  3. ЭКГ олиш техникаси.
  4. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш.
  5. Геймлихусули.
  6. Марказий вена босимини (ЦВД) ўлчаш.
  7. Трахея интубациясига  тайёрлаш.
  8. Трахеостомия, коникотомияга тайёрлаш.
  9. Пулсни аниклаш.

10. Кон босимини аниклаш.

11. Оксигенотерапия коидалари.

12. Юракнинг ёпиқ массажи.

13. Юкори нафас йўллари ва оғиз бўшлиғи санацияси.

14. Оғиздан оғизга ва оғиздан бурунга сунъий нафас беришни.

15. “Амбу” копчаси билан нафас беришини.

16. Организмга дори воситасини юборишни.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Юрак қон томир ва нафас аъзолари физиологиясини ўрганиш учун муляжлар, компьютер, электрон дисклар, мультимедиа, кодоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Термометр,фонендоскоп, тонометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, чўнтак ингалятори, велоэргометр.

3.6.  Гематология, трансфузиология ва кон куйиш марказларида ҳамширалик иши

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Гематология ва трансфузиологиянинг республикамиз ҳамда  жахон миқёсидаги ютуқлари ва унинг соғлиқни сақлаш сохасидаги салмоқли ўрни ҳамда, қон касалликлари билан касалланган беморларни даволашдаги самарали натижалари тўғрисида   илмий асосда маълумотлар берилади. Тингловчиларга машғулотлар давомида беморларга қон, қон хужайра компонентларини ва оқсил фракцияларини қўлланишида, касалликни қон билан даволашдаги самарали натижалар тўғрисида   ахборотлар ва янгиликлар бериб бориш.   Амалий машғулотлар давомида донорлардан қон олиш, уни фракциялаш ишларининг қон қуйиш станцияларида, бўлимларида, шифохоналарда амалга ошириш тадбирлари тўғрисидаги ишлар билан тингловчиларни таништириб борилади. Қон  компонентларини хозирги кун талаби даражасида тайёрлаш ҳамда, шу соҳада хизмат қиладиган ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшер лаборантлар)ни билим ва тажрибаларини ҳар  томонлама юксалтириш бўйича  ўқитиб, ўргатиб борилади. Укитиш жараёнида қон ва қон компонентларини, оқсил фракцияларини тайёрлаш технологияси билан таништирилади.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

  • Қоннинг тарикибини, унинг асосий физик-кимёвий хоссаси ва вазифасини.
  • Донор қонини ҳамда, қонсерваланган эритмаларни тайёрлаш ишларини.
  • Қон  компонентларини ажратиб олиш ва консервалаш ишларини.
  • Қон  плазмасининг таркиби ва хоссасини, физик-кимёвий хусусиятини.
  • Қон плазмасининг оқсилли фракциясини, оқсилнинг физиологик вазифасини,ҳамда  физик-кимёвий хоссасини.
  • Плазмани ажратиш усуллари ва ундан препаратларидан суюқ натив,  янги музлатилган ва лиофилизирловчи плазма тайёрлашни.
  • Плазма оқсилларини ажратишнинг асосий аналитик ва фракцион ишлаб чикариш усулларини.
  • Плазмани фракциялаш жараёнини олиб боришда қўлланиладиган  асбоб ва анжомлар турини.
  • Қон  препаратларининг дори шаклларини олиш усулларини.
  • Ажратилган оқсилларнинг физик-кимёвий ва биологик хусусиятларини текшириш усулларини.
  • Қон плазмасидан тайёрланган дори шакллари сифатига нисбатан талабларни.
  • Қон  препаратларини даволаш учун қўлланишга кўрсатмаларни.
  • Қон  препаратларига тегишли меъёрий-техник хужжатларни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

  • Қон ва унинг компонентларини тайёрлашда қўлланиладиган консерваловчи эритмаларни тайёрлашни.
  • Буферли эритмалар, ҳамда чўктирувчи эритмаларнинг керакли қонцентрацияларини тайёрлашни.
  • Оқсилнинг қонцентрациясини аниқлашни.
  • Препаратларнинг оқсилли таркибини аниқлашни.
  • Оқсилнинг нисбий қовушқоқлигини аниқлашни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар

10

Мустақил иш 

+

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Донорлик. Донор қонини тайёрлаш

Қон  топширувчи кишилар – донорлар ҳақида маълумотлар. Донорларни таснифланиши. Донорларга бўлган талаблар. Фавқулотда ҳолатларда шошилинч қон бериш ва қон қуйиш қоидалари.   Баъзи холларда бирор кишига қон қуйиш зарур бўлганда шу кишига, яъни беморга унинг яқин қариндоши қон бериши мумкинлиги, унинг аҳамияти.     Донор қонини биологик мос келиш ва келмаслиги бўйича  синаш тадбирлари.

Қон  топшириш бўйича  умумий донорлик. Баъзи донорларнинг алоҳида гурухга мансуб бўлган донор ҳисобланиши ва бунинг аҳамияти.

Иммунли плазма олиш учун донорлар, тиббиётдаги ўрни ва аҳамияти. Эритроцитлар ва тромбоцитлар тайёрлаш учун фойдаланадиган донорлар.

Суяк кўмиги берувчи донорлар, уларнинг аҳамияти.

2

2

Қоннинг хужайрали элементлари

Уларни тайёрлаш ва  қўллаш  учун кўрсатмалар.

Қон ва унинг компонентларини консервация қилиш учун қўлланиладиган   эритмалар. Консервация. Консервалашнинг турлари.

Гемоконсервантлар, глюкоза-цитрат эритмаси, натрий цитрат эритмаси, цитрат-тузли эритма, глюкоза-фосфатли эритма, глюкоза-фосфатли ҳамда, лимон кислотали эритма билан, глюкоза-цитратли-тузли эритмалар.

Қон ва унинг компонентларини консервалаш тадбирининг ўзига хос мураккаблиги ва унга бўлган юқори талаблар тўғрисида.

Консервалаш ишини олиб борилишидаги асосий шартлардан:

Қон  куйиладиган шиша идиш ёки ампулани тозалаш ва стериллаш иши тадбирлари;

Стерилланган консерваловчи эритмани тайёрлаш;

Ампула ёки шиша идишни стериллаш;

Ампула ёки шиша идишни донор қони ва қонсервант билан тўлдириш;

Қон  тўлдирилган ампула ёки шиша идишни герметик ёпиш.

Қонни консервалашда қўлланиладиган  ҳар  бир эритмани алоҳида рецепт бўйича  унинг таркибий кисмлари инобатга олинган холда тайёрланиши. Бундай эритмаларни ўзига хос тажрибага эга бўлган врач, тиббиёт ҳамшираси ёки лаборантлар томонидан тайёрланишининг аҳамияти.

4

 3

Қон плазмаси ва уни қўллашга оид кўрсатмалар.

Плазманинг таркиби ва хоссаси

Қонплазмаси (суюққисми)нингтаркибивахусусиятлари. Қон  плазмасидаги оқсил фракциялари. Плазманинг физик-кимёвий тавсифи. Оқсил таркиби, рН, оқсил булмаган азот сақловчи плазма моддалари. Азот сақламаган асосий органиқ қисми. Минерал моддалар. Ферментлар.Плазманинг препаратларидан: суюқ натив плазма, янги музлатилган плазма, (антигемофилли плазма, курук плазма). Плазмаларнинг сифатига нисбатан фармакопея талаблари.

Соф (суюқ, музлатилган) плазма. Қон  плазмаси (суюқ қисми)ни ажратиб олиш. Суюқ плазма, унинг хоссаси, сақлаш усули ва муддати. Плазма қуйиш учун кўрсатма ва монеликлар.

Янги мўзлатилган плазма, уни тайёрлаш ишлари, сақлаш қоидаси. Музлатилган плазмани қўллаш учун кўрсатма ва монеликларАнтигемофилли плазма. Антигемофилли плазма тўғрисида  маълумот, уни ажратиб олиш тартиб ва коидаси. Ўзига хос сақлаш усули ва муддати. Унга нисбатан фармакопея бўйича  талаблар. Уни ишлатиш учун кўрсатма ва монеликлар.

2

4

Қон препаратлари ва андозавий зардоблар. Уларни тайёрлаш ва қўллаш.

Плазма оқсилларини ажратиш усуллари

Қон  препаратларининг турлари. Плазма оқсилларини ажратиш усуллари. Қон  плазмасидаги оқсилларнинг асосий биологик ва физиологик хусусиятлари. Молекула огирлиги. Эрувчанлиги, изоэлектрик нуқтаси. Плазма оқсилларининг физиологик вазифаси. Плазма оқсилларини ажратиб олиб улардан дори шаклидаги препаратлар тайёрлаш.

Меъёрий – техник хужжатлар. Белгиланган намунали ва ишлаб чиқаришга оид тайинланган вақти. Фармокопея талаблари, даволаш учун қўллашга кўрсатма.

Плазма оқсилларини ажратиш жараёнида

фойдаланиладиган жихоз ва асбоблар. Плазма оқсилларини ажратиш жараёнида қўлланиладиган   жихозлар, асбоб-ускуналар. Плазма таркибидаги оқсилларни ажратиш тадбиридаги фойдаланиладиган воситалар ва керакли буюмлар билан таъминланиши. Чўқмани қуюк ва суюқ қисмларга ажратиш ва оқсилни чўктириш жараёнини амалга ошириш учун аппаратлар ва жихозлар, уларни ишга тайёрлаш.

Альбуминнинг – 5, 10, 20 % ли  эритмалари

Қон  препаратлари ва уларнинг тавсифи. Альбумин (сувда эрийдиган содда оқсиллар туркуми), қон зардоби альбумини. Уни ажратиб олиш, сақлаш. Унинг физиологик хусусияти. Ундан фойдаланиш учун 5, 10, ва 20%ли  эритмалар тайёрлаш бўйича  ўзига хос қонун-қоида. Уни зарур бўлган вақтда қўллашга кўрсатма ва монеликлар.

Иммуноглобулинлар. Гамма-глобулин

Хос бўлмаган меъёрдаги иммуноглобулин ва аниқ мақсад учун қўлланиладиган   иммуноглобулин. Донорларни иммунизация қилиш шартлари, реконвалесцент-донор плазмасини танлаш, аниқ мақсад учун ўзига хос иммуноглобулин тайёрлашда изоиммунли донорларни аҳамияти. Иммуноглобулинларга ва уларнинг сифатига куйилган талаблар. Уларни куллаш учун кўрсатмалар.

Гамма-глобулин (қон зардобининг оқсил фракцияси). Уни олиш тартиби, физиологик хусусияти. Унга куйилган талаблар, сақлаш тартиби. Ундан эмлаш учун фойдаланиш тартиби, турли касалликларни олдини олишда қўлланиши.

Донорларни иммунлаш шартлари, реконвалесцент-донор плазмасини танлаш ва аниқ белгиланган мақсадлар учун ўзига хос гаммаглобулин тайёрлашда донорларнинг аҳамияти, тутган урни. Уларга қуйилган талаблар.

 Ажратилган оқсиллар хоссаларини физик-кимёвий ва биологик текшириш усуллариПлазма таркибидан ажратиб олинган оқсилларни аниқлаш усуллари. Оқсил эритмасини нисбий юмшоқлигини аниқлаш қоидаси. Иммуно-электрофарез усули билан аниқлаш.Яримфабрикат ва субпрепаратларда қолдиқ намликни аниқлаш усули ва уни бажариш тартиби.Оқсил концентрациясини аниқлаш учун Кьелдил ва биурет усули тўғрисида   маълумотлар.Препаратларни заҳарли ва пироген хусусиятларини текшириш усули.Ажратилган оқсилнинг физик-кимёвий хусусиятлари. Оқсилнинг физиологик вазифаси, уни текшириш усуллари. Ажратилган оқсилни биологик текшириш усули, бу усулнинг аҳамияти ва ўрни.

2

5

Қон ивиш тизимининг хусусиятлари.

Криопреципитат

Криопреципитат ва уни олиш тўғрисида   қисқача маълумот. Уни қон плазмасидан олиш, идишга жойлаштириш ва консервалаш ишлари. Криопреципитатни клиник қўлланиши, аҳамияти, ўрни. Уни қўллашга кўрсатма ва монеъликлар. 

Протромбинли комплекс (РРВ)

Протромбин. Қон таркибидаги протромбин моддаси, унинг аҳамияти, қоннинг ивишидаги вазифаси ва ўрни, ундан тромбин моддасининг ҳосил бўлиши. Мақсадга мувофиқ таъсир этувчи иммунли воситалар. Протромбин (РРВ) тўғрисидаги маълумотлар.

ФибриногенУнинг қонни тез ёки секин-аста ивишига таъсири. Умуман қоннинг ивимаслик ҳолати. Унинг ивишини тезлатиш ёки ивишини ҳосил қилиш учун фибриногенни қўлланиши. Қоннинг ивишида иштирок этадиган 8, 9 та омиллар. Фибриноген препаратига ва унинг сифатига фармакопея талаби.

ТромбинУнинг аҳамияти ва тутган ўрни. Унинг қонда протромбин шаклида учраб, тромбопластин ва кальций тузлари таъсирида тромбинга айланиш ҳодисаси. Қуруқ тромбин, уни ажратиб олиш қоидаси, сақланиши, унга қуйилган талаблар. Унинг ишлатилишига кўрсатма ва монеликлар. Унинг сифатига фармакопея талаби.

Фибринли юпка пардаси, унинг хусусияти, вазифаси. Қоннинг ивишида фибрин пардасининг аҳамияти, тутган ўрни. Фибрин сақлайдиган қон препаратлари, уларнинг тайёрланиши, сақланиши ва қўлланиши. Уларнинг сифатига фармакопея талаби.

Фибринли юпка парда боғламни қўйилишининг тартиб ва қоидаси.

2

6

Посттрансфуззион реакциялар ва асоратларда донор ва беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, асоратларни олдини олиш.

Посттрансфузион асоратнинг ҳар  бир холатида албатта зудлик билан қон қуйиш станцияси (ҚҚС) ёки қон қуйиш бўлими (ҚҚБ) хизмати пунктига хабар беришнинг зарурлиги. Юз берган ҳар  бир реакция ва асоратни албатта тулик ўрганиш ва бунинг аҳамияти. Қон қуйиш даврида қатнашган тиббиёт ҳамшираси ёки фельдшер бемор ахволини назорат этиб туриши ва бунинг аҳамияти. Шу давр ичида беморда асорат юз берса тезлик билан врачга хабар беришнинг шартлиги.

Беморда тасодифан клиник ўулим юз берса врачнинг келишини кутиб турмасдан тезлик билан реанимация (жонлантириш) тадбирларини ўз қоидасига биноан бажариш ва бунинг аҳамияти.

Донорлардан қон, қон плазмаси, қоннинг шаклли элементлари (ҳужайралари), суяк кўмиги олингада,  донор аъзоларига бунинг турлича таъсир этиб реакция бериши ёки маълум даражада қувватсизлик, асабнинг бўзилиши, тана ҳар оратининг кўтарилиш ва бошқа аломатларнинг юз беришида донорларга нисбатан тез тиббий ёрдам чора-тадбирларини кўриш. Донорлардан махсус донорлик пунктларида ёки сайёр донорлик хоналарида қон олинганда тасодифан юз берган реакциялар ёки кунгилсиз ҳолатларда уларга нисбатан тез тиббий ёрдам тадбирлари.

Ишлаш жараёнида плазма, қўлланиладиган кислоталар, ишкорлар, органиқ эритувчиларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда зарур бўлган тартиб - қоида асосида иш олиб боришнинг зарурлиги. Технологик қўрилмалар ва асбоблар, аппаратлардан фойдаланиб уларни ишлатиш даврида техника хавфсизлиги кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилишнинг аҳамияти.

4

7

Гемотрансмиссив касалликлар ва уларни олдини олиш.

Гемотрансмиссив инфекциялар ва уларнинг турлари, тавсифи. Посттрансфузион гепатитларнинг, сабаблари. Поттрансфузион гепатитларни беморга юқтирмаслик учун Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гемотрансмиссив касалликларни олдини олиш борасидаги буйруқлари асосида донорлардан қон тайёрлаш ишлари, эхтиёт чора-тадбирлари. Донорлан қон олишгача ундан синаш учун қон олиб текширишнинг шартлиги ва бу ишнинг аҳамияти. Қонни турли касалликларга текшириш даврида хатоликка йул қўймаслик ва бунинг аҳамияти. Текшириш давридаги йўл қўйилган хатоликларнинг оқибатлари.

2

ЖАМИ

 

18

Амалий кўникмалар.

-         Нафас олиш сонини  ўлчаш.

-         Қон босимини ўлчаш.

-         ЭКГ олиш техникаси.

-         Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш.

-         Геймлихусули

-         Марказий вена босимини (ЦВД) ўлчаш.

-         Трахея интубациясига  тайёрлаш

-         Трахеостомия , коникотомияга тайёрлаш.

-         Пулсни аниклаш

-         Кон босимини аниклаш

-         Оксигенотерапия коидалари

-         Юракнинг ёпиқ массажи

-         Юкори нафас йўллари ва оғиз бўшлиғи санацияси

-         Оғиздан оғизга ва оғиздан бурунга сунъий нафас беришни

-         “Амбу” копчаси билан нафас беришини

-         Организмга дори воситасини юборишни

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Юрак қон томир ва нафас аъзолари физиологиясини ўрганиш учун муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Термометр,  фонендоскоп, тонометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, чўнтак ингалятори, велоэргометр.

3.7. Онкологик касалликларда ҳамширалик парвариши

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Тингловчилар беморларга текширув утказиш жараёнида, тиббиёт ходимларини ахамиятини хисобга олган холда текшириш коидаларини урганадилар. Хавфли усмалар келиб чикишини урганиш, беморларга малакали тиббий ёрдам курсатиш учун ташхислашда замонавий текширув усулларидан фойдаланиш. Замонавий даволаш усулларида ултратовуш ва компьютерли томография, радиоизотоп ёрдамида ташхис куйиш усуллари тугрисида ахборот бериш зарурдир.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -

  • Онкологияда ҳамширалик иши ва ҳамширалик жараёнини.
  • Онкологик ёрдамни ташкил этилишини.
  • Асептика ва антисептика асосларини.
  • Беморларни наркозга тайёрлашни ва премедикация утказишни.
  • Огриксизлантириш усулларини,унинг асоратларини,уларни олдини олиш.Беморларни замонавий текшириш усулларига ва операцияга тайёрлашни.
  • Онкологик операцияларни турлари.
  • Операциядан кейинги даврда беморларни парвариш килишни.
  • Кон кетиш турларини ва клиник белгиларини, ташхисини.
  • Кон куйиш усуллари ва коидасини.
  • Онкологик касалликлар турларини,онкологияда кулланиладиган текшириш усулларини ва беморларни текширувларга тайёрлашни.
  • Онкологияда ҳамшира ташхиси ва парвариши режасини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

  • Онкологик ёрдамни ташкил этилишини.
  • Онкологик касаллар учун тиббий хужжатларни тулдиришни.
  • Онкологик асбобларни зарарсизлантиришга тайёрлашни.
  • Беморларни операцияга тайёрлаш.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

4

Амалий машғулотлар

8

Мустақил иш 

+

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Усмалар таснифи, усманинг пайдо булиши  сабаблари ва турлари .

Усмаларнинг кандай тукимадан усишига кура гурухлари:

  1. Эпителиал усмалар :А. хавфсиз (папиломалар, аденомалар, кисталар)

В. Хавфли усмалар (карцинома ёки рак)

2. Бириктирувчи тукима усмалари А. хавфсиз (фибромалар)

В.Хавфли усмалар (саркомалар)

3. Томирдаги усмалар А. хавфсиз (гемангиамолар, лимфангиомалар)

В. Хавфли усмалар (гемангиосаркома)

4. Ёг  тукимасидан усувчи усмалар А. хавфсиз (липома)

В хавфли усмалар (липосаркома)

  1. Асаб тукимасидан: А. хавфсиз (невринома)

В хавфли усмалар (хавфли невринома)

  1. Пай кинларидан бугим халталаридан : А. хавфсиз (хавфсиз синовиома)

В. Хавфли (хавфли синовиома)

4

2

Хавфли усмалар.

Хавфли усма ташхисини куйиш билан кайси боскичда эканлигини аниклаш лозим хавфли усма боскичлари :

  1. Регионар лимфа безларини  эгалламаган ва ичкарида жойлашган тукималарга усиб кирмаган кичкина усма.
  2. Усма аникланади бирок зарарланган органлардан ташкарига чикмаган булади.
  3. Усма зарарланган аъзодан ташкарига чикади ва якин жойлашган тукимага усиб киради.
  4. Усма жуда катталашади  у парчаланишга учрайди ва куп сонли кечиккан метазтазлар  беради.

4

3

Онкологик беморларни парвариш килиш хусусиятлари.

Онкологик касалликлари бор беморларни парвариш килишнинг  узига хос томонлари бор  Бемордан хакикий ташхисни яшириш , яъни бемор рухиятини  авайлаб мухофаза килиш  зарур. “Рак”, “Саркома” терминлпри урнига “Яра ”,”торайиш”, “Каттиклашиш” каби сузлар ишлатилиши лозим. “Канцер”, “S-R” «blastoma» каби терминларни хам кулламаслик керак. Беморга тегишли хужжатларни тасодифан унинг кулига тушиб колишидан эхтиёт булиш керак. Бундан ташкари беморларни турли лабаратор диагностик текширувларга  тайёрлашни, операцияга тайёрлашни ва операциядан кейин парвариш килишни узига хос жихатларини ҳамшира билиши керак.

4

ЖАМИ

 

12

Амалий кўникмалар

  1. Периферик веналар катетеризациясининг техникасини;
  2. Марказий вена катетеризацияси
  3. Зарур асбоб-анжомларни тайёрлашни;
  4. Наркоз нафас аппаратларини ишга тайёрлашни
  5. Наркоз нафас аппаратларини зарарсизлантиришни
  6. Операциядан олдинги  даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парвариши.
  7. Организм хаётий мухим аъзолари холатининг мониторингини;
  8. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлашни;
  9. Геймлих усулини;

10. Сунъий нафас беришни («оғиздан оғизга», «Амбу» копчаси билан).

11. Билвосита юрак массажини;

12. Электр дефибрилляция қилишни;

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,  мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, электр дефибрилляция. Суний нафас беришни, билвосита юрак массажини  техникасини бажариш учун муляж,  фантом в.б. жихозлар.

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт