онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

АБХЁК дастури

АҲОЛИГА БИРЛАМЧИ ҲАМШИРАЛИК ЁРДАМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

АННОТАЦИЯ

Мазкур намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш, олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи , балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир.

Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

“Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш” Намунавий  дастури тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ тузилган  бўлиб 144 соат (1 ой) давомида ўрта тиббиёт  ходимлари (акушерка ва гинекология бўлимлари ҳамширалари, фельдшерлар ) ни малакасини ошириш учун яратилган.

Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда Намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар,ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакиллари билан ), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки (тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усулларини таьрифлаб берилган.

Кириш.

“Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш”  номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади : ўрта тиббиёт ходимларини ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий , умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳамширалик иши фанидан янги назарий билимларни амалий куникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маньавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилга қаратилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тилидаги терминологиясидан кенг фойдаланишини, шу жумладан, дори воситалари хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, ижтимоий- гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  Хамширалик ишида дори- дармонларни хисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорати бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий тахлил қилиб боришда, хамда ахоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни хисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши- тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакиллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш”  бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш хамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган.Дастурда акушерлик малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Бунда жамоада ҳамширалик иши асослари, аҳолига бирламчи тиббий санитария ва фавқулотда вазиятларда ёрдамини ташкил этишда ҳамширалик иши, касалликларнинг олдини олиш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлашда ҳамширалик иши протоколлари билан ишлаш ўргатилади,она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш, репродуктив саломатлик ва бехатар оналик дастурлари асосида она ва бола соғлигини сақлашда ҳамширалик жараёни,

Туғма нуқсонларни олдини олишда ҳамшира ташхиси ва парваришининг ўрни тўғрисида янги билимлар берилган. Катталар ва қариялар соғлиғини парвариш усулларига алохида эьтибор қаратилган. Шунингдек Болалар муассасаларида (боғча,мактаб,интернат ва ҳ.к.) физиологик холатларини бахолаш ва бошқа патронаж асослари берилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади.Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш” Намунавий ўқув дастури 2009 йил 18 декабрь 319- сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА

Цикл/курснинг номи: “Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш”

 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

Номи

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Аудитория машғулот соатлари

Мустакил иш соатлари

 

Соат

%

Жами

Назарий

Амалий

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот коммуникацион  технологиялари

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

72

106

46

60

16

 

3.1.

Жамоада ҳамширалик иши асослари ва тиббиёт психологогиясининг ўрни. Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишда ҳамширалик иши.

8

 

6

4

2

2

 

3.2

Касалликларнинг олдини олиш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш.Ҳамширалик иши протоколлари билан ишлаш

38

 

36

12

24

2

 

3.3

Оила саломатлиги. Жамоада ҳамширалик иши усуллари. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғма нуқсонларни олдини олишда ҳамшира фаолияти

26

 

24

12

12

2

 

3.4

Катталар ва қарияларсоғлиғини сақлашда ҳамширалик иши

16

 

14

6

8

2

 

3.5

Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик иши

16

 

12

6

6

2

 

3.6

Болалар муассасаларида (боғча,мактаб,интернат ва ҳ.к.) ҳамшира фаолияти.   

16

 

12

6

6

2

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

Жами

172

100

144

72

72

28

 

III. Ихтисослик фанлар мавзулари “Аҳолига бирламчи ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш”  ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

Соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

амалий

122

 

106

46

60

16

Ўқув дастурини тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

- Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

- модулли укув дастури буйича малакага эга булган педагоглар

- Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган мутахассислар. (Олий малумотли хамшира, ДПМларда фаолият юритаётган  мутахассислар)

- Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

- Тиббиёт соҳасидапги янгиликлар, даллиларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

- Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобиляти.

Ўқув  дастурни  тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техника таъминоти қўйиладиган талаб:

- Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

- Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

- Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

- Тренинг заллари.

Ўкув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот-кутубхона   таъминотига қўйиладиган талаб:

- Президент фармонлари, қарорлари, ССВ томонидан чиқарилган бўйруқлар, умумий амалиёт ҳамширалари учун амалий кўникмалар тўплами (қўлланма),”Ҳамширалик иши протоколлари “(баённомалари 1-2 қисмлар)га оид адабиётлар.

- Электрон кутубхона  (компьтерлар билан жихозланган хона, интернет тармоғи, ахборотнинг электрон шакллари )

Ўкув дастурни тадбик этиш  буйича услубий тавсиялар

Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий, машқлар билан ўтказиладиган амалий дарслар,    ҳамда мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси, мазмунига мос бўлиши лозим. Ўқув модули мутахассиснинг амалий фаолиятида шаклланадиган билим ва кўникмалари учун асосдир. 

Амалий машғулотлар қуйидаги босқичлардан иборат:

- Бошланғич билим назорати;

- Мавзу юзасидан суҳбат;

- Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида, тез тиббий ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш технологиялари ишлаб чиқилади.

Амалий машғулотларда педагог мавзунинг энг муҳим қирраларига аҳамият қаратиши керак;   тингловчиларнинг мавзу  муҳокамасида йўл қўйган хатоларига,   адабиётлар ҳамда маъруза материаллари билан мустақил ишлай  олиш  қобилиятига эътибор қаратиши лозим.

Айниқса мавзунинг амалий қисми  муҳим аҳамиятга эга, чунки тингловчи  педагог билан ўзаро бевосита мулоқотда бўлиб, ўзлаштирган билим ва кўникмаларига ижобий ёки танқидий фикрлар эшитади.

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни баҳолаш

Мавзу

Турлари

Бахо

1

Инсон саломатлигига салбий ва ижобий таъсир этувчи озиқ - овқат маҳсулотлари ва уларни қабул қилишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

2

Инсон руҳияти ва ундаги ўзгаришларни саломатликка таъсири тўғрисида

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

3

Туғма ва орттирилган юрак, қон-томир нуқсонлари ва уларда беморларни парваришлаш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

4

Нафас йўлларининг иккиламчи касалликларида беморларни парваришлаш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

5

 Ичак касалликларида беморларни парваришлаш

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

6

Кам учрайдиган эндокрин касалликлари ва уларда ҳамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

7

TORCH инфекциялари ва уларни профилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

8

Соғлом она соғлом бола

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

9

Хомиладорларда учрайдиган физиологик холатлар ва хавфли белгилар.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

10

Климактерик синдром, катта ёшдаги аёлларнинг муаммолари ва уларни бартараф этиш чоралари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

11

Чилла даври. Маститни олдини олишда хамшира роли.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

12

Аборт ва унинг оқибатлари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

13

0 ойликдан 2 ойликкача бўлган болаларда учрайдиган хавфли белгиларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

14

2 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда учрайдиган хавфли белгиларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

15

ТМЭ тизимидаги ислохатлар.Тизимдаги меъёрий хужатлар ва улар сосида иш олиб бориш. Қўрик ишини расмийлаштириш. ТМЖ оастурида ишни ва хужатларни юклаш.  

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Стенд

Тарқатма материаллар

2

4

10

12

20

15

3 - МОДУЛ

3.1 Жамоада ҳамширалик иши асослари ва тиббиёт психологогиясининг ўрни. Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишда ҳамширалик иши.

Мавзунинг максад ва вазифалари: Жамоада иш юритаётган хамширалар билимини замон талабига мослигини, ҳамшира фаолияти орқали жамоада ҳамширалик иши объектларининг ўзига хос хусусиятларини ва муаммоларини ҳал этишдаги ролини ўрганиш. Ахолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишдаги директив хужжатларни ўрганиш.Ахолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишдаги меъёрий хужжатларни юритишни билиш.Жамоада хамширалик иши объектлари бўлган, оила, жамоа, жамиятнинг ўзига хос хусусиятларини ўзлаштириш.Тиббиёт психологияси ва шахслараро мулоқот кўникмаларини ўрганиш. Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишда ҳамширалик ишини олиб бориш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

- жамоадаги ҳамширалик ишининг мақсадлари ва вазифаларини;

- соғлиқни сақлаш тизими ва жамоадаги тиббиётнинг хусусиятларини;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг буйруқ ва услубий тавсияларини;

- жамоадаги ҳамширалик ишинининг ҳуқуқий ва этикавий масалаларини;

- жамоада ҳамширалик ишини амалга ошириш жараёнини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

- жамоада ҳамширалик иши фаолиятини амалга ошириш ҚВП, ШВП, ОП ишини ташкил этишни;

- уй шароитидаги ҳамширалик парваришини;

- беморда ижобий реакцияни шакллантиришни;

- объектларга ташриф буюришни режалаштиришни;

- патронаж ҳамшираси “сумкасини” тайёрлашни;

- уйга ташриф қилишга тайёрланиш ва унинг муҳим ҳолатларини;

- уйга ташриф буюриш пайтида ҳамширалик жараёнини қўллашни;

- уй шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя бўйича суҳбат ўтказишни.

Амалий куникмалар руйхати:

- Жамоадаги, аҳоли ўртасида санитария-гигиена қоидаларини сақлаш бўйича суҳбат ўтказиш.

- Жамоада ҳамширалик иши фаолиятини амалга ошириш ҚВП, ШВП, ОП ишини ташкил этиш.

- Уйга ташриф буюришни режалаштириш.

- Патронаж ҳамшираси “сумкасини” тайёрлаш.

- Уйга ташриф буюриш пайтида ҳамширалик жараёнини қўллаш.

- Уй шароитида тиббий муолажаларни ўтказиш.

- Тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.2Касалликларнинг олдини олиш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш.Ҳамширалик иши протоколлари билан ишлаш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Аҳоли ўртасидабирламчи профилактика чора тадбирларини ўтказиш, доимо мулоқатда бўлиш, ҳавф омилларига қарши тушунтириш ишларини олиб бориш.   Ахолига бирламчи санитария ёрдамини ташкил этиш. Ҳамширалик ишининг, ўзига хос хусусиятлари, ахолининг соғлиги билан боғлиқ бўлган муоммоларни ўрганиш. Ҳамширалик пратоколлари билан ишлаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

- Хонадонларни умумий тозалигига эътибор беришни;

- Кўзни текшириш, кўз муолажаларини бажаришни;

- Қулоқни текширишни;

- Ҳамширалик жараёнини олиб боришни;

- Сурункали нафас олиш касалликлари билан оғриган беморларни парваришлашни;

- Астмани келтириб чиқарувчи хавфли омиллар, асосий белгилари ва ҳамшира парваришини.

- Сил касалликни белгиларини аниқлашни;

- Зотилжам касаллиги ва ҳамшира парваришини;

- Ўпканинг сурункали обструктив касалликларини белгилари ва ҳамшира парвариши;

- Гипертонияни келтириб чиқаришда ҳавфли омилларни бартараф этишда ҳамширанинг ўрни;

- Юрак ишемик касаллиги ва юрак етишмовчилигида ҳамшира парвариши;

- Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, ўткир ва сурункали гепатитда ҳамшира парвариши;

- Буйрак ва сийдик йўли касаллигида ҳамшира парвариши;

- Қандли диабет билан касалланган беморларни парвриш қилишни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:  

- Хонадонларга борганда касаллик тарқалишини олини олишни;

- Чақалоқни чўмилтириш ва киндигини парвариш қилишни;

- Жарохатланганда кечиктириб бўлмайдиган биринчи ёрдам кўрсатишни;

- Жарохатдан кетаётган қонни тўхтатиш усулларини;

- Суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатишни

- Кўзга зарра, чўп тушганда биринчи ёрдамни;

- Кўзга малхам қўйишни;

- Қулоққа томчи дори томизишни;

- Гипертермияда ёрдам кўрсатишни;

- Бронхиал астмада хамшира парваришини;

- Кўкрак қафасининг рентгенограммага тайёрлашни;

- Чўнтак ингаляторидан фойдаланишни;

- Қон босимни ўлчашни;.

- Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини, сурункали гепатитларда ҳамшира парвариши.

- Беморларни сийдик-таносил аъзоларини рентгенологик текширишга тайёрлашни

- Буйрак санчиғида ёрдам кўрсатишни

- Қандли диабет билан касалланган беморларни парвариш қилишни

- Гиперглекемик ва гипогликемик комада ёрдам кўрсатишни

Амалий куникмалар руйхати:

1.Қўлларга гигиеник ишлов бериш

2.Дори эритмасини кўзга томизиш

3.Тюбик ичидаги малҳамни кўзга қўйиш

4.Оғир беморнинг кўзларини парваришлаш

5.Дори воситасини қўлоқга томизиш

6.Тутқаноқ тўтганда ёрдам кўрсатиш

7.Нафасни санаш алгоритми

8.Чўнтак ингаляторидан фойдаланиш

9.Гипертермияда биринчи ёрдам кўрсатиш

10.Беморларни ҳазм қилиш органларини рентгенологик текширишга тайёрлаш

11.Бронхиал астма хуружида биринчи ёрдам кўрсатиш

12.БЦЖ қўйиш техникаси

13.Электро кардиография қилиш

14.Стенокардия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш

15.Миокард инфарктида ёрдам кўрсатиш

16.Гипертоник кризда ёрдам кўрсатиш

17.Қон босимини ўлчаш усули

18.Ошқозонни ювиш усули

19.Ошқозондан қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш

20 Инсулинни ҳисоблаш ва юбориш усули

21.Гипергликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш

22.Гипогликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар. Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар. Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар. Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари. Муляжлар. Видеофильмлар.

3.3 Оила саломатлиги. Жамоада ҳамширалик иши усуллари.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғма нуқсонларни олдини олишда ҳамшира фаолияти.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари. Оила саломатлигини ўрганиш. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни ташкил этиш хамда болаларда туғма нуқсонларни олдини олишда ҳамшира парваришини ўрни. Оила тушунчаси ва оила саломатлигини сақлашда ҳамшира парваришини билиш;Қишлоқ врачлик пунктида оила ҳамширасининг юклама меъёрларига мувофик иш олиб бориш;Оила ҳамшираси оналик ва болаликни муҳофаза қилишни хамда ҳомиладорлик даврида хавфли белгиларни ўзлаштириш;Соғлом оилани шакллантириш афзалликларини билиш;Соғлом оилани режалаштиришда контрацептив воситаларнинг аҳамиятини урганиш;Оила ҳамшираси преэклампсия ва эклампсиянинг оғир ва енгил даражаларида ҳамшира фаолиятини олиб бориш;Турли ёшдаги болаларнинг ўсиш ва ривожланишини назорат қилиш хамда расмийлаштириш;Туғма нуқсонларни олдини олиш. Скрининг марказининг вазифаларини билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Қишлоқ врачлик пункти тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида” ги 456-сонли буйруғи;

- Оила саломатлигига таъсир қилувчи омилларни;

- Оила ҳамширасининг ҳуқуқ ва мажбурияларини;

- Оилани ривожланиш босқичлари ва вазифаларини;

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида” ги 137-сонли буйруғи;

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ги 161-сонли буйруғини;

- Аёллар маслаҳатхонасида оналарни соғломлаштириш учун олиб бориладиган ишларни;

- Соғлом оилани режалаштириш ва контрацептив воситаларни қўллашда ҳамширанинг ўрнини;

- Морфометриянинг олтин қоидасини;

- Боланинг жисмоний ривожланишини баҳолашни;

- Туғма нуқсонлари бўлган болаларда ҳамшира парваришини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:  

- Ҳомиладор аёл қон босимини ўлчаш;

- Ҳомиладор аёл томир уриши сонини аниқлаш;

- Ҳомиладор аёлнинг тана вазнини ўлчаш;

- Ҳомиладор аёл қорин айланасини ўлчаш;

- Ташқи акушерлик текшируви (Леопольд-Левицкий усуллари);

- Ҳомила юрак уришини эшитиш;

- Ҳомила таҳминий вазнини ҳисоблаш;

- Ҳомиладорлик муддатини ва туғруқ вақтини аниқлаш;

- Чаноқни ташқи ўлчамларини ўлчаш;

- Учта нуқтадан суртма олиниши;

- Бачадон ичи воситасини киритиш;

- Бачадон ичи воситасини чиқариш;

- Сийдикда оқсилни аниқлаш;

- Боланинг тана вазнини аниқлаш;

- Боланинг тана узунлигини ўлчаш;

- Ҳомиладор аёлда шиш ва яширин шишни аниқлаш;

- Эклампсия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш.

Амалий куникмалар руйхати:

  1. Ташқи акушерлик текшируви (Леопольд-Левицкий усуллари);
  2. Ҳомила юрак уришини эшитиш;
  3. Ҳомила таҳминий вазнини ҳисоблаш;
  4. Ҳомиладорлик муддатини ва туғруқ вақтини аниқлаш;
  5. Чаноқни ташқи ўлчамларини ўлчаш;
  6. Боланинг тана вазнини аниқлаш;
  7. Боланинг тана узунлигини ўлчаш;
  8. Ҳомиладор аёлда шиш ва яширин шишни аниқлаш;
  9. Эклампсия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Акушер ва гинекологияга тегишли асбоблар ва анжомлар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.4Катта ёшдагилар ва қариялар соғлигини сақлашда ҳамширалик иши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Катта ёшдагилар ва қaрилик дaври xусусиятлaри билaн тaнишиш вa улaрни сoғлиғидaги ўзгaришлaр нaтижaсидa вужудгa кeлгaн муaммoлaрни бaртaрaф қилишни ўрганиш.Ахоли ўртасидакатта ёшдагилар муаммоларини ва уларнинг соғлигини сақлашда ҳамширалик ишини ўрганиш Катта ёшдагилар саломатлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш.Қaриялaрнинг ҳaётий қoбилиятлaри пaсaйгaндa oилaсининг  қўллaб қуввaтлaши мухимлигини тушунтириш.Қaриялaр сoғлиғининг ўзaришидaги қийинчиликлaрни тушуниш вa ўзгaришлaр дaрaжaсигa мoс рaвишдa ёрдaм бeришни билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

- Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни;

- Катта ёшдагиларни тиббий кўригини ташкил этишни;

- Оиласида бўладиган муаммоларни ечишда тиббий психологияни ўрнини;

- Кaттaлaрдa ҳaмширaлик пaрвaришининг ҳусусиятлaрини;

- Ҳaмширaлик пaрвaришидa мaълумoт йиғишни;

- Ўткир касалликларда ҳамшира парваришини;.

- Сурункали касалликларда ҳамшира парваришини;

- Қaриялaр сoғлиғининг ўзгaришидaги қийинчиликлaрни тушуниш вa ўзгaришлaр дaрaжaсигa мoс рaвишдa ёрдaм бeришни;

- Ижтимoий ёрдaм тизимидaн фoйдaлaнишдa қaрия вa унинг oилaсигa ёрдaмни;

- Кeксa бeмoрлaрдa ҳaмширaлик жaрaёнини юритишни;

- Кeксaлик дaвридa учрaйдигaн кaсaлликлaргa чaлингaн бeмoрлaргa ёрдaмни;

- Тeкширувдaн ўтaётгaн кeксa бeмoргa ёрдaмни;

- Ёрдaмгa муҳтoж кeксa бeмoргa ёрдaмни;

- Деменция билaн oғригaн кeксa бeмoргa ёрдaмни;

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

- Текшириш ва даволашнинг индивидуал дастурини тузишни;

- Диспансер кузатувинингрежасини тузишни;

- Физикал текширишни;

- Вазиятлар тўсатдан ўзгарган тақдирда фикр билдириш ва чора қабул қилишни;

- Ўзигa ҳoс кузaтиш;

- Замонавий тиббий асбоблардан фойдаланишни;

- Асбоб–ускуналардан самарали фойдаланишни;

- Специфик вазиятларда тўғри чораларни қабул қилишни;

- Беморнинг соғлиги тўғрисида маълумот тўплашни;

- Баxтсиз ҳодисаларда чора кўришни;

- Ижтимоий ва моддий xусусиятли муаммоларни ҳал қилиш;

Амалий куникмалар руйхати:

- Катта ёшдагиларда учрайдиган касб касалликларида хамширалик жараёнини олиб бориш.

- Кaттaлaр сaлoмaтлиги муaммoлaрини eчишда қатнашиш.

- Оғир касалларга ҳамширалик парваришини режалаштириш.

- Қарияларда учрайдиган касалликлар ҳамширалик жараёни олиб бориш.

- Катта ёшдагилар ва қариялар соғлигини сақлашда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.5.Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик иши

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Фавқулотда вазиятларда беморларни руҳан қўллаб қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш усулларини самарали ўзлаштириш ҳамда ҳамшира парваришини ўрганиш. Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик ишини олиб бориш..Беморларни холатига қараб ёрдам кўрсатиш..Жабрланган беморларга тиббий ва руҳан ёрдам кўрсатиш..Фавқулотда вазиятда пациентларни эвакуация қилишда фаол қатнашиш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -

- шикастланган кишини аҳволини баҳолашни;

- ҳушсиз ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатишни;

- кўп қон йўқотганда биринчи ёрдам кўрсатишни;

- суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатишни;

- юрак хуружида биринчи ёрдам кўрсатишни;

- нафас қийинлиги биринчи ёрдам кўрсатишни;

- оғир куйганда биринчи ёрдам кўрсатишни;

- турли жароҳатларда биринчи ёрдам кўрсатишни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

- юрак ва нафас фаолиятини тиклашни;

- нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлашни;

- юракни билвосита массаж қилиш;

- ташқи қон кетиш ҳолатларида ёрдам кўрсатишни;

- қон кетганда жгут қўйиш техникасини;

- шикастланган бўғимга шина қўйишни;

- юрак хуружида ёрдам кўрсатиш техникасини;

- бўғилишда ёрдам кўрсатиш техникасини;

- куйиш майдонини аниқлашни;

- жароҳатларга капалак нусха асептик боғлам қўйишни;

- меъдани ювиш техникасини.

Амалий куникмалар руйхати:

- Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик ишини олиб бориш.

- Оғир касалларга ҳамширалик парваришини режалаштириш;

- Томир уруши, қон босиминиўлчашни, кўз қорачиғининг ёруғликка бўлган реакциясини баҳолашни.

- Шикастланган бўғимга шина қўйиш .

- Меъдани ювиш.

- Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш.

- Суъний нафас бериш.

- Юрак билвосита массаж қилиш

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.6.Болалар муассасаларида (боғча, мактаб, интернат ва х.к.) ҳамшира фаолияти.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Болалар муассасаларида ўсаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук бўлиб вояга етишишида, болалар касалликларини олдини олиш ва соғломлаштиришда ҳамширалик фаолиятини ўрганиш. Болалар муассасаларидаги тиббиёт хонаси фаолиятини вазифа бурчларидан келиб чиққан ҳолда олиб боришни ўрганиш.Кундалик санитария-гигиена назоратини ўтказиш, шахсий гигиена ва кун тартибига риоя қилишни билиш.Болалар жисмоний ривожланишини кузатиш, профилактика ишларини олиб бориш. Болалар муассасаларига қатновчи болаларни тиббий кўриклардан ўтказиш, касаллик аниқланган болаларни “Д” назоратга олиш ҳамда соғломлаштириш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

- болалар муассасалари ҳамшираси фаолиятига тегишли бўлган меъёрий хужжатларни.

- болаларнинг морфо – функционал ривожланишини, уларнинг психик ва жисмоний ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини.

- профилактик тиббий кўрикнинг мақсадини, тиббий кўрикларни ўтказиш алгоритмини, улар қачон, қай тарзда ташкил этилишини.

- болалар муассасаларида жисмоний тарбия, чиниқишнинг ва кун тартибининг аҳамиятини.

- эмлаш календарини, қоидасини, вакциналарни сақлаш ва тўғри қўллашни.

- биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни.

- мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг тузилмасини ва уларга қўйилган гигиеник талабларни.

- озиқ –овқат махсулотларини сақлаш тартиби ва қоидаларини.

- бола организмининг ёғ, оқсил, углеводларга бўлган талабларини.

- болалар муассасаси тиббий хонаси хужжатларини юритишни.

- болаларда антропометрик ўлчовларни ўтказишни.

- санитария тарғибот ишларини олиб боришни.

- профилактик тиббий кўрикка болаларни тайёрлашни.

- бадантарбия, чиниқтириш усулларини бажартиришни ҳамда муассасада кун тартибини тузишни.

- ҳавфсиз иммунизация ўтказишни.

- врачгача бўлган шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатишни.

- бола организмининг ёғ, оқсил, углеводларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда таомнома тузишни ва овқатни сифатини текширишни.

Амалий куникмалар руйхати:

- Болалар муассасаси тиббий хонаси хужжатларини юритишни.

- Болаларда антропометрик ўлчовларни ўтказишни.

- Профилактик тиббий кўрикка болаларни тайёрлашни.

- Бадантарбия, чиниқтириш усулларини бажартиришни хамда муассасада кун тартибини тузишни.

- Хавфсиз иммунизация ўтказишни.

- Врачгача бўлган шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатишни.

- Бола организмининг ёғ, оқсил, углеводларга бўлган талабларини хисобга олган холда таомнома тузишни ва овқатни сифатини текширишни

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар. Мавзулар бўйича турли жадваллар. Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар. Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар. Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари. Муляжлар. Видеофильмлар. 

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт