онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Хавфсиз иммунизация" дастури

ХАВФСИЗ ИММУНИЗАЦИЯ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Аннотация

Мазкур Намунавий ўқув дастури   Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди ва ушбу намунавий дастур бўйича -  “Хавфсиз иммунизация” малака ошириш гуруҳларида Республика даволаш профилактика муассасалари    эмлаш хонасида фаолият олиб бораётган 3 йилдан кам бўлмаган  мехнат стажига эга бўлган ҳамширалар ўқитилади.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш, олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни,  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи, балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир. Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Намунавий ўқув дастури “Хавфсиз иммунизация” наъмунавий ўқув режа асосида тайёрланган бўлиб,    ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир нечта модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки ( тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усуллари таьрифлаб берилган.

 

Кириш

“Хавфсиз иммунизация” номли Намунавий ўқув дастурининг мақсади: терапевтик йўналишда фаолият олиб бораётган ҳамшираларни ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий , умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, терапия фанидан янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш, фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тили терминологиясидан кенг фойдаланишни, шу жумладан, дори воситалари, хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, намунавий режанинг ижтимоий - гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  “Ҳамширалик ишида дори - дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби”, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб, ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорат бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий таҳлил қилиб боришда, ҳамда аҳоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши - тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Хавфсиз иммунизация” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари терапия бўлимлари ҳамшираларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.

Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Хавфсиз иммунизация”  Намунавий ўқув дастури  2009 йил 18 декабрь 319- сонли  “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

Намунавий ўқув режа

Таълим йўналиши: Ҳамширалик  иши

Цикл/курснинг номи: “Хавфсиз иммунизация” 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

Номи

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Аудитория машғулот соатлари

Мустақил   иш соатлари

 

Соат 

%

Жами

Наза

рий

Амал

ий

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот  коммуникацион технологиялари

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

72

106

46

60

16

 

3.1.

Ўзбекистонда эмлаш ишларини ташкил этиш. Профилактик эмлаш  жараёни ва юкумли касалликларга карши  актив ва пассив эмлаш жараёни.

8

 

6

4

2

2

 

3.2

Вакцина турлари. Эмлаш муддатлари. Профилактик эмлаш жадвали(мажбурий, эпидемияга карши, шошилинч). Санитария қоида ва меъёрлари.” Юқумли касалликлар имммунопрофилактикаси”

12

 

10

4

6

2

 

3.3

Эмлашга кўрсатмалар ва моънеликлар. Эмлашдан сўнги юз бериши мумкин бўлган холатлар. (реакциялар ва асоратлар). Ушбу холатларни рўйхатга олиш,  олдини олиш, эпидемиологик назорат олиб бориш ва  даволаш.

28

 

24

10

14

4

 

3.4

Бошқарилувчи юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси.

20

 

18

8

10

2

 

3.5

Вирусли гепатит В,   ОИВ/ОИТС билан яшовчи ахолининг иммунопрофилактикаси.

20

 

18

8

10

2

 

3.6

Тиббий чеклов ва турли касалликлари бор болаларни эмлаш. Катталарни эмлаш.

20

 

18

6

12

2

 

3.7

Ахолига антирабик ёрдам кўрсатишда эмлаш жараёни.

14

 

12

6

6

2

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

ЖАМИ

172

100

144

72

72

28

 

 

III. Ихтисослик фани   мавзулари

“Хавфсиз иммунизация” ихтисослик фани мавзуларини  ўзлаштиришга  тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

Жами

 

назарий

 

амалий

122

 

106

46

60

16

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-     Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-     Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-     Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар.

-     Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-     Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, далилларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-     Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобилияти.

Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-      Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-     Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-     Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-       Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-       Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-       Компьютер технологиялари,

-       Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар, мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-         Бошланғич билим назорати;

-        Мавзу юзасидан суҳбат;

-        Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим.  

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш

Мавзу

Мустақил иш тури

Баллар

1.

РОТАвирус инфекцияси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

 

2

4

10

12

15

20

2.

Вирусли гепатит “С” касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.

Сил касаллиги ва унинг юқиш йўллари

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

4.

Вирусли гепатит “В” касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

5.

Кўк йўтал ва унинг профилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

6.

Полимиелит касаллиги ва унинг профилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

7.

Грипп касаллиги ва унинг вакцинацияси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

8.

ХИБ вакцинацияси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

9.

ОИТС ва ОИВнинг иммунопрофилактикаси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

10.

Аҳолига антирабик ёрдам кўрсатиш

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

11.

Бўғма касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

12.

АДС-М вакцинацияси

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

13.

Қизамиқ касаллиги

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

14.

Тиббий чеклови ва турли каслликлари бор болаларни эмлаш вакцина турлари

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

15.

Вакцина турлари ва уларни сақлаш

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

МОДУЛ 3

3.1.Ўзбекистонда эмлаш ишларини ташкил этиш. Профилактик эмлаш жараёни ва юқумли касалликларга қарши актив ва пассив эмлаш жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Аҳоли ўртасида юқумли касалликларга қарши эмлаш, юқумли касалликларни олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, аҳолини режали равишда эмлашга жалб қилиш. Ўзбекистонда юқумли касалликларни олдини олиш ишларини асосий хусусиятлари (халк хўжалиги ва аҳолини турмуш шароитлари бўйича тадбирий чоралар, аҳолини касалга сезувчанлигини пасайтириш).Эпидемияга қарши мужассамлашган ўзига хос профилактика тадбирларини аҳамиятини ўрганиш. Ҳозирги замонда юқумли касалликлар (буғма, кўкйўтал, қоқшол, полиомиелит, сил, қизамиқ, юқумли паротит ва бошқалар) билан касалланишни камайтириш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган бўйруқлар, кўрсатма ва тавсияномаларга асосан профилактик эмлаш ишларини олиб бориш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: -Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни. Юқумли касалликларни олдини олишда Республикада олиб борилаётган ишларни. Юқумли касалликлар манбаи, уларни тарқалиш йўллари ва сабабларини. Эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш, аҳоли ўртасида иммунизация ишларини ташкил этишни. Иммунитет тўғрисида тушунчага эга бўлиши.Режали равишда эмлашни.Катта ёшдаги кишиларни эмлаш ва улардаги муаммоларни аниқлашни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Эмланиши лозим бўлган аҳоли сони ҳисоботини олиб боришни.(Янги туғилган чақалоқлар ҳамда келган ва кетган аҳолини йилига икки марта баҳор ва кузда руйхатдан ўтказиш).Ҳар 6 ойда ф.063/у ва 064/у шаклларини таққослаш ишларини олиб боришни.Эмлаш жадвалига асосан янги туғилган чақалоқларни ўз вақтида патронаж қилиш ва эмлаш жадвали санасига асосан амалга оширишни.Ҳар ойда тузилган режа асосида болаларни ота-онаси билан эмлашга таклиф этишни.Эмлашдан кейинги асорат ва ножўя таъсирларини аниқлаш мақсадида патронаж қилиш.Олиб борилган эмлаш ишлари юзасидан ҳар ойда ҳисоботни олиб боришни.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

2

Мустақил иш (МИ)

2

назорат

+

 МОДУЛНИНГ МАЗМУНИ

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Ўзбекистонда эмлаш ишларини ташкил этиш. Профилактик эмлаш жараёни ва юқумли касалликларга қарши актив ва пассив эмлаш жараёни.

 

Соғлиқни сақлаш тизимидаги профилактик эмлашга доир бўлган директив ва меъёрий хужжатлар. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган эмлаш жадвали асосида эмлаш ишларини ташкил этиш. Юқумли касалликларни олдини олишда Республикада олиб борилаётган ишлар. Юқумли (инфекцион) касалликлар манбаи, уларни тарқалиш йўллари ва сабаблари, касалликларга аҳолини сезувчанлиги. Эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш, аҳоли ўртасида иммунизация ишларини ташкил этиш. Профилактик эмлашлар ишларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш бўйича умумий раҳбарлик. Эмлаш ишини режалаштириш. Эмланадиганларни ҳисоботи. Жойларда эмлаш ишларини уюштириш ва уни олиб борилишига жавобгар шахслар. Эмлаш жадвали асосида аҳоли ўртасида болалар ва катталар учун профилактик эмлашни ўтказиш тартиби. Даволаш профилактика муассасасида ўтказилган эмлаш ишларини мониторингини олиб бориш. Хавфсиз иммунизация ўтказишда даволаш профилактика муассасаси раҳбарининг жавобгарлиги.

4

2

Амалий кўникмалар рўйхати:

-                    Эмлаш ишларини акс эттирадиган директив ва меъёрий хужжатлар билан ишлаш.

-                    Профилактик эмлаш жараёнини олиб бориш.

-                    Эмлаш бўйича хужжатларни тўлдириш тартибини билиш.

-                    Керакли шакл бўйича ҳисобот тузиш ва мониторингини олиб бориш.

-                    Юқумли касалликларга қарши актив ва пассив эмлаш жараёнини билиш.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналар таъминоти:

Компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, эмлаш жараёнига оид бўлган директив ва меъёрий хужжатлар. Эмлаш жадвали стенди, ф.063/у ва 064/у шакллар бланкалари. Шу мавзуларга оид призентациялар.

3.2. Вакцина турлари. Эмлаш муддатлари. Профилактик эмлаш жадвали (мажбурий, эпидемияга қарши, шошилинч). Санитария қоида ва меъёрлари.”Юқумли касалликлар имммунопрофилактикаси”.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Профилактик эмлаш, вакциналар турлари, эмлаш жадвали тўғрисида, санитария қоидалари ва меъёрлари, юқумли касалликларда иммунопрофилактика ўтказиш аҳамиятини ўрганиш.Эмлаш ва унинг аҳамиятини ўрганиш.Эмлашга қарши кўрсатмаларни билиш.Санитария қоидалари ва меъёрларини .Профилактик эмлаш жадвалини ўрганиш. Юқумли касалликларда иммунопрофилактика ўтказишни билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Вакциналар тўғрисида умумий тушунчани.Вакциналарни эмлашга тайёрлашни, саклашни.Режали равишда эмлаш ва унинг ахамиятини.Эмлаш муддатларини.Профилактик эмлаш жадвалини.Мажбурий, эпидемияга қарши шошилинч эмлаш ишлари монеликларни.Эмлаш жараёнида ишлатиладиган санитария қоидалари ва меъёрларини. Юқумли касалликларда иммунопрофилактика ўтказиш ва амалиётда қўллашни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: хавфсиз иммунизацияга тегишли меъёрий хужжатларни юритишни.Вакциналарни эмлашга тайёрлаш ва қўллашни. Эмлашни режалаштиришни.Профилактик эмлаш жадвали билан ишлашни.Эмлаш жараёнида ишлатиладиган санитария қоидалари ва меъёрларини.Юқумли касалликларда иммунопрофилактика ўтказиш билан таништириш ва амалиётда қўллашни бажара олиши керак.

Модулни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

12

Аудитория машғулотлари

10

Назарий

4

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

Назарий

Амалий

1

Вакцина турлари. Профилактик эмлаш таквими

Фаол иммунлаш учун ишлатиладиган воситалар: (бактерияли ва зардобли, тирик ва фаоллиги сусайтирилган бактерияли, кимёвий, суюқ ва қуруқ) зардоблар, анатоксинлар. Уларни тайёрлаш усуллари. Ассоциациялашган ва адсорбциялашган воситалар тўғрисидаги тушунча. Лиофилизланган воситалар билан биргаликда чиқариладиган эритмалар. Суст иммунизация ҳосил қилиш учун қўлланиладиган: одам қони зардобидан тайёрланган (мўътадил, ўзига хос) иммуноглобулинлар, ҳайвон қонидан тайёрланган гетерологик зардоблар ва гамма-глобулинлар (қоқшолга, буғмага, ботулизмга қарши зардоблар, антираб гамма-глобулин ва бошқа) воситалар. Зардоб воситаларини қўллаш учун кўрсатмалар. Бактериофаглар. Тери синамалари қўйиш учун ишлатиладиган (туберкулин, бруцеллин, тулярин ва бошқа) воситалар, уларни тайёрлашни ўзига хос томонлари, тайинланиши.

2

2

2

Санитария қоида ва меъёрлари Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси

Эмлаш хонасини жиҳозланишини, санитар ҳолатини, эмлаш воситаларини юборувчи шприцларга, игналарга, эмликни ҳажмларига ҳамда бориш усулларига қўйиладиган талабларни, мажбурий эпидемияга қарши шошилинч эмлашни ташкиллаштириш ва ундаги монеликларни, янги иммунобиологик воситалар ва уларни сақлашни, рўйхатдан ўтказишни, ташиш шарт шароитларини,керакли шакл бўйича ҳисобот тузишни, эмлаш жараёнида ишлатиладиган санитария қоидалари ва меъёрларини, юқумли касалликларда иммунопрофилактика ўтказиш аҳамиятини.

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Хавфсиз иммунизацияга тегишли меъёрий хужжатларни юритиш;

-        Эмлаш воситаларини сакқаш ва ишлатишни

-        Профилактик эмлаш жадвали билан ишлашни;

-        Аҳоли таркибига кўра профилактик эмлаш режасини тузиш, уни уюштириш ва уни бажариш

-        Эмлашга қарши кўрсатмаларни ва монеликларни,

-        Эмлашдан кейинги асоратларни,

-        Эмлашдаги санитария қоидалари ва меъёрлари,

-        Анафилактик шокни белгиларни билишни ва унда тез тиббий ёрдам кўрсатишни.

-        Эмлангандан сўнг 24 соатдан кейинги эмлаш реакцияларни баҳолашни.

-        Ревакцинация ўтказиш тартиб қоидаларини

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, эмлаш календари стенди.Намунавий эмлик тўпламлари, термосўмка, танометр, континер, шприцлар, музлатгич, пахта, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, спирт.

3.3.Эмлашга кўрсатмалар ва моънеликлар. Эмлашдан сўнги юз бериши мумкин бўлган холатлар. (реакциялар ва асоратлар). Ушбу холатларни рўйхатга олиш,  олдини олиш, эпидемиологик назорат олиб бориш ва  даволаш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Тингловчиларни эмлаш жараёнида эмлашга кўрсатмалар ва монеликлар тўғрисида билим ва амалий кўникмаларни мустахкамлаш. Эмлаш жараёнида юз берадиган ҳолатлар бўйича тушунчаларини ошириш айрим ҳолатларда келиб чиқадиган асоратлар ва уларга шошлинч ёрдам кўрсатишжараёнини тушунтириш.Ушбу ҳолатларни рўйхатга олиш бўйича билимга эга бўлиш. Эмлашни ўтқазишдан аввал препарат сифатини, унинг маркировкасини, флаконлар бутунлигини текшириб кўриш.Асбоб ускуналардан бир марта фойдаланиши. Эмлаш учун препаратни қўллаш  бўйича йўриқномасининг тегишли қойдаларини қатъий амал қилишни. Вакцина юборилганда  белгиланган дозада қатъий риоя қилишни. Профилактик эмлашлар режаларини 063, 112, 26 шакиллари бўйича ўтқазишни билиш, Амалда мавжуд вакциналар билан  эмлашда солиғига жиддий дасир кўрсатадиган монеликлар. Эмлашдан кейинги асоратларни, реакцияларнинг сабабларини ва уларга қарши шошилинч ёрдам кўрсатишни билиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:-Эмлаш ишларини ташкил этишни. Эмлаш ишларини ўтқазиш техникасини. Эмлашдан кейинги асоратларни, реакцияларнинг сабабларини ва уларга қарши профилактик ишларни. Врач кўрсатмаси бўйича,эмлашларни ўтказиш ва ҳавфсиз эмлаш ўтказиш қоидаларига жавобгар эканлигини билиш.Ўтказилган эмлаш ва ишлатилаган вакциналарни ҳисоб-китоб хужжатларини юритишни билиши. Эмлашларга қарши кўрсатмаларини. Совуқлик занжири қоидаларини. Тасодифан бўлган асорат ёки  реакцияларни тахлил қилишда иштирок этиб ўрганишни билиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Эмлаш воситаларини сақлаш ва ишлатишни. Эмлаш ишлари бўйича зарурий ҳужжатларни тўғри юритишни. Эмлашга кўрсатма ва монеликларни. Эмлашдан кейинги реакциялар ва асоратларни қайд этишни. Эмлашдан кейинги реакцияларда тез тиббий ёрдам кўрсатишни. Эмлагандан сўнг 24 соатдан кейин эмлаш реакцияларини бахолашни. Вакцина қилишда дозани аниқлашни ўзлаштириш. Тери устига, тери ичига, тери остига вакцинация қилиш қоидаларини. Вакцинада ишлатилган шприцларни зарарсизлантиришни. Зарарсизлантирувчи воситаларни тайёрлашни. Вакциналарни сақлашда совуқлик занжирига эътиборли бўлишни.

Намунавий ўқув дастурни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

28

Аудитория машғулотлари

24

Назарий

10

Амалий машғулотлар (АМ)

14

Мустақил иш  (МИ)

4

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Эмлашга кўрсатмалар ва монеликлар.

Тирик ва фаоллашмаган (вакциналар) эмликлар билан иммунизация ўтказилганда уларни тиббиёт иммунобиологик воситаларни реактогенлиги, вакциналаш жараёнида эмлашдан ҳосил бўлган реакцияларЭмлашнинг оддий бўлмаган (хаддан ташқари кучли) умумий ва махаллий реакциялари. Эмлашдан сўнги(эмлаш жараёни патологияси)ни салбий асорати.

2

4

2

Эмлашдан сўнги юз бериши мумкин бўлган холатлар ( реакциялар ва асоратлар).

Эмлашдан сўнгги асоратларни асосий шакллари. Аллергик асоратлар натижаларида: анафилактик шок, клиник кўриниши жадал даволаш, эмлаш хонасида эмланганни назорат қилиб туриш зардоб касаллиги, клиник кўриниши даволаш; бошқа турли кўринишдаги аллергик асоратлардан (тошма тошиш, астматик синдром, круп синдроми). Асабий асоратлардан (эмлаш энцефалити, энцефалик реакциялар). Тиришиш синдромидаги врачгача бўлган ёрдам. Гемораггик синдроми. Гипертермия. Коллапс.

2

4

3

Эмлашда асоратларни келтириб чиқарувчи  асосий сабаблар

Вакцинани нотўғри дозалаш эмлаш техникасини нотўғри танлаш,асбоблар стерилизацияси техникасини бузилиши, вакцина нотўғри эритма ёрдамида тайёрланганлиги,вакцина нотўғри эритилганлиги, вакцинанинг ифлосланиши, вакцина нотўғри сақланганлиги,эмлашга монеликлар.

4

2

4

Ушбу холатларни рўхатга олиш, эпидемиологик назорат олиб бориш ва даволаш.

Одам аъзоларини эмлашга бўлган сезувчанлигини ўзгариши-келажакда эмлашдан сўнг бўладиган турли асоратлар пайдо бўлишига сабабчидир. Асоратни профилактикаси мақсадида эмланувчини текшириб тўлиқ равишда анамноз тўплашни ахамияти. Эмлашдан сўнг асоратлар юз берадиган болалар гурухида эмлашни ўтказиш. Эмлаш даврида ҳосил бўлган асоратларни турига қараб дифференциаль ташхис қуйиш шарти, чунки асорат билан бир қаторда турли касалликлар (ОРВИ нейротаксикози. Ичак инфекцияси, вирусли минингитлар ва бошқа.) мавжуд бўлиши мумкин. Яна салбий асоратлар, асептика ва антисептика қоидаларини бузилишига, воситани юборишга, дозалашга, (адсорбцияланган воситалар, иммуноглобулинлар)ни сақлаш шароитларига, юборишда хатоликка йўл қўйиш оқибати билан боғлиқдир. Эмлаш асоратларини текшириш ва уни хисоботини олиб бориш тартиби тизими.

2

4

Амалий кўникмалар рўйхати:

-        Эмлаш воситаларини сақлаш ва ишлатишни;

-        Эмлаш ишлари бўйича зарурий хужжатларни тўғри юритишни;

-        Эмлашга кўрсатма ва монеликларни;

-        Эмлашдан кейинги реакциялар ва асоратларни қайд этишни;

-        Эмлашдан кейинги реакцияларда тез тиббий ёрдам кўрсатишни;

-        Эмлагандан сўнг 24 соатдан кейин эмлаш реакцияларини бахолашни;

-        Вакцина қилишда дозани аниқлашни ўзлаштириш;

-        Тери устига, тери ичига, тери остига вакцинация қилиш қоидаларини;

-        Вакцинада ишлатилган шприцларни зарарсизлантиришни;

-        Зарарсизлантирувчи воситаларни тайёрлашни;

-        Вакциналарни сақлашда совуқлик занжирига эътиборли бўлишни.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, эмлаш календари стенди. Намунавий эмлаш тўпламлари, термосумка, танометр, контейнер, шприцлар, музлатгич, пахта, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар,асоратларни бартараф этиш учун дори-дармонлар спирт.

3.4. Бошқарилувчи юқумли касаликлар иммунопрофилактикаси.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:   Минтақада учрайдиган турли хилдаги юқумли касалликларни сабабилари, юқиш йўллари, белгилари, парваришлаш ва бу касалликларни олдини олиш мақсадида ахоли ўртасида иммунопрофилактика ишларини олиб боришни ўрганиш. Аҳоли ўртасида иммунопрофилактика ишларини олиб бориш. Эмлашни тўғри ташкил қилиш. Эмлаш жараёнида монеликлар бўлганда вақтинчалик эмлаш ишларини чеклаш. Эмлашдан сўнг юз бериши мумкин бўлган ҳолатларда ҳамширалик жараёнини олиб бориш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

Турли хилдаги юқумли касалликларни сабабини. Турли хилдаги юқумли касалликларни юқиш йўлларини, белгиларини. Беморнинг муаммоларига асосланиб, ҳамширалик жараёнини олиб боришни. Беморларни парваришлаш ва бу касалликларни олдини олиш мақсадида ахоли ўртасида иммунопрофилактика ишларини олиб боришни билиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

Минтақада учрайдиган бошқарилувчи юқумли касалликларги аниқланганда уларга биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини бажара олиши керак.бемор муаммоларига асосланиб ҳамширалик жараёнини босқичма-босқич бажариш

Оғир касалларга ҳамширалак парваришини режалаштириш

Намунавий ўқув дастурини ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Бўғма, қоқшол ва кўкйуталга қарши эмлаш

Бўғма, қоқшол ва кўкйуталга қарши эмлаш воситалари (эмлик-АКДС, АДС, АДС-М анатоксинлар)ни тавсифи. Вакцинация хамда ревакцинация схемаси. Эмлаш боскичи оралигини бузиб болаларни иммунлаш. Воситаларни дозалари болаларни ёшига караб эмлаш, саклаш шароитлари, музлагандан сунг ишлатишга яроклиги.

2

2

2

Полиомиелит, БЦЖ, қизамиқ

ҳамда паротит эмликлари билан эмлаш

Полиомиелит, БЦЖ, қизамиқ ҳамда паротит эмликлари билан эмлаш тавсифи.

Эмлаш коидаси. Тайёр холдаги шакли. Сақлаш шароити ва ташиш қоидаси, турли хароратда сакланганда ишлатиш муддати. Вакцинация хамда ревакцинация килиш тартиби. Юбориш усули ва дозаси. Эмлаш тартиби бузилганда вакцинация килиш. Янги тугилган чакалоклар, ёш болалар ва катталар учун эмлашга курсатмалар ва монъеликлар. Эмлашдан сунгги буладиган реакциялар. БЦЖ ва БЦЖ-М эмликларини тайинланиши. Эмлашлар хоссаларини текшириш ва руйхатлаштириш.

2

4

3

Кокшол, қутуриш, вабо, қорин тифи ва лептосперозга қарши иммунизация ишлари

Кокшолга карши эмлашни утказиш учун кулланиладиган , тавсифи, узига хос жадал профилактика ишлари. Эмлаш воситасини дозалари, юбориш жойи ва усули. Анафилактик хушсизлик(шок) руй берганда жадал даволаш ёрдами. Кокшолга карши фаол-суст профилактика ёрдамини олган шахсга нисбатан сунгги эмлашлар.

Хайвонлар оркали жарохатланганда биринчи ёрдам курсатиш. ва жарохатланган шахслар мурожаат килганда уларни руйхатдан утказиб хисоботини олиб бориш (ш.060/у буйича), ДСЭНМга (ш. 058/у буйича) билдириш.

Касалликнинг патогенези ва клиникаси тугрисида кискача ахборот. Иммунотерапияда кулланиладиган (антирабик эмлик, антирабик гамма-глобулин) воситалари, юбориш тартиби. Эмлаш воситаларини киши ёшига нисбатан дозалаш. Кайта тишланганда эмлаш. Эмлашдан кейинги асоратлар ва уларни олдини олиш.

2

2

4

Сариқ безгак (лихорадка), Ку-иситмаси, вирусли энцефалит, бруцеллёз, сибир яраси, туляремия ва ўлатларга қарши иммунизация ишлари

Эмлаш воситаларини тавсифи. Бемор ёшига нисбатан дозалаш. Куллаш учун курсатма ва монеликлар, махаллий ва умумий реакцияларни тавсифи.18 ёшдан катта булган шахс учун бруцеллёзга карши иммунлаш эмлиги,. Серологик хамда тери-аллергик реакциялари натижасига биноан бруцллёз ва туляремия эмлигини юбориш учун  эмланувчи шахсни саралаш. Терига ичига синама куйиш, эмлангандан сунгги реакциялар, вакцинация натижаларини белгилаш

2

2

 

ЖАМИ

 

8

10

Амалий кўникмалар рўйхати:

-     Минтақада учрайдиган бошқарилувчи юқумли касалликлар аниқланганда уларга биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари.

-     Касалларга ҳамширалак парваришини режалаштириш

-     Бўғма, қоқшол ва кўкйуталга қарши эмлаш қоидаси.

-     Полиомиелит, БЦЖ, қизамиқ ҳамда паротит эмликлари билан эмлаш қоидаси.

-     Кокшол, қутуриш, вабо, қорин тифи ва лептосперозга қарши иммунизация ишлари.

-     Сариқ безгак (лихорадка), Ку-иситмаси, вирусли энцефалит, бруцеллёз, сибир яраси, туляремия ва ўлатларга қарши иммунизация ишлари.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флипдоска, флипчарт, эмлаш календари стенди.

Термосумка, муз, контейнер, фанендоскоп, танометр,  шприцлар, спирт, пахта, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар.

3.5. Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС билан яшовчи аҳолининг иммунопрофилактикаси.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:   Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС билан касалланган аҳоли орасида ушбу касалликлар оқибати натижасида келиб чиқадиган ногиронлар сонини камайтириш. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Рационал овқатланиш ҳақида тушунчага эга бўлиш;

Хавфли гурухлар билан ишлаш.Зарарли одатларнинг оқибати тўғрисида тушинтириш ишларини олиб бориш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: Вирусли гепатит хақида умумий маълумотни. ОИВ инфекциси хақида умумий маълумотни. Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС инфекцияли беморларда парваришлашни. Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС иммунопрофилактикаси ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришни.ОИВ/ОИТС юқтириб олишга мойил булган гуруҳлар билан ишлашни. ОИВ/ОИТСбилан оғриган беморларни бемор яшовчи махалла фуқоролар йиғини ходимлари билан биргаликда рухан қуллаб қувватлаш ишларини олиб бориш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС бўйича меъёрий ҳужжатларни юритишни. Беморнинг тери қопламлари, шиллиқ қаватлари ва кўз склерасини кўздан кечиришни. Қоринни пайпаслаш, жигар ва талоқ чегараларини аниқлашни. Вирусли гепатит маркерларига ва биохимиявий текширишга қон олишни.Пешобда ўт пигментларини аниқлашни.  Касбий зарарланишнинг олдини олишни. ОИВ/ОИТС касаллигининг олдини олиш чора тадбирларини. Тиббиёт ходимларини ОИВ/ОИТС инфекция юқишидан сақлаш чора тадбирларини.

Намунавий ўқув дастурини  ўзлаштиришга ажратилган соат.

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш (МИ)

2

Назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Вирусли гепатитлар ҳақида тушунча

Вирусли гепатитлар этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, асоратлари. Продромал даврнинг кечиш вариантлари. Энтерал А, Е ва парэнтерал B, C, D вирусли гепатитлар ҳакида тушунча. Қонни вирусологик, биохимик ва серологик текшириш. Вирусли гепатитлар маркерлари тўғрисида тушунча. Даволаш. Парҳез овкатлантириш. Профилактикаси. Махсус профилактика ва ўтказиш муддатлари.

2

2

2

Вирусли гепатит В нинг асоратлари

Қизилўнгач веналарнинг варикоз кенгайиши натижасида қон кетиш, асцит. Спленомегалия.

2

2

3

ОИВ билан яшовчи аҳолининг турмуш тарзи

ОИВ инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, юқиш йўллари, лаборатор текшириш усуллари. АРВТ ни олиб бориш. ОИВ инфекциясига мойил бўлган гуруҳлар билан ишлаш. Аноним хона, Дўстона хона, Ишонч хоналарнинг вазифалари.

2

4

4

ОИТС билан яшовчи аҳолининг иммунопрофилактикаси

ОИВ/ОИТС ҳақида тушунча. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми бўйича меъёрий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги 353-сонли қонуни, Республика ССВнинг буйруқлари. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми аниқланган ўчоқ манбаларида олиб бориладиган ишларни, эпидемиологик картани тўлдириш. Орттирилган иммунитет танқислиги инфекциясини юқтириб олишга мойил бўлган гуруҳлар билан ишлаш. Касаллик юққан беморларни парваришлаш. Касаллик юқишини профилактикаси.

 

2

2

 

ЖАМИ

 

8

10

Амалий кўникмалар рўйхати:

-       Вирусли гепатит В, ОИВ/ОИТС бўйича меъёрий ҳужжатларни юритишни;

-       Бемордан шикоятлари ва эпидемиологик анамнез йиғишни;

-       Беморнинг тери қопламлари, шиллиқ қаватлари ва кўз склерасини кўздан кечиришни;

-       Қоринни пайпаслаш, жигар ва талоқ чегараларини аниқлашни;

-       Вирусли гепатит маркерларига ва биохимиявий текширишга қон олишни;

-       Пешобда ўт пигментларини аниқлашни;

-       Касбий зарарланишнинг олдини олишни;

-       ОИВ касаллигининг олдини олиш чора тадбирларини;

-       Тиббиёт ходимларини ОИВ инфекция юқишидан сақлаш чора тадбирларини.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналар таъминоти:

Компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди. Мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD дискли кўргазма материаллар, лазерли указка, экран, пробирка, шприц, ФИК аппарати, цинтрафуга, реактив.

3.6. Тиббий чеклов ва турли касалликлари бор болаларни эмлаш. Катталарни эмлаш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:  Эмлаш календари асосида эмлаш ишларини йўлга қўйиш, тингловчиларни болаларда бўладиган эмлашга қарши касалликлар билан таништириш, эмлаш жараёнини касаллик турига қараб тиббий чекловни белгилаш.Ҳар бир эмлаш ишларини ўтказувчи тиббиёт ходими эмлашнинг амалий хавфсизлигини таъминловчи талабларни билиш.Эмлаш календари асосида эмлаш ишларини олиб боришни. Тиббий чекловлар ҳақида тушунчага эга бўлиш.  Эмлашнинг ножўя таъсирларини билиш. Эмлашдан кейинги ҳолат бўйича онага тушунтириш. Эмлашнинг ножўя таъсирларида биринчи ёрдам кўрсатишни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

2 ёшгача бўлган болаларни 90-95% га қамраб эмланишини. HbsAg ташувчи ёки вирусли гепатит В билан ҳомиладорликнинг 3 ойлигида касалланган оналардан туғилган болалар 12 соат ичида ВГВга қарши эмланишлари кераклиги. Туғма юрак нуқсонини енгил кўринишларида режали равишда эмлаш ишлари ўтказишни.Туғма юрак нуқсони оғир кечувчи ва йўлдош касаллиги бор болаларда вақтинчалик тиббий чеклов муддатини. Туғруққа боғлиқ шикастланишларда тиббий чеклов муддатини. Ирсий касалликларни енгил кўринишларида бола ҳолати қониқарли бўлса эмлаш ишлари ўтказишни. Чақалоқларни муддатига етмай туғилганда тиббий чеклов муддатларини. Катталарда АДС-м-7-АДС-м-8 ёрдамида эмлаш ишларини режалаштиришни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

Эмлаш ишлари бўйича зарурий ҳужжатларни ва уларни тўғри юритишни. Керакли шакл бўйича ҳисобот юритишни. Эмлаш воситаларини сақлаш ва ишлатишни. Турли хил касалликларга қарши эмлаш тартиб қоидаларини.    Иммунитет ва унинг турларини. Аҳоли таркибига кўра профилактик эмлаш режасини тузиш, уюштириш ва уни бажаришни.Болалар муассасаларида эмлаш бўйича ойлик ва йиллик режасини тузиш ва эмлаш ишларини ўтказиш ҳамда ҳужжатлаштиришни. Эмлашга кўрсатма ва монеликларни.Эмлашдан кейинги реакциялар ва уларни асоратларини қайд этишни. Анафилактик шокнинг намоён бўлиши ва унда тез тиббий ёрдам кўрсатишни. Эмлангандан сўнг 24 соатдан кейин эмлаш реакцияларини баҳолашни. Ревакцинация ўтказиш тартиб қоидаларини.

Намунавий ўқув дастурини  ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув юкламани тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

8

Амалий машғулотлар (АМ)

10

Мустақил иш (МИ)

2

Аттестация

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Эмлаш бўйича ҳужжатларни юритишни

Эмлаш календари. Турли хил касалликларга қарши эмлаш тартиб қоидалари. Аҳоли таркибига кўра профилактик эмлаш режасини тузиш. Болалар муассасаларида эмлаш бўйича ойлик ва йиллик режа тузиш. Ревакцинация ўтказиш тартиб қоидаларини.

2

4

2

Тиббий чеклов ва турли касалликлари бор болаларни эмлаш.

Бирламчи ва иккиламчи асфикция ҳолати кузатилган чақалоқларда эмлаш ишларини ташкил этиш. Туғма юрак нуқсони ва ирсий касалликларда, тиббий чеклов муддатлари. Туғма юрак нуқсонини енгил кўринишларида режали равишда эмлаш ишлари ўтказиш. Туғма юрак нуқсони оғир кечувчи ва йўлдош касалликлари бор ҳолатларда болага вақтинчалик тиббий чеклов муддатини белгилаш. Ирсий касалликларни енгил кўринишларида бола ҳолати қониқарли бўлса эмлаш ишлари ўтказиш, оғир ҳолатларда тиббий чеклов муддатини белгилаш. Туғруққа боғлиқ шикастланишларда тиббий чеклов муддатлари. Енгил кўринишда бола ҳолига қараб режали ишлар ўтказиш (агар болада мияга қон қуйилиш бўлса) тиббий чеклов муддати белгилаш. Чақалоқларни муддатига етмай туғилганда тиббий чеклов муддатлари. Биринчи, иккинчи даражаларида режали эмлаш ишлари ўтказиш, учинчи-тўртинчи даражаларида вақтинчалик тиббий чеклов белгилаш.

 

4

2

3

Катталарни эмлаш.

Катталарда касалликларга қарши эмлаш, муддатлари. Катталарда АДС-м-7-АДС-м-8 ёрдамида эмлаш ишларини режалаштириш.

2

4

 

ЖАМИ

 

8

10

Амалий кўникмалар рўйхти:

-        Эмлаш ишлари бўйича зарурий ҳужжатларни ва уларни тўғри юритишни;

-        Керакли шакл бўйича ҳисобот юритишни;

-        Эмлаш воситаларини сақлаш ва ишлатишни;

-        Турли хил касалликларга қарши эмлаш тартиб қоидаларини;

-        Иммунитет ва унинг турларини;

-        Аҳоли таркибига кўра профилактик эмлаш режасини тузиш, уюштириш ва уни бажаришни;

-        Болалар муассасаларида эмлаш бўйича ойлик ва йиллик режасини тузиш ва эмлаш ишларини ўтказиш ҳамда ҳужжатлаштиришни;

-        Эмлашга кўрсатма ва монеликларни;

-        Эмлашдан кейинги реакциялар ва уларни асоратларини қайд этишни;

-        Анафилактик шокнинг намоён бўлиши ва унда тез тиббий ёрдам кўрсатишни;

-        Эмлангандан сўнг 24 соатдан кейин эмлаш реакцияларини баҳолашни;

-        Ревакцинация ўтказиш тартиб қоидаларини.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти.

Компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт.Мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD дискли кўргазма материаллар, лазерли указка, экран, шокка қарши аптечка, термосумка, контейнер, музлатгич, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар.

3.7. Ахолига антирабик ёрдам кўрсатишда эмлаш жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:Ахоли орасида қутуриш касаллигини олдини олиш. Ахоли ўртасида қутуриш касаллиги бўйича санитария тарғибот ишларини олиб бориш. Қутуриш эпидемиясига қарши мужассамлашган ўзига хос профилактика тадбирларини аҳамияти ўрганиш.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган буйруқлар, кўрсатма ва тавсияномаларга асосан ахолига антирабик ёрдам кўрсатиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак:

Қутуриш касаллигини манбаи, уларни тарқалиш йуллари ва сабабларини.

Қутуриш эпидемиясига қарши мужассамлашган ўзига хос профилактика тадбирларини аҳамиятини. Одамлар учун қутуришга қарши вакциналарни қўллашни.  Эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш, аҳоли ўртасида қутуришга қарши иммунизация ишларини ташкил этишни.

 

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:

-      Қутурган ит ёки бошқа қутурган хайвон тишлаган ёки тирнаган одамга биринчи тиббий ёрда кўрсатишни

-      Одамлар учун қутуришга қарши вакциналарни қўллашни.

-      Қутуришга қарши вакциналарни сақлашни.

-      Жабрланганларни экспозициядан кейинги схемага мувофиқ вакцинация қилишни.

-      Қутуриш вируси билан тўқнашув бўйича хавфли гурухдагиларга экспозиция олди профилактик схемага асосан вакцинация ўтказишни.

Намунавий   ўқув дастурни ўзлаштиришга ажратилган соат

Ўқув ишининг тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

6

Амалий машғулотлар (АМ)

6

Мустақил иш (МИ)

2

назорат

+

Модулнинг мазмуни

Модулнинг бўлимлари ва дарс турлари

Кичик мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Соатлар

 

 

 

Назарий

 

Амалий

1

Ахолига антирабик ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ахолига антирабик ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма. Қутурган ит ёки бошқа қутурган хайвон тишлаган ёки тирнаган одамга биринчи тиббий ёрда кўрсатиш.

 

2

4

2

Қутуришга қарши эмлаш жараёни

Одамлар учун қутуришга қарши вакциналарни қўллаш. Қутуришга қарши вакциналарни сақлаш тартиби.

Жабрланганларни экспозициядан кейинги схемага мувофиқ вакцинация қилиш. Қутуриш вируси билан тўқнашув бўйича хавфли гурухларга кирувчилар.Уларга экспозиция олди профилактик схемага асосан вакцинация ўтказиш.

4

2

Амалий кўникмалар рўйхти:

-     Вакцинация ишларини акс эттирадиган директив ва меъёрий хужжатлар билан ишлаш.

-     Одамлар учун қутуришга қарши вакциналарни қўллашни.

-     Жабрланганларни экспозициядан кейинги схемага мувофиқ вакцинация қилишни.

-      Қутуриш вируси билан тўқнашув бўйича хавфли гурухдагиларга экспозиция олди профилактик схемага асосан вакцинация ўтказишни.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Компъютер, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, эмлаш жараёнига оид бўлган директив ва меъёрий хужжатлар. Эмлаш жадвали стенди, ф.063/у ва 064/у шакллар бланкалари. Шу мавзулурга оид презентациялар

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт