онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари" дастури

ТИББИЙ СТАТИСТИКА ВА ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

Аннотация

Мазкур Намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди ва ушбу намунавий дастур бўйича -  “Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” тиббий статистларни малака ошириш гуруҳларида Республика даволаш профилактика муассасалари    ўрта маълумотли тиббий статист лавозимида фаолият олиб бораётган 3 йилдан кам бўлмаган  мехнат стажига эга бўлган ўрта тиббиёт ходимлари  ўқитилади.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш, олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни,  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи, балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир. Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Намунавий ўқув дастури “Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” наъмунавий ўқув режа асосида тайёрланган бўлиб,    ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки ( тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усуллари таьрифлаб берилган.

Кириш

“Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади: терапевтик йўналишда фаолият олиб бораётган ҳамшираларни ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, терапия фанидан янги назарий билимларни амалий куникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тили терминологиясидан кенг фойдаланишни, шу жумладан, дори воситалари, хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, намунавий режанинг ижтимоий - гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  “Ҳамширалик ишида дори - дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби”, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб, ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорат бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий таҳлил қилиб боришда, ҳамда аҳоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши - тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари статистларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари”  Намунавий ўқув дастури  2009 йил 18 декабрь 319- сонли  “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА 

Цикл/курснинг номи: “Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

номи

Умумий

ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Аудитория машғулот соатлари

Мустақил иш соатлари

 

Соат 

%

Жами

Назарий

Амалий

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот коммуникацион технологиялари

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

72

106

46

60

16

 

3.1.

Соғлиқни сақлаш тизимида  бошқарув ишини ташкил етиш. Ҳамширалик ишида маркетинг.

10

 

8

6

2

2

 

3.2

Аҳоли саломатлигини ўрганиш ва баҳолаш усуллари. Тиббиёт статистикаси (биостатистика) асослари.

Тиббиётда статистик тадқиқотларини олиб бориш.

20

 

18

8

10

2

 

3.3

ДПМларининг умумий тавсифномаси ва фаолиятлари тўғрисида конъюнктур хисобот тузиш.

22

 

18

8

10

4

 

3.4

Амбулатор поликника хизмати  ва муассасаларининг   асосий кўрсаткичлари.

14

 

12

4

8

2

 

3.5

Даволаш профилактика муассасалари  фаолиятининг кўрсаткичлари.

14

 

12

6

6

2

 

3.6

Болалар ва аёллар саломатлиги кўрсаткичлари, ҳамда уларга  ёрдам кўрсатиш  муассасалари  кўрсаткичлари.

22

 

18

6

12

4

 

3.7

Тиббий статистикада замонавий компьтер технологияларини қўллаш. Дастурлар, ҳисоботлар ва жадваллар ташкил этилганлигининг параметрик усуллари. Стандартлаш усули.

10

 

10

4

6

-

 

3.8

ССВ тизимидаги Даволаш профилактика муассаларида қўлланилаётган тиббий ҳисоб китоб ҳужжатлари ва хисоботлари. Компьтер дастурлари.

10

 

10

4

6

-

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

ЖАМИ

172

100

144

72

72

28

 

III. Ихтисослик фани   мавзулари

“Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари” ихтисослик фани мавзуларини  ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

амалий

122

 

106

46

60

16

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-     Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-     Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-     Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар.

-     Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-     Тиббиёт соҳасидапги янгиликлар, даллиларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-     Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобиляти.

-     Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-      Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-     Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-     Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-     Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-     Компьютер технологиялари,

-     Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

 Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар, мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-     Бошланғич билим назорати;

-     Мавзу юзасидан суҳбат;

-     Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим.  

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш

Мавзу

Мустақил иш тури

Баллар

1.

Тиббиёт статистикасини келиб чиқиши ва соғлиқни сақлашдаги аҳамияти.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

 

2

4

10

12

15

20

2.

Аҳоли демографик кўрсаткичларини ўрганишнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳамияти.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.

Миграция  демография ва саломатлик

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

4.

Даволаш профилактика муассасаларидаги сатистик кўрсаткичлар ва уларни тайёрлаш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

5.

Статистик кўрсаткичларни тайёрлашда ахборот технологияларининг ўрни.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

6.

Статистик кўрсаткичларни тайёрлаш учун янги дастурлардан фойдаланиш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

7.

Соғлиқни сақлаш тизими ресурслари. Согликни саклаш тизимида бошқарув ишини ташкил этиш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

Модул  3

3.1 Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ишини ташкил этиш. Хамширалик ишида маркетинг.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Соғликни саклаш сохасида бошкарув тизими хакида тушунчага эга бўлиш, маркетинг ғоясини ривожлантириш,  ахборот йиғишнинг самарадор усулларини ўрганиш. Ахолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этишдаги директив хужжатларни ўрганиш. Аҳолининг ҳар хил гуруҳлари орасида касалланиш, ўлим ва аҳоли саломатлигининг бошқа кўрсаткичлари, ҳамда аҳоли турмуш тарзи ҳақида тўғри маълумот йиғиш. Олинган натижаларнинг ишончлилигини аниқлаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

Согликни саклаш Вазирлигига карашли ташкилотларнинг статистик хисобот табели (руйхати) шаклини харакатга киритиш хакидаги буйрукларини. ДПМ ва оилавий поликлиникаларга тегишли директив ва меъёрий хужжатларни. Соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқарув  тамойилларини. Тиббиётда маркетинг тушунчасини

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

Соғликни сақлаш муассасаларининг бирламчи тиббий хужжатлари билан ишлашни, ДПМ ва оилавий поликлиникаларга тегишли директив ва меъёрий хужжатларни юритишни, ҳисобот  табели билан танишишни

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

10

Аудитория машғулотлари

8

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

2

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

 

 

 

 

1.

Соғлиқни сақлаш тизими ресурслари. Соғлиқни сақлаш сохасида бошқарув тизими хақида тушунча.Согликни саклаш тизимида бошқарув ишини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш тизими ресурслари. Соғлиқни сақлаш сохасида бошқарув тизими хақида тушунча. Согликни саклаш тизимида бошқарув ишини ташкил этиш. Соғлиқни сақлаш бошқармаси. Жойлардаги соғлиқни сақлаш бўлимлари Ижтимоий тиббиёт - тиббиётни ижтимоий фаолиятини аниқлаш, уни жамиятдаги ўрнини ўрганиш, фаолияти ва ички дифференциясини ривожлантириш.

Соғлиқни сақлаш  тизими субъектлари

2

1

2.

ДПМ ва оилавий поликлиникаларга тегишли директив ва меъёрий хужжатлар

Тиббиёт сохасига оид Призедент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, соғлиқни сақлаш Вазирлигининг буйруқлари. Оила ва ҳудуд паспорти, врачнинг кундалик қабул журнали, оила ҳамширасининг кундалик журнали, муолажа хонасида қон намуналарини олиш ва натижаларни қайд қилиш журнали, муолажаларни қайд қилиш журнали, лабораторияда қон, пешоб, нажас ва суртма таҳлили журналлари, эмлаш хонаси журнали, доянинг қабул журнали, физиотерапия хамширасининг қабул журнали.

2

1

3.

Тиббиётда маркетинг

Тиббиётда маркетинг тушунчаси. Ҳамширалик ишида маркетинг. Соғлиқни сақлаш тизимида пулли тиббий хизмат кўрсатишнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 10-октабрдаги «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури» бўйича соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика муассасаларининг ўз-ўзини босқичма-босқич молиялаштиришга ўтиш.

соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш шароитида мулкчилик шаклидан қатий назар, даволаш-профилактика муассасаларида ишловчи тиббиёт ходимлари бозор муносабатларининг тамойилларига итоат қилган ҳолда иш юргазишни ўрган

2

-

Амалий кўникмалар рўйхати:

-   Соғлиқни саклаш муассасаларининг бирламчи тиббий хужжатлари руйхати билан танишиш.

-   ДПМ ва оилавий поликлиникаларга тегишли директив ва меъёрий хужжатлар билан танишиш.

-   Хисобот  табели билан танишиш

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар.

3.2. Ахоли саломатлигини ўрганиш ва бахолаш усуллари. Тиббиёт статистикаси (биостатистика)асослари. Санитария тиббиёт статистик тадқиқотларини ташкил этиш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: ДПМ ва поликлиника  шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш, олинган натижалар аниқлигини баҳолаш, соғлом ва касал одам организмидаги ҳар хил ҳодиса ва жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш, янги даволаш ва профилактика усулларининг самарадорлигига баҳо бериш. Аҳоли саломатлигини ўрганиш. Умумий касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини ёки айрим касалликлар ва ўлим сабабларини аҳолининг айрим гуруҳлари орасида уларнинг турмуш тарзи, ташқи муҳит, ижтимоий-иқтисодий, тарихий шарт-шароитлар билан боғлаб ўрганиш. Соғлиқни сақлашни тўғри режалаштириш, санитария-эпидемиология ва даволаш-профилактика муассасаларининг ишини тўғри ташкил этиш учун уларнинг фаолиятини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарасини ўрганиш, тажрибада қўлланилаётган даволаш ва профилактика ишларига баҳо бериш, уларни самарасини ўрганиш. Клиника ва лаборатория шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш, олинган натижалар аниқлигини баҳолаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

Аҳоли саломатлигини, уни ташкил этувчи ва унга таъсир этувчи ташқи муҳитни    ижтимоий-гигиеник омиллар билан боғлаб ўрганиш. Аҳолининг ҳар хил гуруҳлари орасида касалланиш, ўлим ва аҳоли саломатлигининг бошқа кўрсаткичлари, ҳамда аҳоли турмуш тарзи ҳақида тўғри маълумот йиға билиш. Экспериментал лаборатория шароитида эса статистик тадқиқотларни ташкил этиб, олинган натижаларни тўғри таҳлил қила билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

Аҳоли саломатлигининг  кўрсаткичлари бўлган -касалланиш, ўлим ва ўртача умр орқали ўлчашни. Олинган  статистик маълумотларни гуруҳлаш, жамлаш ва ҳисоблашни. Ўтказилган тадқиқот якунига асосан амалиётга керакли таклиф ва тавсиялар беришни.

  Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

22

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш (МИ)

4

Назорат

+

КАСБИЙ МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Касбий  модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Наза

рий

Ама

лий

 

 

 

 

1.

Аҳоли саломатлигини ўрганиш; аҳолининг сони, таркиби, табиий ҳаракати (туғилиш, ўлим, табиий кўпайиш), жисмоний ривожланиши ва аҳоли орасида ҳар хил касалликларни тарқаганлиги ва уларнинг кечиши, ўртача умр ва ҳоказолар.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг ва тиббиёт ходимларининг асосий вазифаларидан бири аҳоли саломатлигини, унга таъсир этувчи ташқи муҳит, ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, турмуш шароитлари билан боғлаб ўрганган ҳолда аҳоли саломатлигини янада яхшилаш, меҳнат қобилиятини, ҳамда уларнинг ўртача умрини узайтиришдан иборат.Ҳамшира аҳолининг ҳар хил гуруҳлари орасида касалланиш, ўлим ва аҳоли саломатлигининг бошқа кўрсаткичлари, ҳамда аҳоли турмуш тарзи ҳақида тўғри маълумот йиға билиши ва олинган натижаларнинг ишончлилигига баҳо бериб, уларнинг қонуниятларини очиб бера олиши керак.

2

2

2.

Умумий касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини ўрганиш

Даволаш ва профилактика услубларининг самарасини  нафақат биологик организмга балки, ижтимоий жамоага таъсирини назарда тутган ҳолда ўрганиш керак, тиббиётда қўлланиладиган ҳар қандай янгиликларнинг самараси аҳоли саломатлигининг энг ёрқин кўрсаткичлари бўлган касалланиш, ўлим ва ўртача умр орқали ўлчанади.

2

2

 

3.

Сифат кўрсатгичларини ўрганиш,

(Нисбий катталик, абсолют катталик ўртача катталик)

Статитикада сонга қараб сифат кўрсатгичлари ўрганилади, бунда 3 хил катталик фарқланади:нисбий катталик, абсолют катталик, ўртача катталик.

Касалланишларни таркибига кўра, туғилишнинг ёшига қараб, ўртача катталик кўрсатгичи, даволаш профилактика муассасаларининг кўрсатгичларини шаҳар, вилоят  ўртача катталик кўрсатгичига таққосланади.

2

2

4.

Ахолининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини таққослаш(интенсив

экстенсив, алоқадорлик,яққоллик кўрсаткичи)

Интенсив, Экстенсив кўрсатгич, Алоқадорлик ваЯққоллик кўрсаткичлари. Уларни ҳисоблаш усуллари ва аҳамияти.

 

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-   Аҳоли саломатлигининг  кўрсаткичларини  аниқлаш.

-    Олинган  статистик маълумотларни гуруҳлаш, жамлаш ва ҳисоблаш.

-    Нисбий катталик, абсолют катталик,  ўртача катталикларни кўрсаткичларга асосланиб, таққослаш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар

3.3.ДПМларининг умумий тавсифномаси ва фаолиятлари тўғрисида конъюнктур хисобот тузиш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Даволаш профилактикмуассасанинг умумий тавсифномасини  Ф-3 шаклига асосан - муассасанинг тури, қуввати, таркибий бўлинмалари, жихозланганлиги кўрсаткичларига асосанконъюнктур хисобот тузиш.  Худуднинг номи ва хизмат кўрсатиш доираси, аҳоли  сони, ёши, жинси бўйича ва халк хўжалиги тармоқларига бўлинган холда  кўрсатиш; Хизмат кўрсатиладиган ахолининг саломатлигини  тахлил қилишда,қанча врач, хамшира, бошқа тиббий ходимлар хизмат кўрсатиш, улар билан хар 10000 ахолига таъминланганлик, малака ошириши, тоифалилар салмоғини кўрсатиш. Демографик кўрсатгичлар асосида  жадвал тузиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Ахолининг сони ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни, ахолини рўйхатга олишни билиш. Кўрсатгичларни хисоблаб чиқаришда статистика бошқармасининг расмий маълумотларидан фойдаланиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:-Ахолининг касалланиш кўрсатгичларини аниқлашни, демографик кўрсаткичларга асосланиб, жадвал тузишни, жисмоний ривожланиш кўрсатгичларини арифметик амаллар ва қонунларга асосланиб, пропорция ва фоизларни ҳисоблашни;

  Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

22

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш (МИ)

4

Назорат

+

КАСБИЙ МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Касбий  модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

1

Демографик  маълумотларни тўплаш, кўрсатгичларни ҳисоблаш.

Демографик кўрсатгичлар; ахоли сони, ёши, таркиби, туғилиш, умумий ўлим, болалар ўлими, оналар ўлими, табиий ўсиш кўрсаткичларининг тиббиётдаги аҳамияти ва уларни ўрганиш усуллари. 

2

2

2

Ахолининг касалланиш кўрсатгичларини аниқлаш.

Умумий касалланиш. Касалланганлик. Бирламчи касалланиш. Касалликларни таркиби бўйича касалланиш кўрсатгичларини маълумотларга асосланиб аниқлаш ва ҳисоблаш.

2

2

3

Ногиронлик кўрсатгичларини аниқлаш.

Бирламчи ва иккиламчи  ногиронлик. Умумий ногиронлик. 4.Болаликдан ногиронлик, 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида ногиронлик кўрсаткичларини ҳисоблаш.

2

2

4

 Гурухларнинг жисмонийривожланиши кўрсатгичларини аниқлаш.

Антропометрик кўрсаткичлар; бўй, оғирлик, кўкрак қафаси айланаси кўрсаткичларга асосланиб жисмоний ривожланишни аниқлаш.

 

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        ахоли сони,

-        ахолини туғилиш,

-        ахоли умумий ўлими,

-        болалар ўлими,

-        оналар ўлими,

-        табиий ўсиш

-        Умумий касалланиш.

-        Касалланганлик.

-        Бирламчи касалланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш

-        Антропометрик кўрсаткичлар асосида жисмоний ривожланишни аниқлаш.

 

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар

3.4.Амбулатор поликлиника хизмати ва муассасаларнинг асосий кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Амбулатор поликлиника хизматини ташкил этишда соғлом аҳоли ва беморларни профилактик ва мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансер назорати бўйича ишлар хажмини кўрсаткичлар орқали ўрганиш. Поликлиника хизматининг асосий  кўрсаткичларини ўрганиш.  Амбулатор поликлиника хизматининг асосий кўрсаткичларини формулалар асосида ҳисоблашни  ўзлаштириш. Профилактик ишларнинг кўрсаткичларини ҳисоблаш. Поликлиникада барча врачлар ва ўрта тиббиёт  ходимларини  қатновлар ва мустақил қабул кўрсаткичини ўрганиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -  Амбулатор поликлиника хизматига қарашли Соғлиқни сақлаш муассасаларини номенклатурасини; Тиббий ёрдам ва тиббий кадрларнинг меъёрини ва меъёрий кўрсаткичларини ва уларни ҳисоблаш усулларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Арифметик амаллар ва қонунларни билиб, қовусларни қўллашни, пропорция ва фоизларни ҳисоблашни; Туман марказидаги контенгентларни, ажратилган участкаларни, туманнинг бошқа аҳолисини, алоҳида ҳисобга олишни; Аҳолини табиий ўсишида туғилиш суръати, ўлим ҳолатлари, аҳоли сонини ўсишини ҳисоблашни. Соғликни сақлаш тизимининг умумий бюджетини, махаллий бюджетини пул харакатларини режалаштириш ва сметаларни тузишни; Маълумотларни статистик усулларда ишлаб чиқишни.   

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

8

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

1

 

 

Амбулатор поликлиника хизмати соғлом ахоли ва беморларни профилактик ва мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансер назорати бўйича ишлар хажмини кўрсаткичлар орқали ўрганиш.

 

Поликлиника ва ҚВРларида аҳоли қатновининг салмоғини  аниқлаш.

Аҳоли томонидан қилинган қатновларнинг сонини мутахассислар бўйича кўриб чиқиш ва тахлил қилиш,

Амбулатор поликлиника хизматининг асосий кўрсаткичлари:

Битта яшовчига йилда врачларга ўртача қатновлар сони, поликлиникадаги қабулда участкага тегишлилик тамойили, поликлиникадаги қабулда ўртача кунлик иш хажми,  уйга чақирувда участкага тегишлик кўрсаткичи, катта ёшдаги ахолига, уйга хизмат кўрсатиш кўрсаткичи, поликлиникага қишлоқ ахолисининг қатновларини хисобга олиш кўрсаткичи, ўрта тиббиёт ходими томонидан мустақил равишда қабул кўрсаткичи, умумий ўлим кўрсаткичи, ёшига кўра ўлим кўрсаткичи, профилактик ишларнинг  кўрсаткичларини ўрганиш.

2

4

2.

Амбулатор поликлиника хизматининг тиббий ҳужжатлари ва уларнинг юритилишини ўзига хос хусусиятлари

Поликлиникалардаги тиббий хужжатлар. Асосий ҳисобга олиш шакллари: хулосавий ташхисларни қайд қилувчи статистик талон, амбулатория патциенти талони,  амбулатория патциенти талони – қисқартирилган шакли, амбулатория беморининг тиббий картаси, диспансер кузатувининг назорат картаси, стационар беморининг картасидан кўчирма, врачни беморнинг уйига чақирув ёзуви учун тутилган дафтар, поликлиникага (диспансерга, касалхонага) ва беморнинг уйига қатнаганлигини ҳисобга олувчи варақа (ведомость) ва уни олиб бориш тартиби, қўшимча   хоналар ишини ҳисобга олиш: рентгенологик текширувларни қайд қилиш учун журнал, физиотерапия бўлимида даволанаётган бемор картаси, анализларни ва уларнинг натижаларини қайд қилиш журнали, лаборатория текшируви учун иш журнали. Тиббий санитария қисмларида ҳисобга олиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари.

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Амбулатор поликлиника хизматида тиббий статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш;

-        Амбулатор поликлиника хизматида статистик талонларни ҳисоблаш, ҳисоботлар тайёрлаш.  

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

3.5.Даволаш профилактика муассасалар  фаолиятининг кўрсаткичлари.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Даволаш профилактика муассасалари фаолиятини асосий кўрсаткич орқали ўрганиш. Даволаш профилактика муассасалар статистик маълумотларни тўплаш учун хужжатлари билан танишиш. Ҳисоботнинг асосий бўлимларини тузиш, кўрсаткичларни ҳисоблашни ўзлаштириш. 

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Даволаш профилактика муассасаларига тегишли меъёрий хужжатларни; у ерда юритиладиган тиббий хужжатларни, (Тиббий варақа, журналлар ва.х.к), соғлиқни сақлаш муассасаларини номенклатурасини;

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Даволаш профилактика муассасалар  ҳисоботини тузишни; қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатишда туман марказий касалхонасида ҳисобга олиш ва ҳисобот олиб боришни;статисик карталарни шифрлашни, ҳисобот табелларини олиб боришни;ттуғрукхоналарда ҳисоботни асосий бўлимларини тузишни, улар фаолиятини  асосий кўрсаткичларини ҳисоблашни; арифметик амаллар ва қонунларни билиб, қовусларни қўллашни, пропорция ва фоизларни ҳисоблашни; туман марказидаги контенгентларни, ажратилган участкаларни, туманнинг бошқа ахолисини, алоҳида ҳисобга олишни;  ахолини табиий ўсишида туғилиш суръати, ўлим холатлари, ахоли сонини ўсишини хисоблашни. Маълумотларни статистик усулларда ишлаб чиқишни.   

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

КАСБИЙ МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Касбий  модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

Наза

рий

Ама

лий

1.

Даволаш профилактика муассасалар  фаолиятининг кўрсаткичлари.

Стационар фаолиятининг кўрсаткичлари, ўринларнинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш  % хисобида,  10000 ахолига нисбатан ўринлар билан таъминланганлик кўрсаткичи, Фойдаланган беморлар сони,  Шифохонага  аҳолини ётқизиш  кўрсаткичи фоиз ҳисобида, Даволаш муассасаларининг ўртача ўрин қуввати.  

2

4

2.

Даволаш профилактика муассасаларининг  тиббий ҳужжатлари  ва уларнинг юритилиши.

Стационарлардаги юритиладиган тиббий ҳужжатлар. Стационарлар ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжат шакллари: стационар беморининг тиббий картаси, беморларни қабул қилишни ва касалхонага ётишдан бош тортганликни қайд қилиш журнали, стационарда жаррохлик амалиёти ўтказилганлигини ёзиб бориш учун тутилган журнал, трансфузия воситаларини куйишни қайд этиш журнали, касалхонадан соғайиб чиқувчиларнинг статистик картаси, беморларни келиб – кетишини ҳисобга олиш ва стационарнинг ўрин фонди варақаси, стационар бўйича, бўлим бўйича, ихтисосолашган бўйича беморларни ва ўрин фондини ҳисобга олиш  умумий варақаси (ведомость).

4

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-     Шифохоналарда хужжат шаклларини юритишни ўзлаштириш;

-     Ҳисобга олиш, хужжат шаклини тўлдириш бўйича инструкция – услубий кўрсатмани тахлил қилиш.

-     Кундалик ҳисобга олиш варақасини ва беморларни умумий ҳисобга олиш варақасини тузиш.  

-     Ҳисобга олиш хужжатлари асосида (ўқув) ҳисобот тузиш, ҳисоботнинг айрим кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш;

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

3.6. Болалар ва аёллар саломатлиги кўрсаткичлари, ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш  муассасалари  кўрсаткичлари.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Болалар ва аёллар саломатлигини статистик кўрсаткичлари орқали  ўрганиш. Болалар ва оналар муассасалари   статистик кўрсаткичларини билиш. Болалар ва оналар муассасалари  статистик кўрсаткичларини формулалар асосида  ҳисоблаш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Болалар ва оналарга тиббий ёрдам кўсатувчи муассасаларини   ҳисобга олиш хужжатларини, болалар ва оналарга тиббий ёрдам кўрсатиш статистик кўрсаткичларини; саломатлик кўрсаткич индексини, Болаларга уйда хизмат кўрсатиш кўрсаткичларини ҳисоблашни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: -Болалар ва оналарга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларини   ҳисобга олиш хужжатларини юритишини;сстатистик карталарни шифрлашни, ҳисобот табелларини олиб боришни;  болалар ва оналар муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш кўрсаткичларини ҳисоблашни, ҳисоботлар тайёрлашда арифметик амаллар ва қонунларни билиб, қовусларни қўллашни, пропорция ва  фоизларни ҳисоблашни;

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

22

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

12

Мустақил иш (МИ)

4

Назорат

+

КАСБИЙ МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари. 

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

Наза

рий

Ама

лий

1.

Болалар саломатлиги  кўрсаткичлари

Болалар касалхоналари ва оилавий поликлиникаларда болаларни ҳисобга олиш хужжатлари. Асосий хужжат шакллари. Қишлоқ жойлардаги туғруқхоналарда соғломлаштириш пунктларида,  оилавий поликлиникаларда ишловчи ўрта тиббий ходимга қатнаганликни ҳисобга олиш варақаси, участка тиббий (потранаж) ҳамшираси (акушеркаси) ни беморларни уйларига қатнаб ишлаганлигини ҳисобга олиш дафтари. Болалар касалхонасини ҳисботини тузиш. Асосий кўрсаткичларни тахлил қилиш.

    Болалар яслиси, ясли боғчалари, боғчалари, болалар уйларининг ҳисобга олиш ва ҳисобот хужжаталари. Боланинг тиббий картаси, болалар яслисида болаларнинг кундалик қатнашини ҳисобга олиш жадвали.

2

4

2

Аёллар  саломатлиги  кўрсаткичлари

Туғуруқхона ва аёлларга тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббий муассасаларнинг барча ҳисобга олиш ва ҳисобот хужжатлари билан яқиндан танишиш.  Ўқув хужжатлари бўйича ҳисоботнинг асосий бўлимларини тузиш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари. Болалар уйларининг ҳисоботи.

Болалар касалхоналари ва поликлиникалари, яслилари ва болалар уйларининг барча ҳисобга олиш хужжатлари билан атрофлича танишиш. Болалар касалхонаси, яслиси, боғчаси. Болалар уйлари ҳисоботини тузилишининг асосий бўлимларини тузиш. Улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш.

2

4

3

Болаларга ва аёлларга ёрдам кўрсатиш муассасалар кўрсаткичлари

Оналарни туғруқгача патронаж билан қамров кўрсаткичи. Янги туғилган чақалоқларни кузатувга эрта қамров  кўрсаткичи.

Туғруқхонадан уйга жавоб берилгандан сўнг, биринчи 3 кунда чақалоқни врач кузатуви билан қамров. 1 ёшга кирган болалар ичида фаол рахит ёки овқатланишнинг бузилиши кузатилган болалар сони  кўрсаткичи. 14 ёшгача болалар ичида касалланиш кўрсаткичи, 1000 болага нисбатан.

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Болалар саломатлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш;

-       Аёллар  саломатлиги  кўрсаткичлари ҳисоблаш;

-       Болаларга ва аёлларга ёрдам кўрсатиш муассасалар кўрсаткичларини ҳисоблаш;

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

3.7. Тиббий статистикада замонавий комьютер технологияларни қўллаш. Дастурлар, ҳисоботлар ва жадваллар ташкил этилганлигининг параметрик усуллари. Стандартлаш усули.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Тиббий статистикада ҳисоботлар тайёрлаш, жадваллар тузишда замонавий компьютер технологияларини қўллашни ўрганиш. Статистик тадқиқотлар натижаларининг чинлигини баҳолашнинг параметрик усулларини ўрганиш ва шу тарзда замонавий компьютер технологияларини қўллаш.(EXEL, WORLD). Стандртлаш усулларини ўрганиш. Ҳодисалар ва белгилар орасидаги боғланишларни баҳолаш-корреляция.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Стандартлашнинг қуйидаги усулларини; тўғри, билвосита, тескари, кўп омилли. Шу стандартлаш усуллари бўйича ҳисоблаш. Алоқадорлик – корелляциянинг    функционал ва корелляцион усулларини ва улар бўйича корелляция даражасини аниқлашни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Стандарт кўрсаткичларни (EXEL, WORLD дастурдлари бўйича) тўғри, илвосита, тескари, кўп омилли усуллари бўйича ҳисоблаш.  Корелляциядаги функционал ва корелляцион  турларидан фойдаланиб, корелляция даражасини аниқлаш (кучли,ўртача,кучсиз) жадваллар тузишни. Пирсон(таққослаш) усули бўйича корелляцияни аниқлашни.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

10

Аудитория машғулотлари

10

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

-

Назорат

+

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари.

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

Наза

рий

Ама

лий

1.

Тиббий статистикада замонавий компьютер технологияларни қўллаш. Стандартлаш усуллари

Ҳисоботлар тайёрлашда (EXEL, WORLD дастурдларидан фойдаланиш. бўйича)  Бир қисм танлаб олинган ҳодисаларни ўрганиш орқали, тадқиқот натижасида олинган кўрсаткичларни аниқлигига баҳо бериш. Статистик  тадқиқот натижасида олинган нисбий ва  ўртача  қийматларни аниқлик   даражасини  белгилаш. Интесив кўрсаткичларни ҳисоблаш. Стандартлаш жадвалларини тузиш. 

2

2

2.

Алоқадорлик –корреляция турлари,усуллари ва улар бўйича корреляция  даражасини аниқлаш

Корреляция – тушунчаси. Табиат ва жамият орасида учрайдиган барча ҳодисалар бир - бири билан ўзаро  боғлиқлиги, алоқадорлиги.  Алоқадорлик икки хил бўлади: функционал ва корреляцион. Функционал алоқадорлик воқеаларни бевосита бир - бири билан узвий боғлиқлигини кўрсатиш. Корреляция  даражасини ўлчаш( кучли, ўртача, кучсиз )

2

2

3.

Корреляция коэффицентини баҳолаш схемаси. Пирсон усули

Корелляциядаги функционал ва корелляцион  турларидан фойдаланиб, корелляция даражасини аниқлаш (кучли,ўртача,кучсиз) жадваллар тузишни. Пирсон(таққослаш) усули бўйича корелляцияни аниқлашни ўрганиш.

 

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Стандарт кўрсаткичларни ҳисоблаш  (EXEL, WORLD программалар бўйича)тўғри,билвосита, тескари,кўп омилли усуллари бўйича ҳисоблашни.

-        Корелляциядаги функционал ва корелляцион  турларидан фойдаланиб, корелляция даражасини аниқлаш (кучли,ўртача,кучсиз)жадваллар тузиш.

-        Пирсон(таққослаш) усули бўйича корелляцияни аниқлаш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос статистик хужжатлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, тарқатма материаллар.

3.8. ССВ тизимидаги ДПМларда қўлланилаётган тиббий хисоб-китоб хужжатлари ва ҳисоботлари. Компьютер дастурлари.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Соғлиқни сақлаш системасининг,тиббиёт муассасаларининг иш фаолиятини аҳолининг табий ҳаракатини,айрим ходисаларни вақт мобайнида ўзгаришини таҳлил қилиш учун динамик қаторлардан, диаграммалардан фойдаланишни,(EXCELL,WORLD)тингловчиларга ўргатиш. Ахолини табиий ҳаракатини,  тиббиёт муассасаларини иш фаолиятини таҳлил қилиш. Динамик қаторларни тўғри тузиш( касалликларни,ўлим кўрсаткичи,ташхисларни тафовути ва ҳ.) График тасвирнинг қўлланилишини ўргатиш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Динамик қаторларни ташкил қилишни, кўрсаткичлардан фойдаланишни. Диаграммаларни турларини ва уларни қўлланилишини.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:-Динамик қаторларни тўғри тузишни, гуруҳлараро ўртача арифметик қийматларни аниқлашни(ташхислар тафовутини %), динамик қаторларни текислаш усулларини ва улардан фойдаланишни, график тасвирларни тайёрлашни: диаграмма, картограмма, картодиаграмма.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

10

Аудитория машғулотлари

10

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

-

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзуни мазмуни

Соатлар миқдори

Наза

рий

Ама

лий

1.

Динамик қаторларни хисоблаш услублари.

Динамик қаторлар, уларни тайёрлаш ва фойдаланиш

2

2

2.

График тасвирларни қўлланилиши..

Олинган натижаларни кўргазмали қилиш, яхшироқ ўзлаштириш ва илмий таҳлилни осонлаштириш учун турли диаграммалар кўринишидаги график тасвирларни  қўллаш. График тасвирлар уч турли: диаграмма, картограмма, картодиаграмма шаклидаги тасвирларни тайёрлаш. ўз навбатида чизиқли, устунли, секторли, радиал ва фигурали диаграммалар

2

2

3.

Картограмма, картодиограмма тузишни.

Картограммалар ва Картодиаграммалар тайёрлаш.  

-

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Динамик қаторларни тўғри тузиш, ҳисоблаш

-        Гуруҳлараро ўртача арифметик қийматларни аниқлашни(ташхислар тафовутини %).

-        Динамик қаторларни текислаш  ва уларни қўллаш

-        диаграмма,картограмма,картодиаграмма тузиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт,  тарқатма материаллар.

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт