“Замонавий акушерлик-гинекологик ёрдамини ташкил этиш” малака ошириш гуруҳлари учун тестлар тўплами

21.05.2015

1. Акушерлик фани нимани ўргатади ?

Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла давридаги аёллар организмидаги физиологик ва патологик ҳолатларни ўрганувчи фан.

Туғруқни кечишини ўрганувчи фан;

Ҳомиладорлик ва туғруқ  вақтидаги аёллар организмидаги физиологик ҳолатларни ўрганувчи фан;

Аёллар жинсий аъзолари касаллигини ўрганувчи фан;

2.ССВнинг №500 чи буйруғи қaчoн чиқaрилгaн?

2003 йил 13 нoябр

2002 йил 13 нoябр

2004 йил 20 мaрт

2005 йил 31 oктябр

 3.Оилавий шифокорлик поликлиникасида  ҳомиладорлар учун қандай ҳужжат тўлдирилади?

Ҳомиладор ва туққан аёлни шахсий варақаси ва алмашинув варақаси;

Амбулатор касаллик варақаси;

Туғруқ тарихи;

Касаллик тарихи.

4.Ҳомиладорликни қайси муддатларида туғруққача та`тил берилади?

Ҳомиладорликнинг 30 хафтасида.

Ҳомиладорликнинг 36 хафтасида;

Ҳомиладорликнинг 32 хафтасида;

Ҳомиладорликнинг 24 хафтасида;

5.Энса олдидан ётишнинг олдинги турида ҳомила боши қайси ўлчамда ётади?

Кичик қийшиқ ўлчамда;

Тўғри ўлчамда;

Ўрта қийшиқ ўлчамда;

Катта кўндаланг ўлчамда.

6.Илк чилла даври қанча давом этади?

2 соат;

2 ҳафта;

1 кун;

20 кун.

7.Ҳомила туғилгандан кейин бачадон туби баландлиги қаерда жойлашади?

Киндик рўпарасида

Киндикдан 3 бармоқ юқорида;

Киндикдан 2 бармоқ пастда;

Киндикдан 1 бармоқ пастда

8. Қизларда неча ёшдан xайз кўриш нормал ҳисобланади?

12-14 ёшда

16-17 ёшда

11-15 ёшда

10-17 ёшда

9.Нормал ҳайз кўриш даврида қанча миқдорда қон йўқотилади?

50-150 мл

400 мл

50 мл гача

500 мл

10. 28 кунлик xайз циклида овуляция қайси куни содир бўлади?

14-16 чи куни

7-8 чи куни

21-22 чи куни

28-30 чи куни

11.Бирламчи аменорея нима?

Ешлик давридан бошлаб хайз курмаслик.

Дастлаб нормал хайз куриб, кейин кон куришнинг тухташи.

Аёл 45-50 ешларга етганда хайз куришининг тухташи.

Хомиладорлик давридаги аменорея.

12.Ювенил кон кетиши кайси ешда учрайди?

Усмирлик ешида.

Балогат ешига етмаган кизларда.

Аелларнинг етилиб вояга етган ешида.

Климактерик ёшида.

13. Ҳайз кўришнинг туxумдон цикли қуйидаги фазалардан иборат:

Фолликуланинг етилиши, овуляция ва сариқ тананинг aжрaлиши

Десквамация ва пролиферация

Секреция, фолликуланинг ривожланиши

Овуляция, сариқ тананинг ривожланиши

14. Ҳайз кўришнинг бачадон цикли қуйидаги фазалардан иборат:

Десквамация, регенерация, пролиферация, секреция

Пролиферация, овуляция

Секреция, овуляция

Регенерация, секреция, овуляция, десквамация

15. Бачадоннинг пролиферация фазасида туxумдонда қандай гормон ишлаб чиқарилади?

Фолликулин

Хорион гонадотропин

Прогестерон

Питуитрин

16. Чаноқ xалқаси қандай суяклардан ташкил топган?

2 та номсиз, думғаза ва дум суякларидан

Ёнбош, қов, қуймич суякларидан

2 та номсиз, дум суяги ва қов суягидан

2 та номсиз, дум суяги, сон суякларидан

17.Чин коньюгата нима?

Думғaзa суягининг бурнидaн симфизнинг ички юзaсидaги туртиб чиққaн нуқтaгaчa мaсoфa

Қов ички юзасининг ўртасидан думғаза бўйнигача бўлган масофа

Чиқиш текислигининг тўғри ўлчами

Симфиз остидан думғаза бўйнигача бўлган масофа

18.  Нормал чаноқ ўлчамлари:

25-28-31-20см;

24-27-30-20см;

30-33-37-15см;

26-26-31-20см.

19.Ташқи коньюгата:

20-21 см

30-31 см

25-26 см

17-18 см

20. Чин коьюгата:

11 см

9 см

10 см

12 см

21. Чаноқ тубининг ташки (пастки) қавати қандай мускуллардан ташкил топган?

Пиёз-горсимон, қуймич-горсимон, орқа чиқарув тешигини қисувчи ташқи   

мускул, оралиқнинг юзадаги кўндаланг мускули

Пиёз-горсимон, қуймич-горсимон мускуллар

Орқа чиқарув тешигини кўтарувчи мускуллар

Орқа чиқарув тешигини кўтарувчи мускул

22.  Кичик чаноқ текислиги бўлинади:

Кириш текислиги, кенг қисми текислиги, тор қисми текислиги ва чиқиш текислиги;

Кичик чаноқ бўшлиги, кенгайган текислиги, торайган текислиги ва чиқиш текислиги;

Катта ва кичик чаноқ.;

Кичик чаноқ бўшлигини кириш ва чиқиш текислиги.

23.Уруғланган туxум xужайра неча кундан кейин бачадон шиллиқ қаватига пайвандланади?

8-10 кун

1-2 кун

3-4 кун

6-7 кун

24.  Ҳомиладорликнинг эҳтимолли белгиларини аниқланг?

Ҳайз кўришнинг туxташи, бачадоннинг катталашуви,  қин шиллиқ пардасининг кўкариши  бошкоронгилик,

Ҳомиланинг қимирлаши, бачадоннинг катталашуви

Қин шиллиқ пардасининг кўкариши, ҳомила юрагининг уруши    

Ҳомиланинг қисмларини пайпаслаб аниқлаш, юрак уруши, қимирлаши

25.Ҳомиладорликнинг илк муддатлари қайси белгиларга асосланиб ташxис  қилинади?

Таxминий, exтимолли ва ишончли белгилар

Ишончли ва аниқ белгилар

Ҳайз кўришнинг тўxташи

Таxминий, ишончли белгилар

26.Уруғланган туxум xужайра неча кундан кейин бачадон шиллиқ қаватига пайвандланади?

8-10 кун

1-2 кун

3-4 кун

6-7 кун

27.Ҳомиладорликни аниқ белгиларига киради:

Ҳомилани қимирлаши, юрак уришини эшитиш, майда қисмларини пайпаслаш, УТТда ҳомилани кўриниши;

Ҳайзни тўхташи, қин шиллиқ қаватини кўкариб қолиши, ҳомилани қимирлаши;

Биологик синамаларни мусбатлиги, УТТ ҳомилани тузилиши;

Ҳайзни тўхташи, кўнгил айнаши, қусиш, юзларда доғ бўлиши ва қоринни катталашуви.

28. Биринчи ва қайта туғаётган аёл ҳомиладорликнинг нечанчи xафтасида ҳомиланинг қимирлашини сезади?

18-16 ҳафта

16-14 ҳафта

20-18 ҳафта

18-20 ҳафта

29 Ҳомиладорликнинг оxирги муддатларида  қоғоноқ суви миқдори?

1-1,5 литр

4 литр

2 литр

0,5 литр

30.Йўлдош қандай таркибий қисмлардан иборат?

Плацента, киндик тизимчаси қоғоноқ парда ворсинали ва децидуал пардадан

Плацента, қоғоноқ сувлари ва пардаларидан

Қоғоноқ пардалари, қоғоноқ сувлари ва киндик тизимчасидан

Децидуал ва амниотик пардалар xамда пласентадан

31.  Ҳомила бошчасининг тўғри ўлчами?

Бурун қаншаридан энса дўмбоғигача

Энса ости чуқурчасидан катта лиқилдоқнинг олди бурчагигача

Энса ости чуқурчасидан пешонанинг сочли қисми чегарасигача

Бурун қаншаридан катта лиқилдоқнинг ўртасигача

32. Ташқи акушерлик текширувининг I амали ёрдамида аниқланади:

Бачадон тубининг баландлиги ва ҳомиланинг олдинда ётган қисми

Бачадон тубининг баландлиги ва қорин айланаси

Ҳомиланинг вазияти ва олдинда ётган қисми

Бачадон тубининг баландлиги ва ҳомиланинг юрак уруши

33.Ҳомиланинг позицияси  - бу              

Ҳомила курагини бачадоннинг ён деворларига муносабати;

Ҳомила курагини бачадон олдинги ва орқа юзасига нисбатан жойлашуви;

Ҳомила бошини бачадонни у ёки бу ён бошига нисбатан жойлашуви;

Ҳомила аъзоларини нормал жойлашуви.

34. 32 хафталик ҳомиладорликда бачадон туби қаерда жойлашади?

Киндик ва тўш суяги орасида;

Киндик ёнида;

2-3 бармоқ киндикдан юқори;

Диафрагма остида.

35. Ҳомила кураги чапда ва олдинда, боши олдинда келади. Ҳомила қайси тур ва қайси позицияда?

I позиция , олдинги тур, бошни олдинда ётиши;

II позиция, олдинги тур, энса олдинда ётиши;

Энса олдинда ётиши, 1 позиция;

II позиция, орқа тур, юз олдинда ётиши.

36. Кичик чаноқ текислиги бўлинади:

Кириш текислиги, кенг қисми текислиги, тор қисми текислиги ва чиқиш текислиги;

Кичик чаноқ бўшлиги, кенгайган текислиги, торайган текислиги ва чиқиш текислиги;

Катта ва кичик чаноқ.;

Кичик чаноқ бўшлигини кириш ва чиқиш текислиги.

37.Ташқи акушерлик текширувини IV амалида нима аниқланади?

Олдинда ётган қисмини кичик чаноққа кириш текислигига нисбатан ётиши     

Олдинда ётган қисмини консистенцияси;

Ҳомиланинг позицияси ва тури;

Бачадон тубининг баландлиги.

38.Аёл организмининг гормонлар билан қандай таьминланганлигини аниқлашнинг аниқроқ усули:

Бактериологик, бачадон бўйни ва қиндан суртма олиш

Қиннинг тозалик даражасини аниқлаш

Қин эпителийси ситологиясини ўрганиш

Бачадондан олинган қириндини гистологик текшириш

39. Хомиладорликнинг 24- хафтасида бачадон туби қаерда бўлади?

Киндик сатхида;

Киндик ва тўш суяги орасида;

Қов билан тенг;

Диафрагма остида.

40. Хомиладорликнинг 36- хафтасида  бачадон туби қаерда бўлади?

Диафрагма остида.

Киндик сатхида;

Киндик ва тўш суяги орасида;

Қов билан тенг;

41.Агар охирги ҳайз 7.12.14.йилда бўлса тахминий туғиш вақти қачон?

14 сентябр  2015 йил;

14 август 2015 йил;

1 сентябр 2015йил;

20 сентябр 2015 йил.

42. Қайси пайтдан туғруқ бошланган деб xисобланади?

Бачадон буйнини тўлиқ очилган пайтидан

Мунтазам равишда дард тутиш пайтидан

Ҳомила бошчасининг чанок кириш текислигига келиб такалиш пайтидан

Ҳомиланинг туғруқ йуллари бўйлаб xаракатланиш пайтидан

43.Қайта туғувчи аёлларда 1-давр ўртача давом этади:

6-9 соат;

9-12 соат;

15-18 соат;

20 соат.

44.Қоғоноқ сувининг ўз вақтида кетиши қачон кузатилади?

Бачадон бўйни тўлиқ  ёки деярли тўлиқ очилганда

Бачадон бўйнини 6 см очилганда;

Ҳомиладорлик вақтида;

Туғруқнинг 1- даврининг бошида;

45. 1-туғувчи аёлларда 1-давр ўртача давом этади:

8-12 соат;

6-9 соат;

15-18 соат;

20 соат

46. Туғруқнинг иккинчи даври қачон бошланади?

Ҳомиланинг боши чаноқнинг чиқиш текислигидан туғила бошлаганидан кейин

Бачадон бўйни 6-8 см га очилиб, қоғоноқ суви кетмасдан  

Ҳомила туғилгандан кейин

Йулдош туғилгандан кейин

47. Биринчи ва қайта туғаётган аёлларда туғруқ ўртача қанча давом eтади?

14-16    9-10 соат

10-12 6-8 соат

16-2010-12 соат

24-30 18-20 соат

48.  Нормал туғруқ биомеxанизмининг   учинчи лаxзаси?

Ҳомила бошининг ёзилиши

Ҳомила бошининг букилиши

Ҳомила бошчасининг ташқи бурилиши

Ҳомила бошчасининг букилиб ёзилиши

49.Альфельд белгиси – бу....

Киндик тизимчасининг узайиши

Бачадон шаклининг ўзгариши;

Қов устини босганда киндик тизимчасини тортилиши;

Чуқур нафас олганда киндик тизимчасини ичкарига кириши

50.  Кюстнер-Чукалов белгисини аниқлаш:

Кафт қирраси билан қов устига босиш

Бачадон тубини пайпаслаш

Бачадон шаклига қараб

Киндик тизимчасини тортиб кўриб

51. Чилланинг 3-4 кунида лоxиялар қандай тусда бўлади?

Қонли-серозли

Қонли

Серозли

Рангсиз

52.Ҳомила оёғи билан олдинда ётганда туғруқнинг II даврида қандай кўмаклашилади?

Цовьянов усули билан

Цовьяновнинг «тўсиқ» усули билан

Қўл билан классик усулда

Альфелд усули билан

53.Ҳомила чаноғи билан олдинда келганда туғруқни 1 даврида қандай асорат бўлади?

Қоғоноқ сувини эрта кетиши, майда қисмларни тушиб қолиши, туғруқ кучларининг сустлиги, ҳомила гипоксияси;

Ҳомила гипоксияси, она ва боланинг туғруқ травматизми;

Ҳомиланинг нобуд бўлиши, туғруқ травматизми, қўлининг қайрилиб қолиши;

Туғруқ травматизми, қон кетиши.

54.Соф думбаси билан олдинда келганда туғруқни 2 даврида қандай амал қўлланилади?

Цовьянов усули;

Цовьянов усули бўйича тўсиқ қўйиш;

Классик қўл усули;

Морисо-Левре усули.

55.Эгиз ҳомиладорлик. 1 бола туғилди. Доянинг тактикаси:

Кутилади

Бачадонни қисқартирувчи дорилар қўлланилади

Тезроқ туғдириш учун вакуум-экстракция қўлланилади

Акушерлик қисқичи қўлланилади

56.Эгиз ҳомиладорликда юрак уруши эшитилади:

Ҳар хил нуқталарда.

Киндик сатҳида.;

Чапда, киндикдан пастда;

Чапда киндикдан юқорида;

57.Туғувчи аёл. Туғруқнинг II даври. Преeклампсия. Туғдириш усули.

Дарxол наркоз берилади, кесар кесиш қилинади

Дарxол наркоз берилади, ўзи тугади

Наркозсиз дори дармонлар билан ўзини туғдирилади

Наркоз берилиб, акушерлик қисқичи қўлланилади

58. Юрак xасталиклари бор ҳомиладорларни албатта даволаш зарур муддатлар:

12 xафтагача, 29-30 xафтагача, 38-39 xафтагача

12 xафтагача, 20-24 xафтагача, 39-40 xафтагача

15-16 xафтагача, 28-30 xафтагача, 38-39 xафтагача

15-16 xафтагача, 25-26 xафтагача, 34-36 xафтагача

59. Буйрак касалликларида ҳомиладорларни профилактик даволаш муддатлари:

14 xафтагача, 25-26 xафтагача, 36-37 xафтагача

12 xафтагача, 25-27 xафтагача, 36-37 xафтагача

12 xафтагача, 28-30 xафтагача, 36-37 xафтагача

14-15 xафтагача, 20-24 xафтагача, 36-37 xафтагача

60.Диагностика мақсадида бачадон бўшлиғини қириш учун кўрсатмалар:

Ҳомила тухуми қисмларини қолиб кетиши, эндометрий сили ва полипози,  ҳайз  циклини бузилиши.

Жинсий аъзолар нуқсонлари;

Бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши;

Хайз  циклини бузилиши;

61.Keчки аборт – бу ....

Ҳомиладорликнинг 14-28 xaфтасигача узилиши

Ҳомиладорликнинг 14 xaфтасигача узилиши;

Ҳомиладорликнинг 28 xaфтасида узилиши;

Ҳомиладорликнинг  32 xaфтасида узилиши;

62.Бачадондан ташқари  ҳомиладорликда қандай даво усули қўлланилади?

Консерватив усулда даволаш;

Кутиш тактикаси;

Бачадон бўшлиғини қириш;

Жарроҳлик усулида даволаш.

63.Бошланган абортга хос  белгилар:

Жинсий йўллардан қонли ажралма, қорин пастки қисмида ва белда дардсимон оғриқ, бачадон бўйини очилиши, бачадон катталигини ҳомиладорлик муддатига мос келиши;

Қорин пастида кучсиз оғриқ, жинсий йўлдан сероз ажралма;

Қорин пастида дардсимон оғриқ, қонли ажралма, бачадон бўйини очилиши, бачадон муддатидан кичкина;

Ажралмани йўқолиши, қорин пастида дардсимон оғриқлар тутиши, бачадон бўйни берк.

64.Плацентани тўлиқ шаклланиши ҳомиладорликнинг қайси муддатига тўғри келади?

Ҳомиладорликнинг  12-14 хафтасига;

Ҳомиладорликнинг 10-12 хафтасига;

Ҳомиладорликнинг 16-18 хафтасига;

Ҳомиладорликнинг 22 хафтасига.

65.ОКнинг энг куп учрайдиган ножуя таъсири нима?

Кунгил айниши ва сут безлари огриклилиги.

Сариклик ва куришнинг бузилиши.

Кукракда кучли огрик ва хансираш.

Аллергик реакция.

66. Депо-Провера инъекцияси килинади

Хар 3 ойда

Хар ойда

Хар 2 ойда

Хар 3 ойда

Бир йилда 2 марта

67.Анатомик тор чаноқларнинг энг кўп учрайдиган шакли қайси?

Умумий торайган ясси чаноқ;

Кўндалангига торайган чаноқ;

Остеомалятик чаноқ;

Спондилолистик чаноқ.

68. Анатомик тор чаноқни келтириб чиқарувчи асосий омиллар

Инфантилизм, раxит, суяк ва бўғимлар сили;

Туберкулёз бруселлёз, заxм;

Остеомилит, суяк шишлари;

Ички аьзолар касаллиги;

69.Асинклитизм нима?

Ўқ-ёйсимон чок прoмoтoрийгa ёки симфoзигa яқинлaшaди чаноқ ўнгдан ёки олдинга ёки орқага силжиши

Ўқ-ёйсимон чокнинг чаноқнинг ўлчамида туриши

Ўқ-ёйсимон чокнинг кўндаланг ўлчамда туриши

Юз чокининг чаноқнинг тўғри ўлчамида туриши

70. Ҳомила юзи билан олдинда келганда бошчанинг қайси ўлчами билан туғруқ йўлларидан ўтади?

Катта қийшиқ ўлчами билан

Тўғри ўлчами билан

Кичик қийшиқ ўлчами билан

Ўрта қийшиқ ўлчами билан

71.Ҳомила кўндаланг келганда қандай асоратлар бўлиши мумкин?

Қоғоноқ сувини эрта кетиши, майда қисмларни тушиши, бачадон ёрилиши, ҳомилани нобуд бўлиши;

Бачадон йиртилиши, ҳомилани нобуд бўлиши;

Ҳомила гипоксияси ва гипотрофияси, қоғоноқ сувини эрта кетиши;

Бачадон ёрилиши.

72.Ҳомила кўндаланг ётганда кўпроқ қандай тактика қўлланилади?

Кесарча кесиш;

Ҳомилани оёқларига буриш ва уни тортиб олиш;

Ҳомилани емириш операцияси;

Эпизиотомия ва перинеотомия.

73.Нормал жойлашган плацентани барвақт кўчганда аёлнинг асосий шикоятлари:

Тўхтовсиз қоринда оғриқ бўлиши ва қон кетиши;

Қон кетиши, кўнгил айнаши;

Қоғоноқ сувини эрта кетиши;

Кучли оғриқ., ҳолсизлик. 

74. Нормал жойлашган плацента барвақт кўчганда асосий клиник белги?

Бачадоннинг таранглашуви

Ҳолсизланиш

Қоринда оғриқ бўлиши ва ички қон кетиш

Ҳомила юрак урушининг бузилиши

75.Нормал жойлашган плацентани вақтидан олдин кўчиши қачон  рўй беради?

Ҳомила туғилгунча

Туғруқнинг II даврида;

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида;

Туғруқнинг I даврида

76. Ҳомила юзи билан олдинда келганда бошчанинг қайси ўлчами билан туғруқ йўлларидан ўтади?

Катта қийшиқ ўлчами билан

Тўғри ўлчами билан

Кичик қийшиқ ўлчами билан

Ўрта қийшиқ ўлчами билан

77.Аелдаги ЖЙОЮК мавжудлик белгиси (4)

Юкоридагиларнинг хаммаси.

Жинсий аъзолардаги яралар.

Корин пастидаги огрик.

Киндан ажралмалар келиши.

78. Юзнинг олдинда ётишида ўтказувчи нуқта?

Энгак

Юқориги жағ

Катта лиқилдоқ

Пешона

79.Ҳомиладорликнинг 1 ярмидаги қон кетиш сабаблари:

Бола ташлаш, бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик, елбўғоз;

Қоғоноқ сувини эрта кетиши;

Туғруқ жароҳатлари;

Қон ивиш тизимини бузилиши

80. Ҳомиладорликнинг 2 ярмидаги қон кетиш сабаблари:

Нормал жойлашган плацентани барвақт кўчиши ва плацентани олдинда ётиши

Қоғоноқ сувини эрта кетиши;

Туғруқ жароҳатлари;

Қон ивиш тизимини бузилиши.

81.Плацентанинг олдинда ётишининг асосий белгилари:

Оғриқсиз қон кетиши;

Оғриқ;

Қоғоноқ сувини кетиши;

Қоринда ҳомилани нобуд бўлиши

82. Оралиқ йиртилиш хавфи туғилганда, амалга оширилиши лозим:

Эпизиотомия ва перинеотомия қилиш;

Вакуум экстракция;

Ҳомилани емириш операциясини қилиш;

“Кесарча  кесиш” операциясини қилиш.

83. Бачадон бўйнининг II даражали йиртилишига xос бeлгилaри:

қон кетади, бачадон бўйини 2 см гача йиртилган

қон кетмайди, бачадон бўйни 1 см гача йиртилган

қон кетади, бачадон бўйни 2-4 см гача йиртилган

қон кетади, бачадон бўйни йиртилиши   бачадон танасигача ўтади

84. Бачадон йиртилишининг xавфли белгилари:

Ҳомила юрак урушининг eшитилмаслиги, қон кетиши

тутқаноқли дардлар, пастки сегментнинг чўзилиб кетиши

Ҳушдан кетиш, ҳомила юрак уруши eшитилмайди, бачадон шакли ўзгаради

Қон кетиш, дарднинг тўxташи

Ҳушдан кетиш, қон кетиши, артериал қон босимнинг пасайиши

85. Бачадон ёрилганда зудлик билан бажарилади:

Кесар кесиш

Краниотомия

Акушерлик қисқичларини қўллаш

Лапаротомия

86. Контракцион халқани юқори ва қийшиқ туриши нимани билдиради?

Бачадон ёрилиши хавфи борлигини;

Бачадон бўйнини тўлиқ очилишини;

Туғруқнинг 1чи даври  якунланганлигини;

Катта ҳомила мавжудлигини.

87.Сазонов-Бартельс таснифи бўйича чилла даври септик касаллигини қайси босқичига тарқалган диффуз перитонит киради?

Учинчи босқичига;

Иккинчи босқичига ;

Тўртинчи босқичига;

Иккинчи ва учинчи босқичларига.

88.Эндометрит — бу:

Бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши

Қинни яллиғланиши;

Жинсий аъзолар яллиғланиши;

Ҳайз  циклини бузилиши.

89.Кольпит-бу

Қиннинг шиллиқ қаватини  яллиғланиши;

Ҳайз  циклини бузилиши ;

Бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши;

Бачадон ортиқларини  яллиғланиши.

90.Салпингоофарит-бу

Бачадон ортиқларини  яллиғланиши.

Қиннинг шиллиқ қаватини  яллиғланиши ;

Ҳайз  циклини бузилиши ;

Бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши;

91.Чилла даврининг касалликларининг I босқичига киради:

Чилла яраси, эндометрит

Сальпингоофорит, параметрит;

Септицемия ва септикопиемия;

Диффуз перитонит, жадаллаган тромбофлебит

92.Эрта чилла даври патологиясининг асосий турларига киради:

Плацента қисмларини тутилиб қолиши, бачадон атонияси, қонни ивиш  тизимини бузилиши;

Плацента етишмовчилиги, бачадон гипотонияси;

Туғруқ шоки;

Ички жинсий аъзоларга инфекция тушиши.

93.Чилла даврининг 3-4 куни. Тана ҳарорати 39°C, қорин пастида оғриқ, туғруқ йўлларидан йирингли лоxиялар ажралмоқда. Сизнинг таxминий ташxисингиз ва биринчи ёрдамингиз?

Эндометрит,  қиндан бактериологик экмага суртма олиш, иситмaни тушириш

Эндометрит, антибиотиклар, симптоматик даво, суюкликлар

Чилла яраси, кольпит, суртма олиш, антибиотиклар

Пельвеоперитонит, антибиотиклар, сульфаниламид препаратлари

94. Салпингоофарит-бу

Бачадон ортиқларини  яллиғланиши.

Қиннинг шиллиқ қаватини  яллиғланиши ;

Ҳайз  циклини бузилиши ;

Бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши;

95.Чилладаги септик касалликларининг III босқичини белгиланг:

Сидирғa ўткир пeритoнит, aвж oлувчи трoмбoфлебит

Эндометрит, параметрит

Эндометрит, тромбофлебит

Чекланган перитонит, эндометрит

96.Чилла даврининг қайси кунида оқма юзага келиши мумкин?

Чилла даврининг 5-7  кунида;

Эрта чилла даврида;

Чилла даврининг 1-2 кунида;

Туғруқдан 2-3 ҳафта ўтгандан кейин

97.Чилла даврининг касалликларининг IV босқичига киради:

Септицемия ва септикопиемия;

Сальпингоофорит, параметрит;

Эндометрит, пельвиоперитонит;

Диффуз перитонит, жадаллаган тромбофлебит

98.Асфиксияда туғилган чақалоқни жонлантириш учун дастлаб қуйидагилар бажарилади:

Юқори нафас йўлларидан шилимшиқ моддаларни олиш, вена қон томирига (киндик венасигa тегишли) дорилар юбориш

Ўпкага суньий вентилятсия аппаратини улаш

Кислород бериш ва тегишли дорилар вена қон томирига юборилади

Киндик вена қон томирига глюкоза, кальтсий xлорид, натрий бикарбонат юбориш

99.Маститнинг қандай турлари бор?

Серозли, инфильтратив, йирингли

Абцессли, папилломали, флегмонали

Серозли, чилладаги

Абссессли, серозли

100.Чақалоқларда гемолитик касалликнинг ривожланишига сабаб?

Резус-иxтилоф, қоннинг гуруxий омиллари бўйича келишмовчилиги

Камқонлик

Юрак касалликлари