онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Анестезиология ва реанимацияда ҳамширалик иши" дастури

AНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАЦИЯДА ХАМШИРАЛИК ИШИ

(цикли бўйича малака ошириш гуруҳлари учун)

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

АННОТАЦИЯ 

Мазкур Намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, ССВнинг 2012 йил 12 июлдаги “О требованиях к содержанию  учебных  программ в системе повышения квалификации и переподготовки медицинских работников и порядке их утверждения” номли 204-сон буйруғига асосан  яратилди.

Тиббий  таьлим  жараёнида кўпайиб бораётган маьлумотлар  ҳажмини ўзлаштириш,  олинган маьлумотларни шаҳсни ҳар томонлама  ривожлантирувчи  бўлишини таьминлаш мақсадида таьлим тизимида модул технологиясидан фойдаланилади. Модул  асосида тузилган дастурда ўқув  фаннинг мазмуни  уни ўзлаштириш шакли  ва усуллари билан  бирлашган. Бунда барча ўқув  материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар  бири нафақат маьлумот манбаи , балки уни ўзлаштириш  усули ҳамдир.

Ушбу Намунавий дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб назарий  билимларни амалий  кўникмалар  орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

“Анестезиология ва реанимацияда хамширалик иши” цикл/ курснинг Намунавий  дастури тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ тузилган  бўлиб 144 соат ( 1 ой ) давомида ўрта тиббиёт  ходимлари (анестезиология ва реанимация бўлимлари ҳамширалари, фельдшерлар ) ни малакасини ошириш учун яратилган.

Дастур фанлар блоклари бўйича: гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таьминланган ҳолда таьлим олаётганларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган.

Хар бир блоклар бир неча модуллардан иборат бўлиб, модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар) дан тузилган. Бунда Намунавий ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар,ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларни рўйхати, хар бир мавзу бўйича ўқув юкламани ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакиллари билан ), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки ( тўплами) ҳамда  вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати  шакли ва усулларини таьрифлаб берилг

Кириш

“Анестезиология ва реанимацияда хамширалик иши” бўйича  Намунавий ўқув дастурининг мақсади : ўрта тиббиёт ходимлари( анестезиология  ва реанимация бўлими ҳамширалари, фельдшерлар) ни ҳар томонлама етук, гуманитар- ижтимоий , умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, анестезиология ва реанимация  фанидан янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.

Мутахассисларни маньавий баркамол инсон бўлишлари, ватанимиз тарихи шу жумладан Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиши, жамиятни ижтимоий тарихи ва тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган.

Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш , фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “ Ахборот коммуникацион  технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар дастури ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилга қаратилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тилидаги терминологиясидан кенг фойдаланишини, шу жумладан, дори воситалари хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, ижтимоий- гуманитар блокига “Лотин тили фармацевтик терминологияси билан” фани бўйича соатлар киритилган.

Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “ Тиббий статистика”.  Хамширалик ишида дори- дармонларни хисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби, “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорати бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий тахлил қилиб боришда, хамда ахоли соғлигини ўрганиш усуллари, ҳамширалик ишида дори –дармонларни хисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши- тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакиллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган.

Ихтисослик фанлари блокида “Анестезиология ва реанимация  “ бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган.Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш хамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган.Дастурда анестезистка хамда реанимация бўлими хамширалари  малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.Бунда тиббиёт сохасидаги янгиликлар, тиббиётдаги замонавий текширувусуллари, уларга  беморларни тайёрлаш, шошилинч тез тиббий ёрдамгамухтож  беморларни замонавий усулларда даволашда тез тиббийшошилинч ёрдам кўрсатиш, хаётга хавф солувчи холатларда беморларгатезкор ёрдам курсатиш чора тадбирлари, беморларни операция ва наркозгатайёрлаш , операциядан кейинги даврда беморлар парвариши,  ҳамшираташҳиси ва парваришининг ўрни, ҳозирги кунда қўлланилаётган янгитиббий технологиялар тўғрисида маълумот оладилар.Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади.Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади.  Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.  Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади.

“Анестезиология ва реанимацияда хамширалик иши”  Намунавий ўқув дастури 2009 йил 18 декабрь 319- сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини  такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ ўрта тиббиёт ходимлари ўз хоҳиши билан билимини кенгайтириш мақсадида  мустақил ўзлаштирилиши (ёки мустақил курс сифатида) учун қўлланиши мумкин.

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА 

Цикл/курснинг номи: Анестезиология ва реанимацияда ҳамширалик иши” 

 

Блоклар ва ўқув фанлар

Номи

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар хажми

 
 

Машғулот соатлари

Мустақил иш соатлари

 

Соат 

%

Жами

Назарий

Амалий

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1.0

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

26

14.5

18

12

6

8

 

1.1

Маънавият асослари. Ўзбекистоннинг  энг янги тарихи

8

 

6

6

-

2

 

1.2

Ахборот коммуникацион технологиялари.

8

 

 

6

2

4

2

 

1.3.

Чет тили

6

 

4

2

2

2

 

1.4.

Лотин тили фармацевтик терминологияси билан

4

 

2

2

-

2

 

2.0

Умумкасбий фанлар

18

10.0

14

10

4

4

 

2.1.

Инфекцион назорат

8

 

6

4

2

2

 

2.2.

Тиббий статистика. Хамширалик ишида дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва таркатиш  тартиби.

6

 

4

2

2

2

 

2.3.

Тиббиёт валеологияси

4

 

4

4

-

-

 

3.0

Ихтисослик фанлар

122

16

106

46

60

16

 

3.1.

Анестезиология – реанимация бўлимларида ҳамширалик жараёни.

8

 

6

2

4

2

 

3.2

Терминал ҳолатларда ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш. Терминал давридаги беморларни парвариш қилиш.

8

 

6

2

4

2

 

3.3

Ўткир нафас, ўткир юрак  қон томир етишмовчилигида   хамширалик ёрдами.

22

 

18

8

10

4

 

3.4

Кома, шок  ҳолатларидаги беморларни   хамширалик парвариши.

14

 

12

4

8

2

 

3.5

Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида ҳамшира парвариши.

14

 

12

4

8

2

 

3.6

Замонавий наркоз турлари ва аппаратлари. Наркоз жараёни ва  наркоздан кейинги даврда кузатиладиган асоратларда хамширалик жараёни.

20

 

18

8

10

2

 

3.7

Болаларга реанимацион ёрдам кўрсатиш хусусиятлари. Болалар анестезиология ва реанимация бўлимида ҳамширалик иши.

36

 

34

18

16

2

 

4.0

Аттестация (интеграл синов)

6

3.5

6

4

2

 

 

 

ЖАМИ

172

100

144

72

72

28

 

III. Ихтисослик фани. “Анестезиология ва реанимацияда хамширалик иши”

Намунавий  ўқув  дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар ҳажми:

Умумий ўқув юклама

Умумий ўқув юклама соатлар ҳажми

 

Соат

 

%

Аудитория машғулотлари

 

Мустақил иш

 

жами

 

назарий

 

амалий

122

 

106

46

60

16

 

Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб:

-     Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар

-     Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар

-     Ўз сохаси бўйича  чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар.

-     Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар.

-     Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, далилларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиганмутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ).

-     Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан  дарсларда фойдалана олиш қобилияти.

-     Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб:

-     Жиҳозланган ўқув аудиторияси, тегишли тиббий асбоб анжомлар, манекен ва муляжлар;

-      Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия  жамланмаси:

-     Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар;

-     Тренинг заллари.

Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб:

-               Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар;

-               Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа.

-               Компьютер технологиялари,

-               Интернет тармоғи.

Дастурни тадбиқ этиш  буйича услубий тавсиялар:

Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар,мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади.

-         Бошланғич билим назорати;

-        Мавзу юзасидан суҳбат;

-        Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материаллар кўриш;

Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга  (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Назарий машғулотларда педагог энг янги тиббий текшириш ва даволаш усуллари, уларга беморларни тайёрлаш бўйича маълумотларни тингловчиларга етказиб бериши керак. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим. 

Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт.

Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган  мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради.

Мустақил иш турлари ва уларни  бахолаш

Мавзу

Мустақил иш тури

Баллар

1.

Анестезиология ва реанимация бўлимларида хамширалик иши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

 

2

4

10

12

15

20

2.

Терминал холатларда хамширалик иши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.

Ўткир нафас етишмовчилигида хамшира  парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

4.

Ўткир юрак етишмовчилиги касалликларида хамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

5.

Кома холатларида хамширалик парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

6.

Шок холатларида хамширалик парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

7.

Беморларни операция ва наркозга тайёрлаш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

8.

Наркоз турлари ва босқичлари. Анестезиология ва реанимацияда ишлатиладиган аппаратуралар уларнинг ишлаш принциплари.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

9.

Наркоз ва операция жараёнида кузатиладиган асоратлар уларнинг олдини олиш.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

10.

Операциядан кейин кузатиладиган асоратлар ва уларнинг профилактикаси.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

11.

Овқат хазм қилиш аъзолари касалликларида хамширалик парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

12.

Ўткир буйрак етишмовчилиги касалликларида хамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

13.

Жигар касалликларида хамшира парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

14.

Болалар реанимациясида хамширалик иши. Болаларда кузатиладиган турли касалликда хамширалик парвариши.

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

15.

Болаларда кузатиладиган фавқулодда холатларда хамширалик иши

Реферат

Буклет

Презентация

Интернетдан янгиликлар

Тарқатма материаллар Стенд

2

4

10

12

15

20

3.1.   Анестезиология ва реанимация бўлимларида хамширалик жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Анестезиология ва реанимация фанининг максад ва вазифаларини,  анестезиология ва реанимация булими тузилиши, анестезиология ва реанимация булимларида ишлатиладиган аппаратлар  уларнинг ишлаш техникаси,  хамширалик жараёни, ҳамшира ташхисини куйиш, парвариш режасини тугри тузиш ва уни амалга ошириш. Анестезиолгия ва реанимация булими хамширасининг  хуқуқий маъсулиятлари, беъмор хуқуқлари, розилиги, рад этиши.Совуққонликни олдини олиш чоралари куч ишлатиш. Анатомик холатларни такрорлаш, асосий хаётий кўрсатгичларни ўрганишдир. Критик ва шошилинч ҳолатларда малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий тамойиллари бўйича билимлар, малакалар ва амалий кўникмаларни шакллантиришдир.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан чикарилган мутахассисликка оид буйрукларни ва улар асосида ишлашни. Анестезиология ва реанимация булими ҳамширасининг хуқуқ ва вазифаларини, замонавий текшириш ва даволаш усулларига беморларни тайёрлаш қонун-қоидаларини.

Фавқулотда вазият ва тиббий офатларда биринчи ёрдам кўрсатишни. Ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон – томир етишмовчилиги экзоген заҳарланиш, таббий офатларда шок ҳолатларида, терминал ҳолатларда, ҳарорат таъсирида (куйиш, музлаш)ларнинг тушунчаси, ташхиси, клиник белгилари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билимларга эга бўлиши керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - беморни операцияга тайёрлаш, жаррохлик блок ишини ташкил этиш, операциядан кейинги беморни парвариш килиш, врач курсатмаларини уз вактида бажариш. Беморларни кузатиш касалликнинг кечишини, дорилар таъсирини , беморларнинг кайфиятини назорат килиш. Анестезист хамшира сургичлар, дефибрилятор, электрокардиоскопни текшириб кўриши венапункция , венасекцияга ишлатиладиган системани тайёрлаб, буларни тулдириб куйиши, наркотик моддалар ва миорелаксантларни  тайёрлаш, наркозни ўтказиш учун зарур бўладиган хамма аппаратларни : наркоз аппарати, интубация ва ларингоскопия учун керакли нарсаларни текшириб чиқиши, хужжатларни тайёрлаш.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

4

Амалий машғулотлар

2

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар  мазмуни

Кичик мавзулар

Мазмуни

Соат

1

Оғриқ , Оғриқсизлантириш, наркоз тушунчаси,  Реанимациянинг максадва вазифалари

Оғриқ – ташқи мухит таъсирида  тери ва шиллиқ қаватдаги  нерв охирларининг таъсирланиши натижасида нерв томирлари орқали импулсларнинг марказий нерв фаолиятига бориши ва шунга бўлган жавоб реакцияси. Шунга кўра оғриқсизлантириш 2 хил бўлади яъни наркотиклар таъсирида марказий нерв фаолиятининг  вақтинчалик тормозланиши умумий оғриқсизлантириш хамда тери ва шиллиқ қаватлардаги нерв охирларини анестезияловчи  модддалар таъсирида вақтинчалик карахтлаш махаллий оғриқсизлантириш  фарқ қилинадиЗамонавий реанимация   терминал холатнинг олдини олиш , хаёт учун зарур  органлар фаолиятларини бошқариш  ва идора қилиш , организмни қайта жонлантириш, тирилтириш, хаётга қайтариш ва терминал холатларни келтириб чиқарувчи омилларга қарши кураш усулларини  ўргатади. Бундан ташқари беморларни операцияга тайёрлаш , наркоз пайтида хамда операциядан кейинги дастлабки соатларда учрайдиган асоратларнинг олдини олиш чораларни амалга оширишни ўргатади.  Сўнаётган функцияларни тиклашни турли хил дори-дармонлар, махсус аппаратлар ва ускуналарни максадга мувофиқ холатда кўллаш билан амалга ошириш.

4

2

Хамширалик жараёни ва боскичлари

Хамширалик жараёни унинг босқичлари, хамшира ташхиси , хамшира ташхисининг врач ташхисидан фарки, маълум мақсадга эришиш йўлидаги ҳаракатлар кетма-кетлиги. Бемор муаммоларини аниклаш, объектив ва субъектив текшириш. Ҳамширалик жараёнининг моҳияти, ҳамширанинг профессионал мақсадга эришиш йўлидаги вазифалари, ҳамширанинг ўз касбий мақсадига эришиш .

2

ЖАМИ

 

6

Амалий кўникмалар рўйхати

  1. Барча турдаги инъекцияларни бажариш
  2. Турли анализларга қон олиш.
  3. Қон босимини ўлчаш.
  4. Марказий веноз босимни ўлчаш.
  5. Инструментларни зарарсизлантириш.
  6. Термометрия.
  7. Асосий гемодинамик кўрсаткичларни ўлчаш
  8. Аппаратларни ишга тайёрлаш кардиомонитор , дефибрилятор

Ўқув машғулоти олиб бориладиган хонанинг таъминоти.

Ўқув аудитория, тегишли муляжлар, компъютер, мультимедиа, кадоскоп, экран, мавзуга оид электрон дисклар ва видеоматериаллар, доска, флипчарт, мавзуга оид, стендлар ва кўргазмали қуроллар.Бўй ўлчагич, термометр, сантиметр лента, фонендоскоп, танометр, тарози, беморларни парваришлашга оид жихозлар

3.2 Терминал холатларда хамширалик ёрдамини кўрсатиш. Терминал даврдаги беморларни парвариш қилиш.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Терминал даврдаги беморларга етарли даражада малакали парваришни амалга ошириш, беморларга мухтож бўлган поллиатив ёрдамни кўрсата билиш, бемор ва унинг яқинлари билан мулоқотда бўлганда этика масалаларини ўрганиш, терминал даврдаги бемор парваришининг ҳусусиятларини тингловчиларга ўргатиш мазкур дастурда назарда тутилган.

Намунавий ўқув дастурида тингловчиларга ўлим концепцияси, унга муносабат, терминал ҳолатдаги беморга кўрсатиладиган руҳий, ижтимоий, маънавий парваришларни вазиятли масала ечиш орқали ўзлаштиришлари учун амалий дарс соатлари белгиланган. Оғриққа баҳо бериш, беморни умумий аҳволига баҳо бериш, ҳаётий муҳим кўрсаткичларни аниқлаш, терминал ҳолатдаги беморнинг оила аъзоларига бемор парваришида керакли бўлган парвариш бўйича кўникмаларни ўргатиш тамоилларини ўзлаштиришга эътибор қаратилган. Тнгловчи томонидан беморга симптоматик ёрдамни амалга ошириш, ўз-ўзини парвариш қилишда кўникмаларни хосил қилишда инструктаж ўтказишни ўрганиш ва ҳоказолар ўргатилиши назарда тутилган. Амалий дарсларда тингловчиларга клиникагача бўлган хоналарда асбоб-ускуна хамда муляжларда амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.

Ўқитишнинг асосий мақсади бу жаҳон стандартларига мос тиббиёт ходимларини тайёрлаш. Ўқитишнинг асосий вазифаси янги фан намунавий ўқув дастурини тузиш ва назарий, амалий дарслар ўтиш орқали терминал ҳолатдаги бемор парвариши хусусиятларини тингловчиларга ўргатиш. Ўқитиш давомида амалий дарсларда ролли ўйин, ўзлаштирган билим асосида кўникмаларни бажариш

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - терминал ҳолат ҳақида тушунча, поллиатив парвариш ҳақида тушунча, терминал даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парвариши. Таснифи. Ривожланиш сабалари ва механизмлари. Клиникаси. Лаборатор-диагностик текширувлар. Юрак-упка реанимациясининг умумий ва ихтисослаштирилган усуллари. Юрак фаолияти тиклангандан сунг килинадиган парваришлар режаси. Парваришларни амалга ошириш ва самарадорлигини бахолаш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак:-бемор билан коммуникация қоидаларини, терминал даврда беморларни физикал текширишни, терминал даврда беморларда касаллик белгиларини енгиллаштиришни,организм хаётий мухим аъзолари холатининг мониторингини, нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлашни,геймлих усулини, сунъий нафас беришни («оғиздан оғизга», «Амбу» копчаси билан),билвосита юрак массажини, электр дефибрилляция қилишни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

8

Аудитория машғулотлари

6

Назарий

2

Амалий машғулотлар

4

Мустақил иш

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

соат

1

Терминал даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парваришининг xусусиятлари.

Терминал ҳолат ҳақида тушунча. Агонал олди, агонал фаза, клиник ўлим  ҳақида тушунча. Терминал даврнинг турли хил касалликлардаги давомийлиги. Поллиатив парвариш ҳақида тушунча. Хоспис парвариш ҳақида тушунча. Терминал даврда беморлардa ҳaмширaлик парваришининг мақсади.  Терминал парваришда ҳамширанинг тутган ўрни...Тотал оғриқ ҳақида тушунча. Тотал оғриқ концепцияси: физик, руҳий, маънавий, ижтимоий қайғуриш. Беморни бошқа сабаблардан азобланиши: умумий холсизлик, анорексия, нафас олишнинг қийинлашуви. Терминал даврда беморларнинг жисмоний  азобланишини бартараф қилиш ва енгиллаштиришда ёрдам кўрсатиш. Доимий оғриқни бартараф қилиш ва енгиллаштиришга йўналтирилган ёрдам кўрсатиш. Бошқа белгиларни бартараф қилиш ва енгиллаштиришга йўналтирилган ёрдам кўрсатиш.

3

2

Клиник ўлим тушунчаси. Юрак тўхташи турлари ва сабаблари. Юрак-ўпка реанимациясининг умумий ва ихтисослаштирилган усуллари.

Клиник ўлим тушунчаси. Юрак тўхташи турлари ва сабаблари. Клиник ўлим белгилари. Юрак-ўпка реанимациясининг умумий ва ихтисослаштирилган усуллари. Юрак фаолияти тиклангандан сўнг қилинадиган парваришлар режаси. Парваришларни амалга ошириш ва самарадорлигини бахолаш.

3

ЖАМИ

6

Амалий кўникмалар.

  1. Инфузион терапия ўтказиш
  2. Ошқозонга зонд қўйиш техникасини
  3. Қон тўхтатувчи жгутларни қўллаш.
  4. Юрак ўпка реанимациясини.
  5. Марказий ва периферик веналар катетеризациясига тайёрлаш
  6. Трахеостомага набор тайёрлаш.
  7. “Амбу” копчаси билан нафас беришини
  8. Организмга дори воситасини юборишни
  9. Сунъий нафас бериш «оғиздан-оғизга», «оғиздан-бурунга»,

10. Юрак билвосита массажи

11. “Геймлих” усулини

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, мултимедия жамланмаси, экран, электр дефибрилляция. Суний нафас беришни, билвосита юрак массажини   техникасини бажариш учун муляж,  клиникагача  бўлган ёрдам кўрсатиш  ўқув амалий хонаси, фантом в.б. жихозлар.

3.3. Ўткир нафас,  ўткир юрак қон томир етишмовчилигида  хамширалик ёрдами.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Тингловчиларни бемоларда ривожланган   ўткир юрак - кон томир нафас етишмовчилиги аломатларини аниқлашни ўргатиш, ўткир юрак- кон томир етишмовчилигини клиник кечиши, қиёсий ташхиси, интенсив даволашнинг асосий усулларини ўргатиш.

Ўткир нафас етишмовчилигида хамширалик жараёни тўғрисида маълумот бериш, хар бир касалликка хос хамширалик парвариши ва жараёнини олиб бориш, тез тиббий        шошилинч ёрдам кўрсатишни ўргатиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Ўткир юрак - кон томир етишмовчилиги тўғрисида умумий маълумотлар. Ўткир юрак - кон томир етишмовчилигида хамширалик жараёни.Ўткир юрак - кон томир етишмовчилигини келтириб чиқарувчи омилларини.Ўткир юрак - кон томир етишмовчилигида анатома физиологик ўзгаришлар.Ўткир нафас етишмовчилиги аломатларини аниқлашни, ўткир нафас етишмовчилигини клиник кечиши, қиёсий ташхиси. Ўткир нафас етишмовчилигини баҳолашни, нафас етишмовчилигини турларини, сунъий нафас ўтказишни ва бундай холатларда хамширалик жараёнини билиш керак.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Ўткир юрак - кон томир ва ўткир нафас етишмовчилиги аломатларини аниқлашни, ўткир юрак - кон томир ва ўткир нафас етишмовчилигини клиник кечишини, қиёсий ташхис қўйишни. Ўткир юрак - кон томир ва ўткир нафас етишмовчилигини баҳолашни, нафас етишмовчилигини турларини, сунъий нафас ўтказишни ва бундай холатларда хамширалик жараёнини бажара олиши керак.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

6

Амалий машғулотлар

12

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Ўткир нафас етишмовчилигида хамширалик ёрдами

Нафас олиш аъзолари ўткир етишмовчилиги касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, клиникаси, шошилинч тиббий ёрдам тадбирлари, даволаш ва парвариш ишлари, бунда хамширалик иши ва хамшира жараёни.Зарур бўлган холатларда трахеяни интубация қилиш, уни бажариш усуллари, асоратлари, парваришлаш.

Трахеостомия ва коникотомияни бажариш, керакли асбоблар. Ўпкани сунъий нафас олдириш усуллари, асоратлари, бартараф этиш ишлари. Ушбу бажариладиган тадбирлар даврида беморга қўлланиладиган дори воситалари. Юқоридаги касалликларда хамшира парвариш режасини тузиш ва уни амалга ошириш, хужжатларни расмийлаштириш қоидалари.

6

2

Ўткир юрак етишмовчилигида хамширалик ёрдами

Юрак-қон томир аъзоларнинг ўткир етишмовчилиги касалликларидан: ўткир септик эндокардит, ярим септик эндокардит, юрак нуқсонлари, миокардит,  юракнинг ишемик касаллиги, стенокардия, миокард инфаркти, кардиосклероз, юзага келтирувчи сабаблар, касаллик белгилари, шошилинч тиббий ёрдам тадбирлари, ва хамшира парвариш ишлари. Касалликларнинг асоратларини олдини олиш  тадбирлари, беморларни парваришлашда хамширанинг роли.

6

3

Ўткир  қон томир етишмовчилиги касаллакларида хамширалик иши

Ўткир томирлар етишмовчилиги холатлари, юзага келтирувчи сабаблар, касаллик белгилари, шошилинч тиббий ёрдам тадбирлари, ва хамшира парвариш ишлари. Касалликларнинг асоратларини олдини олиш  тадбирлари, беморларни парваришлашда хамширанинг роли.

6

ЖАМИ

18

Амалий кўникмалар 

Нафас олиш аъзолари касалликлари бўлган беморларни намойиш этиб кўришни, уларни даволаш ва парваришлашда хамширалик вазифаларини.Юрак-қон томир аъзолари касалликларида  беморларни   текширишни, хамшира ташхиси қўйишни ва парвариш ишларини олиб боришни. Беморларда юрак уришини, қон босимини ўлчаш, қатъиян ётиб даволанувчи беморларни кўриш ва уларнинг даволаниш ҳамда кун тартиби қоидалари билан танишишни, ўрганиши, юритиладиган хужжатлар билан танишиш, ўзлаштириш бўйичаамалий кўникмалар  ва тажрибага эга бўлиши керак.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Юрак қон томир ва нафас аъзолари физиологиясини ўрганиш учун муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Термометр,  фанендоскоп, танометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, чўнтак ингалятори, велоэргометр,

3.4. Шок ва кома ҳолатларида ҳамширалик жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:      Тингловчиларни шок ва кома холатларида хамширалик жараёни олиб боришини,   шок ва кома турлари ва уларда интенсив даволаш усуллари, ётоқ яраларини олдини олишни, дори воситаларни ичириш ёки инъекция оркали юбориб даволашнинг узига хос томонлари ва парвариш тадбиларини ургатилади. Бу ишларда хамширанинг урни ва ахамияти тугрисида. Шок ва кома холатидаги беморларни жадал даволаш тадбирлари билан танишиш, урганиш ва узлаштириш. Анестезиология ва реанимацияда кўлланиладиган замонавий текшириш усуллари, уларни бажариш колари, бу усулларни куллашда хамширани урни, тезкор лабаротория текшириш усулларидан фойдалашни урганади.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - шок турлари, сабаблари, шок фазалари, даражалари, клиник белгиларини,шокка қарши чора-тадбирларни, стационаргача ва стационарда. Кома турлари, сабаблари, клиник манзарасини, кома ҳолатларида интенсив терапияни, стационаргача ва стационарда.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - қон босими, пульс, нафас олиш тезлигини ўлчашни, шокда кечиктириб бўлмайдиган ёрдам тадбирларини ўтказишни, гемодинамик варақани тўлдиришни. Комада кечиктириб бўлмайдиган ёрдам тадбирларини ўтказишни,гемодинамик варақасини тўлдиришни,кома холатида беморларни парваришлашни.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

4

Амалий машғулотлар

8

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

соат

1

Шок     ҳолатидаги беморлардa ҳaмширaлик парвариши

Шок    ҳолатидаги беморларни физикал текшириш. Шок ҳолатидаги беморларнинг ҳoлaтини баҳолаш. Шокда беморлардa ҳaмширaлик пaрвaриши. Шок омилларини бартараф қилиш. Ҳаёт учун муҳим кўрсаткичларни назорат қилиш. Физиологик эҳтиёжларни қондиришда ёрдам бериш (овқатланиш, ҳожат чиқариш, шахсий гигиена).Бемор оила аьзоларига руҳий ёрдам бериш.

6

2

Кома     ҳолатидаги беморлардa ҳaмширaлик парвариши 

Кома ҳолатидаги беморларни физикал текшириш. Комага тушган беморларнинг ҳoлaтини баҳолаш. Кома ҳолатидаги беморларни парвариш қилиш. Кeчиктириб бўлмaйдигaн ёрдам кўрсатиш. Ҳаёт учун муҳим кўрсаткичларни назорат қилиш. Физиологик эҳтиёжларни қондиришда ёрдам бериш (овқатлантириш, ҳожат чиқариш, шахсий гигиена). Бемор оила аьзоларига руҳий ёрдам бериш.

6

ЖАМИ

 

12

Амалий кўникмалар  рўйхати:

Шок ҳолатидаги беморларни намойиш қилиш ва таҳлил этишни. Гемодинамик кузатув ўтказиш ва қайд этишни. Шок ҳолатларида интенсив терапия ўтказишда қатнашишни. Беморларни парваришлашни. Кома ҳолатидаги беморларни намойиш этишни. Гемодинамик кузатув ўтказиш ва қайд этишни. Кома ҳолатларида интенсив терапия ўтказишда қатнашишни. Ажратилган пешоб миқдорини ўлчашни. Биохимик текшириш учун қон олиш техникасини ўзлаштиришни. Беморларни парваришлаш ҳақидаамалий кўникмалар  ва тажрибага эга бўлиши керак.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Юрак қон томир ва нафас аъзолари физиологиясини ўрганиш учун муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.Термометр,  фанендоскоп, танометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, чўнтак ингалятори, велоэргометр.Сунъий нафас бериш  ва юрак массажи учун муляж.

3.5. Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида ҳамшира парвариши.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари: Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларини замонавий текшириш ва даволаш усуллари билан танишиш,  ҳамшира парвариши  соҳасидаги  янгиликларни ўрганиш, овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларини олдини олиш, беморлар орасида унинг асоратлари ривожланишини камайтириш ва овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларида реанимацион чора тадбирларни қўллаш. Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари ўткир ривожланаётган касалликлари билан касалланган беморлар парвариши ва реанимацион чора тадбирлар.Касалликларни замонавий текшириш ва даволаш усуллари, ушбу усулларни Республикада татбиқ этилиши. Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларини парваришлашда ҳамшира юритадиган хужжатларни ўрганиш.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари анатомияси ва физиологиясини. Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларини келиб чиқиш сабабларини,

  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларини замонавий текшириш усулларини,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида замонавий даволаш усулларини,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида ҳамшира парваришини,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларда беморларни текширув усулларига тайёрлашни,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларда беморларга тавсиялар беришни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларда беморларни текширув усулларига тайёрлашни,

  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида беморларни замонавий даволаш усулларига (психологик ва физиологик) тайёрлашни;
  • Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари хуружида беморларга тез тиббий ёрдам беришни,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида парҳез бўйича беморларга  тавсиялар беришни;
  • Ошқозон яра касаллиги асоратларида беморга тез тиббий ёрдам кўрсата олишни,
  • Овқат ҳазм қилиш, жигар, сийдик ажратиш аъзолари касалликларида беморларни парваришлашни
  • қовуқ пункцияси учун асбобларни тайёрлашни;
  • ўткир буйрак санчиғи, ўткир сийдик тутилиши,буйракни очиқ ва ёпиқ жароҳатларида биринчи ёрдам кўрсатишни;
  • нефростомали ва цистостомали беморларни парваришлашни;
  • катетер ва цистостома орқали қовуқни ювишни.

Мавзуни ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот  тури

Жами соат

Умумий юклама

14

Аудитория машғулотлари

12

Назарий

4

Амалий машғулотлар

8

Мустақил иш

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Овқат ҳазм қилиш касалликларида ҳамшира парвариши.

 

Гастрит, яра касаллиги, паразитар касалликлар Ўткир ва сурункали гастритлар. Касалликларни замонавий текшириш, даволаш  усуллари билан танишиш, беморларни парваришлаш, касалликни хуружи ва асоратларини олдини олиш, пархез таомлар билан даволаш бўйича тавсиялар бериш.

Яра касалликлари. Уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, белгилари, асоратлари ва уларда тез тиббий ёрдам бериш. Беморларни рентгенологик ва эндоскопик текширувга тайёрлаш. Касаллик асоратларини олдини олиш, асоратлар юз берганда тез тиббий ёрдам кўрсатиш, парҳезнинг аҳамиятини тушунтириш.

Ичак касалликлари. Гижжалар. Ўткир ва сурункали энтеритлар ва колитлар. Уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, белгилар, санитар-гигиеник ва эпидемиясига қарши чоралар. Лобаратория текширишлари учун керакли материалларни олиш. Беморларни ирригоскопияга ва ректороманоскопия тайёрлаш.

4

2

Жигар касалликларида ҳамшира парвариши.

 

Гепатит, цирроз, холецистит касалликларида  беморларни парваришлаш Ўткир ва сурункали жигар касалликлари.  Ўткир гепатит, унинг келиб чиқиши белгилари, даволаш, парваришлаш ва олдини олиш.   

Сурункали гепатит ва жигар циррози. Унинг келиб чиқиши, ривожланиши ва белгилари, ҳамшира ташҳиси замонавий  даволаш усуллари, парваришлаш усуллари.  

Ўт қопи, ўт йўллари ва ошқозон ости бези касалликлари.Ўткир ва сурункали холецистлар хамда панкреатитлар. Уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва белгилари ва даволаш, овқатлантириш. Беморни турли текшириш усулларига тайёрлаш. 

4

 

Сийдик ажратиш аъзолари касалликларида ҳамшира парвариши.

 

Пиелонефрит, гломерулонефрит, буйрак тош касалликларида  беморларни парваришлаш

Ўткир ва сурункали гломерулонефритлар.   Уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва белгилари. Беморни даволаш, парваришлаш,   уни кун тартиби, пархез таомлари, сув-тузларни қабул қилиш меёрлари. ўткир сийдик ажралиши бузилишини сабаблари ва аломатларини;

урологик беморларни текшириш усуллари ва парваришлаш хусусиятлари.

Ўткир ва сурункали пиелонефритлар. Келиб чиқиши, белгилари, ҳамшира ташҳиси, даволаш,  парваришлаш, беморни кун тартиби, пархез таомлари Буйрак тоши касаллиги.  Келиб чиқиши, унинг ривожланиши, белгилари. Буйракнинг санчиқ хуружи. Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, беморга парвариш қилиш, уни кун тартиби, пархез таомларни қабул қилиш бўйича тавсиялар бериш.  

 

4

ЖАМИ

 

12

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган ҳоналар таъминоти:

Муляжлар, компъютер, электрон дисклар, мультимедиа, кадоскоп, флип доска, флипчарт, ҳамширалик жараёни стенди, тарқатма материаллар.

Термометр,  фанендоскоп, танометр, ЭКГ аппарати, суюқ совун, бир марта ишлатиладиган салфеткалар, ички аъзолар анатомияси ва физиологияси акс эттирилган манекен ва муляжлар, ошқозон ичак тизимини текширишда қўлланиладиган турли эндоскопик асбоблар. 

8.6. Замонавий наркоз турлари ва аппаратлари. Наркоз жараёнида ва наркоздан кейин кузатиладиган асоратларда хамширалик жараёни.

Мавзунинг мақсад ва вазифалари:: Анестезиология ва реанимацияда ишлатиладиган замонавий аппаратуралар , уларнинг ишлаш техникасини  билиш. Наркоз , наркоз турлари ва босқичларини, беморларни операция ва наркозга тайёрлаш. Премедикация.  Наркоз жараёнида ишлатиладиган дори дармонлар хисоби, ишлатиш, кайт килиш ва чикариш журналларини  олиб боришни. Наркоз жараёнида кузатиладиган асоратлар уларнинг олдини олиш. Наркоздан кейин ва операциядан кейин кузатиладиган асоратлар.Операциядан кейинги беморлар парвариши.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи билиши керак: - Анестезиология ва реанимацияда ишлатиладиган аппаратураларнинг ишлаш техникасини, хамшира анестезистканинг вазифаларини, премедикация учун қўлланиладиган препаратларни, наркоз жараёнида ишлатиладиган препаратларни. Марказий вена катетеризациясига зарур  асбоб анжомларини тайёрлашни, периферик вена катетеризациясини, организм хаётий мухим аъзоларини холатини мониторингини, юрак тўхташи турларини , белгиларини , бемор холатининг  оғирлик даражасини бахолай олишни.

Мазкур мавзуни ўзлаштириш натижасида тингловчи бажара олиши керак: - наркоз жараёнида ишлатиладиган дори-дармонларни тайёргарлигини, наркоз учун  аппаратларни, шунингдек,  керакли асбоблар ,  наркотик воситалар, кислород , ларингоскоп, интубацияга керакли асбобларни тайёрлашни, наркоздан кейин асбоблар ва аппаратларни тозалаш хамда зарарсизлантиришни, беморни наркозга ўз вақтида етказиш ва операция столига ётқизишни назорат қилиш, наркоз даврида наркоз картасига пульс, нафас, артериал босим каби гемодинамик кўрсаткичларни ёзиб бориш.

Мавзуни  ўзлаштиришга ажратилган соат

Машғулот тури

Жами соат

Умумий юклама

20

Аудитория машғулотлари

18

Назарий

6

Амалий машғулотлар

12

Мустақил иш 

2

Назорат

+

Мавзулар мазмуни 

Кичик  мавзулар номи

Мазмуни

Соат

1

Беморларни операция ва наркозга тайёрлаш. Премедикация.

 

Наркоздан олдин медикаментоз тайёрлаш премедикация кечки ва эрталабки  премедикация фарқланади. Премедикациядан мақсад беморни тинчлантириб, наркозни яхши ўтказишдир.  Кечки премедикацияда  операциядан бир кун олдин ухлатувчи  дорилар (барбамил, этаминалнатрий, ноксирон, реланиум ва б), аналъгетиклар (промедол, омнопон), анолептиклар (кордиамен, лобилен, прозерин, цититон) ва транквилизаторлар (триоксазин, седуксен, элениум ва б) дан фойдаланилади. Эрталабки премедикация учун одатда  аналгетиклар, нейролептиклар ва антигистамин препаратлардан фойдаланилади . Премедикация хар кимга алохида тайинланади.

 

4

2

Наркоз турлари ва босқичлари.

Наркоз турлари умумий наркоз ва махаллий наркоз.  Наркотик моддаларни одам организмига юбориш йўлларига кўра :ингаляцион наркоз, ноингаляцион наркозлар .  Наркоз босқичлари: ангальгезия босқичи, қўзғалиш босқичи, хирургик ва уйғониш  босқичлари. Махаллий наркоз турлари:  қаватма қават инфильтрацион анестезия, регионар ўтказувчи анестезия,  вена ва артерия ичианестезияси , музлатиш йўли билан, перидурал анестезия, орқа мия анестезияси, сакрал анестезиялар.

6

 

Наркоз даврида ,операция жараёнида ва операциядан кейин кузатиладиган асоратлар

 Наркоз жараёнидаги асоратлар, наркоз техникасини нотўғри ўтказиш, аппаратларнинг носозлиги, бемор ахволининг оғирлиги натижасида содир бўлиши мумкин. Бундай холларда асфикция юз бериши мумкин ва юрак тўхтаб қолиши. Тилнинг орқага кетиб қолиши, қусуқ массаларининг тиқилиб қолиши, наркотик моддаларнинг миқдори ошиб кетиши, наркотик моддалар таъсирида юрак ва нафаснинг тўхтаб қолиши каби асоратлар. Наркоздан кейинги даврда нафас аъзоларида рўй берадиган асоратлар (яллиғланиш, ателектаз, бронхитлар) ривожланиши. Наркоз ва операциядан кейин моддалар алмашинуви, кўп  холатларда углевод алмашинуви бузилиши натижасида ацидоз ривожланади. Операциядан кейин кузатиладиган асоратлар қон кетиши , перитонит, тромбоэмболик асоратлар, пневмония, ўпка шиши, хиқилдоқ шиши, паротит каби асоратлар.

 

8

Амалий кўникмалар рўйхати.

Беморларни операция ва наркозга тайёрлашни, операция ва наркоз жараёнида ишлатиладиган  дори дармонларни, наркоз картасини тўлдириш, операциядан кейин беморлар транспортировкасини, наркоз жараёнида кузатиладиган асоратлар, операциядан кейин кузатиладиган асоратлар уларнина олдини олиш чора тадбирларини. Марказий вена катетеризацияси , периферик веналар катетиризицияси,сийдик қопи катетеризацияси, асептика антисептика.

Ўқув машғулотлари олиб бориладиган хоналарнинг таъминоти

Модулни тадбиқ этиш учун: назарий, амалий ва семинар дарслар олиб бориладиган ўқув аудиторияси,    мультимедияли жамланма: слайдлар тўплами, CD  дискли кўргазма материаллар, экран, электр дефибрилляция. Суний нафас беришни, билвосита юрак массажини   техникасини бажариш учун муляж,  фантом в.б. жихозлар.

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт