онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Тиббий экспертиза йўналишида ҳамширалик иши" дастури

ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ЙЎНАЛИШИДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Аннотация

Мазкур Намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди ва ушбу намунавий дастур бўйича -  “Тиббий меҳнат экспертизасида ҳамширалик иши” малака ошириш гуруҳларида Республика даволаш профилактика муассасалари тиббий экспертиза комиссияларида   фаолият олиб бораётган 3 йилдан кам бўлмаган  мехнат стажига эга бўлган ҳамширалар ўқитилади.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш, олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни,  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи, балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир. Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Намунавий ўқув дастури “Тиббий меҳнат экспертиза йўналишида ҳамширалик иши” наъмунавий ўқув режа асосида тайёрланган бўлиб,    ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки ( тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усуллари таьрифлаб берилган.

Кириш

“Тиббий меҳнат экспертизаси йўналишида ҳамширалик иши” номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади: тиббий меҳнат экспертизаси йўналишида фаолият олиб бораётган ҳамшираларни ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, тиббий меҳнат экспертизаси мутахассислигидан янги назарий билимларни амалий куникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган  “Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тили терминологиясидан кенг фойдаланишни, шу жумладан, дори воситалари, хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, намунавий режанинг ижтимоий - гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  “Ҳамширалик ишида дори - дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби”, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб, ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорат бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий таҳлил қилиб боришда, ҳамда аҳоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши - тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Тиббий меҳнат экспертизасида ҳамширалик иши” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари тиббий меҳнат экспертизаси ҳамшираларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Тиббий меҳнат экспертизаси йўналишида ҳамширалик иши”  Намунавий ўқув дастури  2009 йил 18 декабрь 319- сонли  “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА

Цикл/курснинг номи: “Тиббий меҳнат экспертиза йўналишиада ҳамширалик иши” 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

номи

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Аудитория машғулот соатлари

Мустақил  иш

 

Соат 

%

Жами

Назарий

Амалий

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот коммуникацион технологиялари.

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

72

106

46

60

16

 

3.1.

ТМЭ тизимидаги ислоҳотлар. Тизимдаги меъёрий хужжатлар ва улар асосида иш олиб бориш.

8

 

6

4

2

2

 

3.2

Касалликларнинг олдини олиш ва аҳолини саломатлигини мустахкамлаш. Ҳамширалик протоколлари билан ишлаш.

38

 

36

12

24

2

 

3.3

ТМЭК фаолиятида ҳамширалик иши

24

 

24

12

12

-

 

3.4

Катталар ва қариялар соғлиғини сақлашда ҳамширалик иши.

20

 

16

6

10

4

 

3.5

Фавқулодда вазиятларда ҳамширалик иши.

16

 

12

6

6

4

 

3.6

Кўрик ишини расмийлаштириш. ТМЭК дастурида ишлаш ва хужжатларни юклаш.

16

 

12

6

6

4

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

Жами

172

100

144

72

72

28

 

III. Ихтисослик фани  мавзулари

“Тиббий меҳнат экспертизасида ҳамширалик иши” ихтисослик фани мавзуларини  ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

амалий

122

 

106

46

60

16

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар.

-Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-Тиббиёт соҳасидапги янгиликлар, даллиларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобиляти.

Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-       Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-       Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-      Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-      Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-     Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-     Компьютер технологиялари,

-     Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

 Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар, мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-          Бошланғич билим назорати;

-        Мавзу юзасидан суҳбат;

-        Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим.  

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш 

Мавзулар

Мустақил иш тури

Баллар

1.

Саломатлик тушунчаси.  Ижтимоий саломатлик унинг омиллари, инсоннинг меҳнатга лаёқатлилигини аниқлаш усуллари.

Реферат

 

Буклет

 

Презентация

 

Интернетдан янгиликлар

 

Тарқатма материаллар

 

 Стенд

2

 

4

 

10

 

12

 

15

 

20

2.

Ногиронлик ва унинг турлари, ногиронларни тиббий реабилитацияси.

3.

Катта ёшдаги инсонлар саломатлигининг муаммолари ва уларни бартараф этиш.

4.

Инсон саломатлигини мустаҳкамловчи омиллар

5.

Ребилитация турлари ва усуллари.

МОДУЛ 3.1. Мавзу:Тиббий-меҳнат экспертизаси тизимидаги ислоҳотлар. ТМЭ тизимидаги меъёрий ҳужжатлар ва улар асосида иш олиб бориш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: - ТМЭКда иш юритаётган ҳамширалар билимини замон талабига мослаш ҳамда улар фаолиятини замон талабларига мос равишда ташкил этиш. ТМЭК тизимини ислоҳ қилиш жараёнида ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни ва уларга бўлган талабларни ўрганиш.Ўзбекистон Республикаси ТМЭ тизимидаги ислоҳотлар. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси  (ТМЭК) тизимига оид бўлган меъёрий ҳужжатларни ўрганиш. ТМЭК тизимини ислоҳ қилиш даврларини ўрганиш;

Тизимни ислоҳ қилиш давлат дастурлари ва улар асосида бажарилган ишларни ўрганиш. ТМЭК тизимини ислоҳ қилиш жараёнида ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни ва уларга бўлган талабларни билиш. ТМЭК тизимига оид бўлган меъёрий ҳужжатлар,  йўриқномалар, услубий қўлланмалар, буйруқлар ва тартибларни ўрганиш;

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -ТМЭК тизимига оид бўлган меъёрий ҳужжатлар, буйруқлар. Ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва қоидаларни билиши ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим.ТМЭК тизимига оид қонунлар, буйруқлар ва директив ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби.Чет элларда ва ҳамдўстлик давлатларида соҳага оид янгиликлар. Замонавий диагностика ва даволаш усулларидаги янгиликлар. ТМЭКга оид статистика бўйича кўникмалар. Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман(шаҳар) ТМЭКларига тегишли директив ва меъёрий ҳужжатларни. ТМЭК ҳамширасининг лавозим йўриқномаси, ТМЭК ҳамшираларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифаларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - ТМЭК фаолиятида ташкилий-услубий ишларни ташкиллаштириш стандартлари, ТМЭКдаги журналлар ва шаклларни расмийлаштириш, уларни юритилиши  ва сақлаш тартиби, архив, Архив ҳужжатларини юритилиши ва уларни сақлашни; Ногиронлар “ТМЭК дастури” билан ишлаш, маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш ва ҳисоботга маълумот олишни, ногиронлик кўрик (иши) далолатномаларини расмийлаштириш, ТМЭК йиғилишлари баённомаси китобини юритиш ва сақлашни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 307-сонли Қарорига асосан ЯТРД (ИПР) дастурини расмийлаштириш ва юритишни, ТМЭК маълумотномалари, далолатномаларини тўғри расмийлаштиришни.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

2

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Ама

лий

1.

 

 

Тиббий-меҳнат экспертизаси тизимидаги ислоҳотлар.

ТМЭ тизимини ташкил этишдаги директив ва меъёрий хужжатлар.

ТМЭКда ҳамширалик ишининг мақсад ва вазифалари. ТМЭКда ҳамширалик иши жараёни.

2

 

 

 

 

 

2

2.

ТМЭ тизимидаги меъёрий ҳужжатлар ва улар асосида иш олиб бориш.

ТМЭКка оид журналлар ва  ҳужжатларни юритиш. Маълумотнома  бланкаларни сақлаш ва юритиш. ТМЭКка оид товар моддий бойликлардан мақсадли фойдаланиш

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-          ТМЭКдаги журналлар ва шаклларни расмийлаштириш,

-          Архив ҳужжатларини юритилиши ва уларни сақлашни;

-          Ногиронлар “ТМЭК дастури” билан ишлаш,

-          маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш ва ҳисоботга маълумот олишни,

-          ногиронлик кўрик (иши) далолатномаларини расмийлаштириш,

-          ТМЭК йиғилишлари баённомаси китобини юритиш ва сақлашни

 Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, стендлар, тарқатма материаллар.

3.2Касалликларнинг олдини олиш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш. Ҳамширалик иши протоколлари билан ишлаш

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Аҳоли ўртасидабирламчи профилактика чора тадбирларини ўтказиш, доимо мулоқатда бўлиш, ҳавф омилларига қарши тушунтириш ишларини олиб бориш.   Ахолига бирламчи санитария ёрдамини ташкил этиш. Ҳамширалик ишининг, ўзига хос хусусиятлари, ахолининг соғлиги билан боғлиқ бўлган муоммоларни ўрганиш. Ҳамширалик пратоколлари билан ишлаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Хонадонларни умумий тозалигига эътибор беришни;Кўзни текшириш, кўз муолажаларини бажаришни;Қулоқни текширишни;Сурункали нафас олиш касалликлари билан оғриган беморларни парваришлашни;Астмани келтириб чиқарувчи хавфли омиллар, асосий белгилари ва ҳамшира парваришини.Сил касалликни белгиларини аниқлашни;Зотилжам касаллиги ва ҳамшира парваришини;Ўпканинг сурункали обструктив касалликларини белгилари ва ҳамшира парвариши;Гипертонияни келтириб чиқаришда ҳавфли омилларни бартараф этишда ҳамширанинг ўрни;Юрак ишемик касаллиги ва юрак етишмовчилигида ҳамшира парвариши;Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, ўткир ва сурункали гепатитда ҳамшира парвариши;  Буйрак ва сийдик йўли касаллигида ҳамшира парвариши;Қандли диабет билан касалланган беморларни парвариш қилишни.

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Назарий

Ама

лий

  1.  

Касалликларни олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш.

Микроблар тарқалиши профилактикаси. Хонадонларга борганда касаллик тарқалишини олдини олиш, тирноқларни тўғри парвариш қилиш, сочиқ ва совундан тўғри фойдаланиш. Қўл ювиш қоидалари.

2

 

 

4

  1.  

Чақалоқни чўмилтириш ва киндигини парвариш қилиш.Кўз тузилишини текшириш ва кўз муолажаларини бажариш. Қулоқни текшириш ва томчи дори томизиш.

Чақалоқни чўмилтириш ва киндигини парвариш қилиш. 0ёшдан 2 ойликгача бўлган чақалоқларда учрайдиган хавфли белгилар. Ичак санчиғида биринчи ёрдам.

Кўзни тузилиши ва текшириш, кўзга малҳам суртишн, тюбик ичидаги малҳамни кўзга қўйиш, оғир ётган беморни кўзини парвариш қилиш. Қулоқни текшириш, дори воситасини қулоқга томизиш, қулоқни парвариш қилиш

2

 

 

 

 

4

  1.  

Астма касаллигида ҳамшира парвари Сил касаллигида ҳамшира парвариши.ши.

Астма касаллигини келтириб чиқарувчи хавфли омиллар, асосий белгилари ва ҳамшира парвариши. Нафасни санаш. Чўнтак ингаля Сил касаллигини белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Балғамни текшириш. Ўпкадан қон кетганда ёрдам кўрсатиш торидан фойдаланиш

2

 

 

 

   4

  1.  

Нафас олиш аъзолари касалликларидаҳамшира парвариши. Юрак қон томир системаси касалликларида хамшира парвариши.

Ўтиркир ва сурункали бронхит ва пневмания касаллигини сабаблари, турлари, белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Тана ҳароратини ўлчаш. Гипертермияда ёрдам кўрсатиш, беморларни рентгенга тайёрлаш

Юрак системаси касалликларини сабаблари, белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Қон босимини ўлчаш. Беморни ЭКГга тайёрлаш. Гипертоник кризда ёрдам кўрсатиш.

2

 

 

 

 

 

4

  1.  

Овқат ҳазм қилиш аъзолари, касалликларида ҳамшира парвариши

Овқат ҳазм қилиш системаси касалликларни сабаблари, белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Ошқозонни ювиш. Ошқозондан қон кетганда ёрдам кўрсатиш

2

 

 

4

  1.  

Буйрак ва сийдик йўли касалликларида ҳамшира парвариши Эндокрин системаси касалликларида ҳамшира парвариши

Буйрак ва сийдик йўли касалликларини сабаблари, асосий белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Сийдик қопини катетирлаш. Бўйрак санчиғида ёрдам кўрсатиш.

Қандли диабет ва қалқонсимон без касалликларини сабаблари, белгилари, давоси ва ҳамшира парвариши. Инсулинни ҳисоблаш ва юбориш. Гипергликемик ва гипогликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш.

2

 

 

 

 

 

4

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Хонадонларда  касаллик тарқалишини олини олишни;Чақалоқни чўмилтириш ва киндигини парвариш қилишни;  Жарохатланганда кечиктириб бўлмайдиган биринчи

ёрдам кўрсатишни;Жарохатдан кетаётган қонни тўхтатиш усулларини;Суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатишни;Гипертермияда ёрдам кўрсатишни; Бронхиал астмада хамшира парваришини; Кўкрак қафасининг рентгенограммага тайёрлашни;

Чўнтак ингаляторидан фойдаланишни; Қон босимни ўлчашни; Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини, сурункали гепатитларда ҳамшира парвариши. Беморларни сийдик-таносил аъзоларини рентгенологик текширишга тайёрлашни Буйрак санчиғида ёрдам кўрсатишни. Қандли диабет билан касалланган беморларни парвариш қилишни. Гиперглекемик ва гипогликемик комада ёрдам кўрсатишни.

 

              

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

38

Аудитория машғулотлари

36

Назарий

12

Амалий машғулотлар

24

Мустақил иш 

2

Назорат

+

 

 

Амалий куникмалар руйхати:

-          Чўнтак ингаляторидан фойдаланиш

-          Гипертермияда биринчи ёрдам кўрсатиш

-          Беморларни ҳазм қилиш органларини рентгенологик текширишга тайёрлаш

-          Бронхиал астма хуружида биринчи ёрдам кўрсатиш

-          БЦЖ қўйиш техникаси

-          Электро кардиография қилиш

-          Стенокардия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш

-          Миокард инфарктида ёрдам кўрсатиш

-          Гипертоник кризда ёрдам кўрсатиш

-          Қон босимини ўлчаш усули

-          Ошқозонни ювиш усули

-          Ошқозондан қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш

-          Инсулинни ҳисоблаш ва юбориш усули

-          Гипергликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш

-          Гипогликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.3. Тиббий меҳнат экспертизаси  фаолиятида ҳамширалик иши

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: ТМЭКда иш юритаётган ҳамширалар фаолиятини бугунги кун талабларини бажара оладиган кадрлар билан таъминлаш, ТМЭК иш фаолиятини яхшилаш.  ТМЭКларда ишлаётган хамшираларни функционал вазифалари билан таништириш ва иш фаолиятини ташкиллаштириш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан чиқарилган ТМЭ тизимга оид бўйруқларини, ТМЭК кўриги тугагандан сўнг баённома ва ногиронлик маълумотномаларини рўйхатга олиш, ТМЭК ходимлари томонидан кўрикдан ўтган ногиронларга берилган кўрик ишидаги тавсияларни алоҳида рўйхатга олиш, ТМЭК экспертлари томонидан кўрик далолатномасининг барча бандлари тўлдириш, ишга тавсия қилинган ногиронлар рўйхатини хар ойда туман(шаҳар) бандликга кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига топшириш, ТМЭК экспертлари билан биргаликда ҳисоботларни тайёрлашни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - ТМЭК кўриги тугагандан сўнг баённома ва ногиронлик маълумотномаларини рўйхатга олиш, ТМЭК ходимлари томонидан кўрикдан ўтган ногиронларга берилган кўрик ишидаги тавсияларни алоҳида рўйхатга олиш, ТМЭК экспертлари томонидан кўрик далолатномасининг барча бандлари тўлдириш, ишга тавсия қилинган ногиронлар рўйхатини ар ойда туман(шаҳар) бандликга кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига топшириш, ТМЭК экспертлари билан биргаликда ҳисоботларни тайёрлашни.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

12

Амалий машғулотлар (АМ)

12

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

1

 

 

ТМЭК ишини ташкил этишда қўлланиладиган меёрий  хужжатлар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Президент қарори (фармони), Вазирлар Маҳкамасининг ТМЭ тизимига оид қарорлари ва Молия вазирлиги бюджетдан ташқари Пенсия жамғарамси ижро этувчи аппарати, Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекцияси буйруқ ва хатлари  ҳамда ТМЭКга оид иш юритилиши (Инспекция буйруклар тўплами). Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан чиқарилган ТМЭ тизимга оид бўйруқларини.

2

2

2.

ТМЭК ишини ташкил этишда ҳамширанинг вазифалари

ТМЭК ишини ташкил этишда ҳамширанинг вазифалари. ТМЭК кўриги баённома ва ногиронлик маълумотномаларини рўйхатга олиш, ТМЭК экспертлари билан биргаликда ҳисоботларни тайёрлашни.

2

2

3.

ТМЭК кўригидан ўтган ногиронлар билан ишлаш

ТМЭК ходимлари томонидан кўрикдан ўтган ногиронларга берилган кўрик ишидаги тавсияларни алоҳида рўйхатга олиш; Реабилитация марказларига юборилиши лозим бўлган ногиронлар бўйича маълумотларни рўйхатга тушириш (РМга борадиган ой, йил); протез-оропедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларига берилган тавсияларни  Протез-ортопедия бўйича базага киритилади; ўқишга тавсия; ишга тавсия; касб ўқитиш ва қайта ўқитишга тавсиялар мониторигида қатнашиш.

2

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       ТМЭК кўриги баённома ва ногиронлик маълумотномаларини рўйхатга олиш,

-       ТМЭК экспертлари билан биргаликда ҳисоботларни тайёрлаш,

-       ТМЭК ходимлари томонидан кўрикдан ўтган ногиронларга берилган кўрик ишидаги тавсияларни алоҳида рўйхатга олиш;

-       Реабилитация марказларига юборилиши лозим бўлган ногиронлар бўйича маълумотларни рўйхатга тушириш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар. Бўй ўлчагич, термометр, сантиметр лента, фанендоскоп, танометр, тарози.

3.4 Катта ёшдагилар ва қариялар соғлигини сақлашда ҳамширалик иши

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Катта ёшдагилар ва қaрилик дaври xусусиятлaри билaн тaнишиш вa улaрни сoғлиғидaги ўзгaришлaр нaтижaсидa вужудгa кeлгaн муaммoлaрни бaртaрaф қилишни ўрганиш.Ахоли ўртасидакатта ёшдагилар муаммоларини ва уларнинг соғлигини сақлашда ҳамширалик ишини ўрганиш Катта ёшдагилар саломатлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш.Қaриялaрнинг ҳaётий қoбилиятлaри пaсaйгaндa oилaсининг  қўллaб қуввaтлaши мухимлигини тушунтириш.Қaриялaр сoғлиғининг ўзaришидaги қийинчиликлaрни тушуниш вa ўзгaришлaр дaрaжaсигa мoс рaвишдa ёрдaм бeришни билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни, Катта ёшдагиларни тиббий кўригини ташкил этишни; Оиласида бўладиган муаммоларни ечишда тиббий психологияни ўрнини; Кaттaлaрдa ҳaмширaлик пaрвaришининг ҳусусиятлaрини; Қaриялaр сoғлиғининг ўзгaришидaги қийинчиликлaрни тушуниш вa ўзгaришлaр дaрaжaсигa мoс рaвишдa ёрдaм бeришни, ижтимoий ёрдaм тизимидaн фoйдaлaнишдa қaрия вa унинг oилaсигa ёрдaмни, кeксa бeмoрлaрдa ҳaмширaлик жaрaёнини юритишни, кeксaлик дaвридa учрaйдигaн кaсaлликлaргa чaлингaн бeмoрлaргa ёрдaмни, тeкширувдaн ўтaётгaн кeксa бeмoргa ёрдaмни, деменция билaн oғригaн кeксa бeмoргa ёрдaмни;

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:-  текшириш ва даволашнинг индивидуал дастурини тузишни, вазиятлар тўсатдан ўзгарган тақдирда фикр билдириш ва чора қабул қилишни, қарияларга тез тиббий ёрдам кўрсатишни.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

16

Назарий

6

Амалий машғулотлар

10

Мустақил иш 

2

Назорат

+

 

Кичик мавзулар номи

Мазмуни

соатлар

1

Катта ёшдагилар муаммоларини ва уларнинг соғлигини сақлашда ҳамширалик иши вазифалари.

Инсoннинг ҳaёт даврларини, ўсиш вa ривожлaнишни ўрганиш. Ҳaёт даврининг кaттaлик бoсқичини билиш. Катта ёшдагилар соғлигини сақлашда ҳамширалик иши вазифаларини ўрганиш. Катта ёшдагиларда хамширалик иши. Катта ёшдагилар соғлигига таъсир этувчи ички омиллар ва ташқи омиллар, психоэмоционал зўриқишлар, атроф-муҳит хавосининг ифлосланиши. Жисмоний фаоллик ва унинг катта ёшдагилар соғлиғига таъсири. Чиниқиш ҳақида тушунча

2

2

2

Катталик даврининг ривожланиш босқичлари.

Ёшга ва ҳаётий одатлар билан боғлиқ саломатлик муаммолари, етуклик ва ўрта ёшларга хос муаммолар, ҳaётий oдaтлaр билaн бoғлиқ сaлoмaтлик муаммoлaри, кaсбгa оид муaммoлaри, стрeссгa олиб келувчи омиллар. Катта ёшдагиларда хамширалик парваришининг роли, кaттa ёшдагиларда ҳaмширaлик пaрвaришининг мaқсaдилари. Ҳaмширaлик пaрвaришининг ҳусусияти, сaлoмaтлик муaммoлaрини eчишгa ўргaтиш. Кaттaлaр сaлoмaтлиги муaммoлaрини eчишдa жaмoa бўлиб ёндoшиш. Мустaқил хаёт кечирувчи катта ёшдаги инсонларга eчим қaбул қилишдa ёрдaм кўрсатиш Гериатриянинг ривожланиш тарихи, гериатрия тушунча, гериатриянинг вазифалари. Қарияларда тиббий–таъминот ёрдамини ташкиллаштириш, қарияларга турли хилдаги ёрдам кўрсатишнинг тамоиллари, Қарияларга профилактик, даволаш ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишнинг асосий шакллари. Қарилик даврининг хусусиятлари. Қариш оқибатидаги шаклий ўзгаришлар, функционал ўзгаришлар, қари одамларда тақвим ва биологик ёш, физиологик ва вақтидан олдин қариш.

2

2

3

Қарияларда ва кексаликда учрайдиган асосий касалликларда ҳамшира парвариши

Қарилик даврининг асосий касалликлари, қари кишиларнинг касалликларини тоифага бўлиши. Юрак кон-томир касалликлари, нафас аъзолари, эндокрин тизим касалликлари, сийдик ажратиш тизими касалликлари, ҳазм тизими аъзолари касалликлари, таянч-ҳаракат тизими . Физикал текширувлар, даволаниш учун хавфсиз шароитларни яратиш, асосий эҳтиёжларни қондириш, резидуал функцияларни аниқлаш. Профилактик парваришни амалга ошириш, узлуксиз ҳамширалик парвариши.

Дорилар билан даволанаётган қари беморларда ҳамширалик парвариши, қўлланилаётган дори препаратларини аниқлаштириш, дориларнинг самараси ва ножўя таъсирини назорат қилиш, дориларни оғиз орқали қабул қилишни ташкил, дорилар узоқ муддат қўлланилганда ёрдам кўрсатиш

2

4

Амалий куникмалар руйхати:

-     Катта ёшдагиларда учрайдиган касб касалликларида хамширалик жараёнини олиб бориш.

-     Кaттaлaр сaлoмaтлиги муaммoлaрини eчишда қатнашиш.

-     Оғир касалларга ҳамширалик парваришини режалаштириш.

-     Қарияларда учрайдиган касалликлар ҳамширалик жараёни олиб бориш.

-     Катта ёшдагилар ва қариялар соғлигини сақлашда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари.Муляжлар.Видеофильмлар.

3.5.Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик иши

 Мавзунинг мақсад ва вазифалари: - Фавқулотда вазиятларда беморларни руҳан қўллаб қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш усулларини самарали ўзлаштириш ҳамда ҳамшира парваришини ўрганиш. Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик ишини олиб бориш..Беморларни холатига қараб ёрдам кўрсатиш. Жабрланган беморларга тиббий ва руҳан ёрдам кўрсатиш. Фавқулотда вазиятда пациентларни эвакуация қилишда фаол қатнашиш.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - шикастланган кишини аҳволини баҳолашни, ҳушсиз ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатишни;кўп қон йўқотганда биринчи ёрдам кўрсатишни;суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатишни, юрак хуружида биринчи ёрдам кўрсатишни, нафас қийинлиги биринчи ёрдам кўрсатишни, оғир куйганда биринчи ёрдам кўрсатишни, турли жароҳатларда биринчи ёрдам кўрсатишни.

Мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак :-  юрак ва нафас фаолиятини тиклашни, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлашни, юракни билвосита массаж қилиш, ташқи қон кетиш ҳолатларида ёрдам кўрсатишни, қон кетганда жгут қўйиш техникасини, шикастланган бўғимга шина қўйишни, юрак хуружида ёрдам кўрсатиш техникасини, бўғилишда ёрдам кўрсатиш техникасини, куйиш майдонини аниқлашни, жароҳатларга капалак нусха асептик боғлам қўйишни;

Ўқув дастурни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

16

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

6

Амалий машғулотлар

6

Мустақил иш 

2

Назорат

+

 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

назарий

Ама

лий

1

Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик иши.

 

Фавқулотда вазиятлар таснифи. Совуқ уриши, совуқ олиши ва совуқ қотишда, сувга чўкишганда, бўғилишда, ташқи қон кетиш ҳолатларида, хушдан кетганда, буйрак санчиғида,коллапсда, гипертермияда, электр зарба, иссиқ уришида, судорги-талваса синдромида, илон чаққанда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

2

 

 

 

2

2

Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Шикастланган бўғимга шина қўйиш. Қон кетганда жгут қўйиш техникаси. Юракни билвосита массаж қилиш.

2

 

 

2

 

 

3

Радиацион тусдаги фавқулодда ҳолатларда саралаш асослари

 

Радиацион тусдаги фавқулодда ҳолатлар хақида тушунча. Радиацион зарарланишнинг турлари. Радиацион тусдаги фавқулодда ҳолатларда биринчи ёрдам усуллари. Шикастланганларни гуруҳга ажратиш. Радиациянинг ҳомилага бўлган таъсири. Радиацион тусдаги фавқулодда ҳолатларда эвакуация асослари.Индивидуал хавфсизлик воситалари.Ахолининг ҳар бир аъзоси учун индивидуал  химоя воситаларини қўллаш. Эвакуация усуллари.

2

2

Амалий куникмалар руйхати:

-                   Фавқулотда вазиятларда ҳамширалик ишини олиб бориш.

-                   Оғир касалларга ҳамширалик парваришини режалаштириш;

-                   Томир уруши, қон босиминиўлчашни, кўз қорачиғининг ёруғликка бўлган реакциясини баҳолашни.

-                   Шикастланган бўғимга шина қўйиш .

-                   Меъдани ювиш.

-                   Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш.

-                   Суъний нафас бериш.

-                   Юрак билвосита массаж қилиш

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, муляж,  фантом в.б. жихозлар.Мавзулар бўйича турли жадваллар.Тасвирий кўргазма ва кўлланмалар.Ташхис қўйиш учун турли аппаратлар.Турли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари. Муляжлар. Видеофильмлар.

3.6. Кўрик ишини расмийлаштириш. ТМЭК дастурида ишлаш ва хужжатларни юклаш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: ТМЭКлар расмийлаштириладиган кўрик далоланомалдари хамширалар томонидан тўлдириладиган қисмини аниқ ва сифатли тўлдирилишга эришиш. ТМЭК дастурига киритиладиган маълумотларни аниқ ва сифатли киритилиши ва хужжатларни ўз вақтида юкланишига эришиш. ТМЭКларда кўрик ишларини тўғри расмийлаштирилиши, ТМЭК дастурига маълумотларни тўғри киритилиши ва хужжатлар юкланиши билан таништириш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:- ТМЭК тизимига оид қонунлар, буйруқлар ва директив ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, ТМЭКга оид статистика бўйича кўникмалар, бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман(шаҳар) ТМЭКларига тегишли директив ва меъёрий ҳужжатлар, компъютер программалари ва ТМЭК дастурида ишлашни, ТМЭК ҳамширасининг лавозим йўриқномасини, ТМЭК ҳамшираларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифаларини.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:- ТМЭК фаолиятида ташкилий-услубий ишларни ташкиллаштириш стандартлари, ТМЭКдаги журналлар ва кўрик ишларини расмийлаштириш, уларни юритилиши  ва сақлаш тартиби,а рхив, архив ҳужжатларини юритилиши ва уларни сақланиши тартиби, ТМЭК йиғилишлари баённомаси китобини юритиш ва сақлаш тартиби, ТМЭК маълумотномалари, далолатномаларини тўғри расмийлаштириш, ТМЭК дастурига маълумотларни киритиш ва хужжатлардан сканер орқали нусха олиб дастурга юклаш.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

16

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+ 

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

 

1.

ТМЭКка оид журналлар ва  ҳужжатларни юритиш. ТМЭК фаолиятида ахборот технологияларини ўрни. ТМЭК дастурида ишлаш, маълумотларни копьютерга киритиш. Маълумотнома бланкаларни сақлаш ва юритиш.

ТМЭК фаолиятида ташкилий-услубий ишларни ташкиллаштириш стандартлари, ТМЭКдаги журналлар ва кўрик ишларини расмийлаштириш, уларни юритилиши  ва сақлаш тартиби,а рхив, архив ҳужжатларини юритилиши ва уларни сақланиши тартиби, ТМЭК йиғилишлари баённомаси китобини юритиш ва сақлаш тартиби, ТМЭК маълумотномалари, далолатномаларини тўғри расмийлаштириш, ТМЭК дастурига маълумотларни киритиш ва хужжатлардан сканер орқали нусха олиб дастурга юклаш.

4

4

2.

ТМЭКка оид товар моддий бойликлардан мақсадли фойдаланиш, уларни сақлаш.

ТМЭКка оид товар моддий бойликлардан мақсадли фойдаланиш

2

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        ТМЭКга оид статистика ҳисоб китобни, ҳисоботлар тайёрлашни,

-        компъютер программалари ва ТМЭК дастурида ишлашни,

-        ТМЭК дастурига маълумотларни киритиш ва хужжатлардан сканер орқали нусха олиб дастурга юклаш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Мавзуга мос муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт