Филиал тарихи
- Kushimcha ma‘lumotlar
- 27.05.2015
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг буйруғига асосан 1982 йилдан Наманган тиббиёт билим юрти қошида малака ошириш бўлими сифатида фаолият бошлаган бўлиб, Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1993 йил 9 апрелдаги 160 буйруғига асосан Наманган Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш билим юрти қайта ташкил қилинди. Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2004 йил 20 октябрдаги 463 буйруғи ва Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика марказининг 2004 йил 23 ноябрдаги 27 сонли буйруғига асосан мазкур билим юрти марказнинг Наманган филиали деб юритилади. Муассаса 1998 йилгача Наманган вилоят наркология диспансери биносида, ҳозирда эса собиқ врач-интерналар ётоқхонасининг мослаштирилган биносида фаолият кўрсатмоқда.