онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

"Анестезиология ва реанимацияда ҳамширалик иши" тестлар

Клиник ўлим холати қачон юзага келади?

Нафас олиш ва юрак уриш фаолияти тўхташи билан дархол.

Нафас олиш ва юрак уриши фаолияти тўхтагандан сўнг 3-5 дақиқадан сўнг.

Нафас олиш ва юрак уриш фаолияти тўхтагандан сўнг 5-6 дақиқа ўтгач.

Нафас олиш ва юрак уриш фаолияти тўхтагандан сўнг 10 дақиқа ўтгач.

Қуйидаги кўрсатилган белгилардан қайсилари нафас бузилишидан далолат беради?

Нафас олишда кўкрак қафасининг кўтарилиши ва тушиш холати бўлмайди

Қорин сохасининг катталашуви

Нафас чиқариш вақтида   хаво харакатини сезиб ва эшитиб бўлмаслиги

Юқорида кўрсатилганлар барчаси.

Қадимги  Миср,  Хитой,  Афинада,  Римда  оғриқсизлантириш  учун  нималар  қўлланилган?(в)

Эфир

Алкогол

Фторотан

Хлорэтил

Махаллий  анестезиянинг  асосчиси  ким? (А)

А.В.Вишневский.

Н.Н. Кравков

Н.И. Пирагов

А.И.Лукашевич

Қайси  дори  махаллий  оғриқсизлантириш  учун  қўпроқ  қўлланилади?(D)

Дикаин

Тримикаин

Хлорэтил

Новокаин.

Наркознинг  нечта  даври  фарқ  қилинади?(A)

4

3

2

6

Ингаляцион  наркозда  наркотик  моддалар  қайси  йўл  билан  юборилади?(A)

Нафас йўллари орқали

Мушак  орасига

Вена  ичига

Перидурал

Ниқобли ( маскали)  ингаляцион      наркозда  кўпроқ  қайси      турдаги  ниқоб ишлатилади?(C)

Жийяр ниқоби

Шимельбуш  ниқоби

Эсмарх  ниқоби

Омбредон- Садовенков  ниқоби

Организмдаги умумий қон миқдорининг 1/3, ¼ , кисми йўқотилиши натижасида келиб чиқадиган шок(A)

Геморагик шок

Травматик шок

Анафилактик шок

Кардиоген шок

Аллергенларнинг аллергик реакция қўзғатиши натижасида келиб чиқадиган шок (B)

Геморрагик шок

Анафилактик шок

Травматик шок

Кардиоген шок

Юрак касалликлари , миокард инфаркти кучли оғриқлар натижасида келиб чиқадиган шок (C)

анафилактик шок

геморрагик шок

Кардиоген шок

Травматик шок

Ўткир юқумли касалликлар , интоксикациялар натижасида келиб чиқадиган шок(A)

Инфекцион токсик шок

Анафилактик шок

Геморрагик шок

Травматик шок

Кўп қусиш ич кетишлар натижасида организмнинг сувсизланиши туфайли келиб чиқадиган шок(A)

Ангидремик шок

Анафилактик шок

Геморрагик шок

Травматик шок

Қандай шок кузатилмайди?(D)

ангидремик

геморрагик

Травматик

гипогликемик

Гипогликемик  комада  реанимация  тадбирлари.(A)

Глюкоза 40%-40,0  венага  юбориш

Инсулин  40  ТБ Юбориш

Инсулин  20 ТБ  юбориш

Лазикс 4,0 мускул  орасига

Гиперглекемик- диабет  комасида  қон  тахлилида  нима  аниқланади?(C)

Нейтрофилоз

Y-хужайралар

Қанд миқдорининг ошиб кетиши

Кетон  таначалари

Жигар  комасида  қон  тахлилида  нима  аниқланади?(A)

Умумий  оқсилнинг  камайиши

Мочевина

Қанд  миқдорининг  ошиши

Кетон  таначалари

Гипергликемик комада қандай препарат ишлатилади(A)

Инсулин 40 ТВ вена ичига

Глюкоза 40 % вена ичига

Натрий бикарбонат 4%

Реополиглюкин 400,0

Организмда рўй бераётган,  ўткир ривожланаётган касалликлар ва оғир шикастлар туфайли юзага чиқадиган холат (B)

Кома холати

Терминал холат

Травма холати

Захарланиш холати

Қон кетишини тўхтатиш усуллари фарқланади(A)

вақтинча ва узил-кесил

физик, кимёвий

механик, биологик

ишончли, ишончсиз

Вақтинчалик гемостазга эришилади(A)

босувчи боғлам, жгут қўйиш, бармоқ билан босиш

жарохатда томирни боғлаш, томирга чок қўйиш

томир протезини қўйиш

диатермокоагуляция қилиш

Хаётий зарур функцияларнинг сўниши. Юрак ва нафас фаолиятининг тўхташи билан кечадиган холат(D)

Захарланиш

Кома

Шок

Клиник ўлим

Юрак мушакларининг қисқариши ва юракнинг сиқиб чиқариш хажмининг пасайиши билан ривожланади (A)

Ўткир юрак етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги

Ўткир нафас етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилиги

Ташқи нафас олиш билан организмнинг кислородга бўлган эхтиёжини қондира олмаган  холат(A)

Ўткир нафас етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилиги

ўткир юрак етишмовчилиги

Кучли таъсуротларга нисбатан марказий асаб тизимининг қайтарган жавоб реакцияси(B)

Кома

шок

инфаркт

инсулът

Турли касалликлар ва интокцикациялар туфайли юқори асаб фаолиятининг сўниши(A)

кома

шок

инфаркт

инсулът

Гурухи мос келмайдиган қон қуйишда кузатиладиган эрта симптомлар(A)

иситма, бел, қорин, тўш орқасида кучли оғриқлар

гипотермия, апатия иситма, кучли оғриқлар

бел, қоринда оғрик, анурия, гемоглобинурия

иситма, кучли оғриқлар анизокория, брадикардия

Қон препаратлари(D)

тромбоцитар масса, полиглюкин, полифер, альвезин

плазма, лейкоцитар масса, аминопептид

аминокапрон кислота, аминокровин

лейкоцитар,эритроцитар, тромбоцитар масса

Қон компонентлари(A)

протеин, альбумин, полиглюкин.

протеин, плазма, тромбоцитар масса

лейкоцитар,эритроцитар, тромбоцитар масса

полиглюкин, тромбоцитар масса

Травматик шок боскичлари(C)

бошланғич, терминал

эректил, терминал

эректил, торпид

хушдан кетиш, коллапс

Шокнинг торпид боскичига хос(A)

юз цианози

қўл-оёқлар музлаши

томир уриши сусайиши

қон босими пасайиши

Инсулин етишмовчилиги ва глюкозанинг жигар ва тўқималарда сақланишининг бузилишидан келиб чиқади (A)

Гипергликемик кома

Гипогликемик кома

Жигар комаси

Уремик кома

Инсулин миқдорининг ошиб кетиши натижасида ривожланади(A)

Гипогликемик кома

Жигар комаси

Уремик кома

Гипергликемик кома

Ўткир жигар касалликлари, сурункали гепатит, жигар циррозидан келиб чиқади(B)

Уремик кома

Жигар комаси

Гипергликемик кома

Гипогликемик  комаси

Ўпка-юрак  реанимацияси   қандай нисбатда   ўтказилади?(A)

30:2

20:2

16:2

12:30

Ўткир  захарланишларда  шошилинч  ёрдам  кўрсатишга  қайсилар  киради?(D)

Организимни  фаол  усулда  дитоксикация  қилиш

Махсус  антидодли  давони  қўллаш

Зудлик  билан  захарли  моддани  организмдан  чиқазиб  ташлаш

Барча жавоблар тўғри

Ошқозон- ичак  фаолиятини  бузувчи  захарлар  қайсилар? (A)

Консентрацияси  юқори  кислота  ва  ишқорлар.

Ис гази,  селитра,  анилин.

Алкогол, наркотиклар

Оғир  металл  тузлари  ва  маргумуш

Жигар  комасига  хос  бўлган  белгиларни кўрсатинг(D)

Тери  нам,  кўз  олмачаси  босими  баланд

Тери  ва  шиллиқ  қаватининг  қуруқлиги,  кўз  олмачаси  юмшоқ,

Терида  азот кристалининг  аниқланиши,  ацетон  хидининг  келиши

Терининг  сарғайиши,  баданда  юлдузчалар,  қон  қуйилишининг  пайдо  бўлиши

Операция арафасида қечқурун беморларга нималар буюрилади(A)

седатив воситалар, Атарактиклар;

кусишга карши воситалар

сурги дорилар;

Гипотензив препаратлар;

Шифохона ички инфекция қўзғатувчилари(C)

стрептококк, протей, стафилококк

кўк йиринг таёқчаси, пневмококк

кўк йиринг таёқчаси, клебсиелла, протей, ичак таёқчаси

протей, стафилококк , кўк йиринг таёқчаси, клостридийлар

Премедикация учун қўлланилади (A)

Холинолитиклар, Седатив воситалар, анальгетиклар

сурги дорилар

Ингаляцион анестетиклар

калипсол

Премедикация учун препаратлар кайси йўл орқали юборилади?(A)

Ректал, т/о, В/и;

перидурал

Суркаш йўли билан

ичишга;

Тиопентал-натрий купинча қандай концентрацияларда қўлланилади?(A)

1%, 2%, 2,5% раствор;

10% раствор;

15% раствор;

5% раствор;

Натрий оксибутиратининг ижобий хусусиятларига нималар киради?(A)

Бош мияни гипоксияга турғунлигини оширади, кам захарли;

Артериал гипертония;

Кучли анальгетик;

Гипокалиемия;

Барбитуратли анестезиянинг клиникаси(D)

АҚБ нинг кўтарилиши;

яққол, узоқ давом этувчи қўзғалиш босқичи

Сунъий ўпка вентиляцияси  аппаратларининг йўқлиги;

кўнгил айниш ва қусишсиз тез уйғониш, АКБ нинг пасайиши, наркозга тез ва сокин кириш

Калипсол қўлланилишига қарши кўрсатма:

Эпилепсия, бош мия ичи ўсмалари, бош мия ичи гипертензияси

Артериал гипотония

Гиповолемия;

Кўкрак мушаклари ригидлигини оширади;

Операциялар муддатига қараб фарқланади:

шошилинч, тезкор, режали

шошилинч, тезкор, паллиатив

режали, шошилинч, кўп босқичли

диагностик, режали, бир босқичли

Шошилинч операцияларга кўрсатма бўла олади:

меъданинг перфоратив яраси

веналарнинг варикоз кенгайиши

трофик яра

жигар раки

Режали операция ўтказилади:

ўт пуфагида тош бўлганда

чурра қисилганида

жарохатланган томирдан қон кетганида

асфиксияда

Терминал холат фазалари

Агонал олди, агонал, клиник, биологик ўлим

Юрак қон томир етишмовчилиги

Ўпка шиши, агонал холат

Агонал холат , юрак етишмовчилиги

Антибиотик лар қандай суюқликлар билан эритилади?

Новокаин физиологик эритма, инъекция учун сув

Фурациллин, физиологик эритма

Новокаин, калий перманганат

Физиологик эритма, мойчечак дамламаси

Венага инъекция қилишда учрайдиган асоратлар

Хаво эмболияси, абцесс, некроз, сепсис, гематома

Игна синиши, инфилътрат, хаво эмболияси

Гематома, сепсис, гипертония

Абцесс, некроз, гипертония

“А” шкафида қайси дорилар сақланади?

Захарли моддалар , наркотиклар

Захарли моддалар , аналъгин,баралгин

Кучли таъсир қилувчи моддалар

Кодеин адреналин, захарли моддалар

Ингаляция нима?

Дори моддаларини нафас йўли орқали киритиш

Хуқна қилиш усули

Дори моддаларини аралаш қўллаш

Тери остига синама қўйиш

Орқа мия суюқлигини олиш учун мия каналининг тешилиши:

люмбал пункция

абдоминал пункция

стернал пункция

плевра пункция

Люмбал пункция вақтида бемор қандай холатда ётқизилади?

Чап ёнбошга ётқизиб, оёқлари тиззасидан букилиб қоринга тортилган, боши максимал даражада кўкрагига эгилган

Ўнг ёнбошга ётқизилиб эмбрионал холатини эгаллайди

Қорни билан пастга қараб ётади.

Орқаси билан ётқизилади ва пункция сохаси кўтарилади

Шок даражасини бахолашда ёрдам берадиган индекс

Алговер индекси

Франк индекси

Бо индекси

Шмитд индекси

Тахипноэ бу

Нафас маромининг тезлашуви

Нафас маромининг секинлашуви

Хансираш

Бўғилиш

Брадипноэ бу

Нафас маромининг камайиши

Нафас юзакилиги

Нафас маромининг тезлашуви

Хансираш 

Ёток ярадабеморни парваришлаш:

некротик тўқималарни олиб ташлаш, антибактериал терапия

гипертоник эритма ва фурацилин билан боғлам қуйиш

протеолитик ферментлари билан боғламлар лой ванналари

УВЧ, УФО жарохат атрофидаги тери спирт билан артилади парафин

Узок жгут боғлаганда келиб чиқадиган асоратлар:

оёқ ва кўл парези ишемик неврит

оёқ ва қўл параличи патологик синиши

оқма яра пайдо бўлиши, оғриқ

жаррохатни йиринглаши артериал босим пасайиши

Қандай холатларда дори моддалари организмга парентерал йўл билан юборилади?

Дори моддаси тез ва аниқ дозада таъсир этиш лозим бўлса

Агар дори моддаси жуда кучли бўлса

Организмга кислород етишмаса

Дори модда захарли бўлса

Коллапснинг белгиси:

тўсатдан терининг оқариши

пульснинг ипсимон секинлашиши

қон босимининг кўтарилиши

қалтираш,титраш

Якунлови дезинфекция қачон ўтказилади?

Бемор касалхонадан чиққандан кейин, бошқа бўлимга ўтказилса ёки ўлса

Даволаш муассасасида даволаниш вақтида

Беморалр кўпайиб кетса

Беморнинг харорати кўтарилса

Аритмик пулъс қанча вақт давомида саналади?

1 дақиқа

30 сония

5 дақиқа

саналмайди

Плевра ёки қорин бўшлиғи да йиғилиб қолган суюқликни тез ва кўп миқдорда чиқариб юбориш қандай натижаларга олиб келади?

Коллапсга сабаб бўлиши мумкин, оёқ қўллари музлаб, тез ва юзаки нафас олади, Артериал қон босими тушиб, пулъс ипсимон бўлиб қолади

Беморнинг ахволи яхшиланади, нафас олиш ва юрак уриши енгиллашади

Беморнинг ахволи аста секин яхшиланади, бош айланиши тўхтамайди қон босими кўтарилиб, иситма чиқади

Кон босими кўтарилади, пулъс тезлашади, нафас чуқурлашади умумий ахволи яхшиланади

Нега ахволи оғир беморларнинг оғиз бўшлиғини ювишдабемор ўтирган холатда ёки бошини ўгирган бўлиши керак?

Нафас йўлига аспирациянинг олдини олиш учун

Бемор енгил нафас олиш учун

Шиллиқ қаватларга шикаст етказмаслик учун

Хамшира учун қулай вазият яратиш учун

Ўткир захарланишларда даволашнинг умумий принциплари

Антидот терапия, меъдани зонд орқали ювиш, тузли сурги дорилар, тозаловчи хуқна, гемосорбция, гемодиализ

Меъдани зод орқали ювиш,дегидратацион терапия, антибиотикотерапия

Антибиотикотерапия, гемосорбция

Парентерал овқатлантирш, антидоттерапия

Электр токи урганда кузатиладиган белгилар:

терида қорамтир сарғиш электр ток доғларининг пайдо бўлиши, оғриқнинг йўқлиги

терида қизилэлектр ток доғларининг пайдо бўлиши, реактив гиперемия

реактив гиперемиянинг йўқлиги,кучли оғрик

ток урган жойда кизариш, шиш,суюклик ажралиши, кучли оғрик

Парентерал овқатлантириш бу--

Меъда ичакни четлаб, турли озиқ моддаларни овқатлантириш

Беморни зонд орқали овқатлантириш

Пархез овқатлар

Овқат миқдорини камайтириш

Организм учун зарур бўлган суюқликларни томирлар орқали юбориш

Инфузия

Трансфузия

Диализ

Хуқна

Дезинтоксикация таъсирига эга суюқликлар:

гемодез, полидез, неокомпенсан, перистон

натрийй хлориднинг изотоник эритмаси, Рингер-Лок эритмаси, лактосол

полиглюкин, реополиглюкин, желатинол

аминокровин, альбумин, глюкоза аминопептид

Хушсиз ётган беморлар қуйидагича овқатлантирилади

Меъда зонди орқали

Чойнак орқали

Қошиқ ёрдамида

Хуқна орқали

Дегидратация нима?

Организмда умумий сув хажмининг камайиши

Организмда умумий қон миқдорининг камайиши

Қон таркибида эритроцитлар сони камайиши

Умумий оқсил миқдорининг кўпайиши

Дезинтоксикацион эритмаларни қуйишга кўрсатма:

куйиш касаллигининг интоксикация фазаси, сепсис

куйиш шоки, сепсис

ўткир юрак етишмовчилиги, сепсис

Қон ивиши ва Қоннинг реологик хусусиятларнинг бузилиши

Қайси дорилар гурухи ёрдамида ингаляциясиз наркоз ўтказилади?

Тиопентал натрий , гексенал, натрий оксибутрат,

Тиопентал натрий, гексенал, галотан,

Фентанил, дроперидол, эфир,

Фентанил , диазепам, закис азот

Гексенал ва тиопентал натрий наркозда неча фоиз эритмада ишлатилади?

1-2.5 %

5-10 %

4-6 %

0.1-0.25 %

Махаллий анестезияда ишлатиладиган дорилар

Новокаин, лидокаин, улътракаин, бупивакаин

Новокаин, лидокаин, норадреналин,

Новокаин , натрий хлорид, лидокаин

Новокаин, лидокаин , калий хлорид

Гипоксия нима ?

Бош мияда кислород етишмаслиги

Организмнинг сувсизланиш

Калий миқдорининг камайиши

Қонда қанд миқдорининг ошиб кетиши

Асфиксия нима?

нафас олишнинг бузилиши натижасида, бўғилишнинг юзага келиши

нафас йўлларига ёт жисмнинг тиқилиб қолиши

қон ва тўқималарда кислороднинг камайиши

нафас йўлларининг бекилиб қолиши

Кислород етишмовчилиги натижасида танада пайдо бўладиган кўкариш

цианоз

акроцианоз

гипоксия

гиперкапния

Қон ва тўқималарда карбонат ангидрид миқдорининг кўпайиши

гиперкапния

гипоксия

аспиратция

обтурация

Куйишнинг нечта даражаси фарқланади?

4та

3та

2та

5та

Абсцесс-бу?

чегараланган йирингли бўшлик

тўқималарнинг таркок йирингли яллиғланиши

тер безларининг йирингли яллиқланиши

терининг йирингли яллиғланиш

Жарохатланган суяк ва бўғимлар юзасини харакатсизлантириш бу:

иммоблизация

транспортировка

шиналаш

гипслаш

Жгут қўйишнинг асорати:

некроз, анаэроб инфекциянинг ривожланиши

қон тўхтамаслиги қаттиқ оғриқлар

анаэроб инфекциянинг ривожланиши қаттиқ оғриқлартромбофлебит

қон томирлар склерози

Оғир травмалар натижасида келиб чиқадиган шок

Травматик шок

Кардиоген шок

Токсик шок

Анафилактик шок

Дроперидолнинг ножўя таъсирлари қандай?

Экстрапирамидал бузилишлар, АКБ нинг пасайиши;

АКБ нинг кўтарилиши;

Экстрасистолия;

Аллергия;

Дроперидол қўлланилишига қарши кўрсатмалар?

Гиповолемия, гипотензив препаратлар билан узок вакт даволаниш, Аритмиялар

флебитлар чақириши, аллергик реакциялар, апноз;

Уйғониш вақтининг давомлилиги;

Феохромацетома;

Марказий анальгезия учун нима қўлланилади?

Морфин, Фентанил, Омнопон;

азот оксиди;

Калипсол;

Пентазоцин;

Калипсолнинг ножўя таъсирларини нима бартараф этади?

Фентанил

Дроперидол

Диазепам;

Димедрол;

Антигистамин препаратлар қандай номланади?

Пипольфен, Супрастин, Димедрол;

Дормикум;

Дроперидол;

Диазепам;

Умумий оғриқсизлантиришнинг асосий босқичлари?

Премедикация ва индукция, Базис наркоз

операцион майдонни тайёрлаш;

иш жойини тайёрлаш

Экстубация;

Кириш наркози қандай?

онгни сўндириш, интубацияга шароит яратиш;

Интубация;

миорелаксация;

онг сакланган холда анестезияни таъминлаш

Ухлатувчи препаратларга нималар киради?

барбамил ва этаминал натрий, фенобарбитал ва ноксирон;

атропин ва димедрол;

калипсол ва дроперидол;

фенобарбитал ва дроперидол

Юрак мушакларининг бир қисмида ўткир қон айланиш бузилиши туфайли пайдо бўлади

Миокард инфаркти

захарланиш

Юқумли касалликлар

Инсулът

Нервлардан бораётган импулъсларни тўсиб мускулларни бўшаштирувчи препаратлар.

Миорелаксантлар

Аналъгетиклар

Антигистаминлар

Холинолитиклар

Қайси қаторда миорелаксантлар берилган ?

Ардуан, дитилин

Морфин, ардуан

Атропин, дитилин

Калипсол, фентанил

Қайси қаторда наркотик аналъгетиклар берилган ?

Промедол, омнопон

Морфин, ардуан

Атропин, дитилин

Калипсол, ардуан

Керакли сохани анестетик моддалар таъсирида карахтлаш.

Махаллий анестезия

Умумий анестезия

Ингаляцион анестезия

Комбинацион анестезия

Премедикация нима?

Беморларни операцияга медикаментоз тайёрлаш

Беморларни касалхонага ётқизиш

Операция хонасидан палатага олиб ўтиш

Операция якунида бажариладиган муолажа

Ёш болаларда пульсни аниқлаш нуқтасини кўрсатинг?

Бўйин сохаси – уйқу артериясида

Елка сохаси – елка артериясида

Билак сохаси билак артериясида

Чов сохаси – сон артерияисда

Чақалоқларда массаж қуйидагча амалга оширилади.

Кўрсаткич ва ўрта бармоқ учлари билан .

Бир қўлнинг кафт асоси билан.

Икки  қўлнинг кафт асослари билан.

Тўғри жавоб йўқ.

Нафас олиш йўлларининг беркилиб қолишига олиб келмайдиган холатни кўрсатинг.

Тил билан.

Бемор нафас олиш холатини узоқ вақт давомида тўхтаб туриб хушдан кетиши.

Ёт жисмларни ютиш ва тушиб қолиши.

Жарохат натижасида нафас йўлларини шикастланиши

77 ёшар аёлда тўсатдан чап қўл ва чап юз сохасида бўшашиш , сўзлашиш холати қийинлашди. Юзага келган вазиятда қандай холат хақида фикр юритиш мумкин.

Инсульт

Грипп.

Юрак хуружи.

Тутқаноқ холати.

Операцияда кейинги давр қайси пайт хисобланади?

Операция тугаб уйга жўнатилиб , иш фаолияти тиклангунча

Операция хонасидан палатага ўтгунча

Операция пайти ва реанимация бўлимидаги пайт

Реанимация бўлимидан чиққан вақти 

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт