онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

Умумий маълумот

Ўқув йили мобайнида филиалдаги кадрлар салоҳиятини сон ва сифат жиҳатидан яхшилашга, штатли ўқитувчилар сонини оширишга, уларни асосий иш жойларидан малака оширишларига эришилди. 

  • Филиалнинг маъмурий бошқарув ходимлари сони

5 нафар

  • Штатли ўқитувчилар сони

5

  • Ўқув тарбиявий ишлар бўйича масъул ходимлар

2

  • Ҳўжалик ходимлари

10

  • Техник ижрочи ва бошқа ходимлар 

5

 

  • Ишга янги қабул қилинганлар

7

 

  • Ишдан бўшаганлар

4

 

  • Соатбай ўқитувчилар

135

 

 Филиал фаолиятининг асоси ҳисобланган ўқув жараёнини амалга оширишда ўриндош ўқитувчиларни танлаш ва уларга бўлган эҳтиёжни қондириш Вилоят Хокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади, лекин айрим мутахассисликлар бўйича малакали устозларни ўқув жараёнига жалб қилиш ўзига хос муаммоларни юзага келтирмоқда ва бунга сабаб  асосий иш ставкаси 1,5 бўлганлиги ҳамда қилиб қўшимча даромад солиғи деб эътироф этилади. Шунга қарамай маъмуриятнинг саъйи ҳаракати билан заруратга кўра назарий ва амалий машғулотларни олиб бориш учун вилоятнинг етакчи тиббий муассасаларидан олий тоифали, тажрибали врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинганлар. шу ерга олинаётган олий маълумотли қамширалар билан шартнома тузилиб ишга линаётганлиги

Штатли ва ўриндош педагоглар машғулотларни Соғлиқни сақлаш тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар, Республика ҳукуматининг соғлиқни сақлаш борасидаги директив ҳужжатлари, амалга киритилаётган буйруқ ва низомларига асосланган ҳолда, жаҳон тиббиётида йўлга қўйилаётган янги даволаш ва диагностика муолажаларини тингловчиларга ўз вақтида етказиш билан бирга, уларнинг давр талабига мос фикрлаш даражасига етказиш ҳамда янги авлод ўрта тиббиёт ходимларини шакллантиришга эришмоқдалар.

Филиалнинг штатли ўқитувчилари тажрибаларини ошириш мақсадида ўз устиларида тинмай изланиш олиб борадилар. Жумладан 2013 йилнинг 1 чорагида режадаги ўқитилиши керак бўлган 48та йўналиш бўлса 72 соатлик малака ошириш курслари учун ҳамда 9та йўналиш бўйича ихтисослаштириш гуруҳлари учун замон талаби асосида янгиликлар билан бойитилган услубий тўпламлар яратдилар. Ҳамширалик ишига оид вилоят ва туман миқёсидаги семинарларда, конференцияларда мунтазам иштирок этадилар. Филиалнинг 2 нафар ўқитувчи Тошкент шаҳрида 28 май - 1 июн кунлари «Саломатлик-3» лойиҳаси бўйича «Тингловчиларни инновацион ўқитиш ва баҳолаш» семинарида, 2 нафар ўқитувчиси 15-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида БМТ «ОИТС, сил ва безгак инфекцияси тарқалишига қарши кураш Глобал Фонди» ЎТХМОИРМ ҳамкорлигида ташкилланган «ОИВ|ОИТС билан беморларни ўй шароитида паллиатив даволаш» мавзусида «Мастер класс» тренинг циклида ўқиб қайтишди. Йил давомида вилоятнинг 9та тумани +ВП етакчи ҳамшираларига «ОИВ|ОИТС билан беморларни ўй шароитида паллиатив даволаш» мавзуда тренинг-семинар ўтказдилар. 

Штатли ўқитувчилар тоифалари ҳақида

   Филиалда жаъми 5 нафар штатли ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Соҳа бўйича иш стажлари, тажрибалари етарли бўлишига қарамай аввалги тоифалари муддати ўтган. Тоифани белгилаш ҳақида марказга қилинган мурожаат мана бир неча йилдирки жавобсиз қолаяпди. Врачлик бўйича 2 нафар ўқитувчилар биринчи тоифали бўлиб, 1 нафари врач травматолог ҳамда 1 нафари врач терапевт ҳисобланади. 

III.Марказнинг тузилиши ва иш фаолиятини белгиловчи хужжатлар

Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Наманган маркази Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий бошқарув структурасининг меъёрий ҳужжатлари асосида ташкиллаштирилган ва ўз фаолиятини Республика Президентининг соғлиқни сақлашга оид Фармон, фармойишлари, +арорлари, Вазирлар Маҳкамасининг +арорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18-декабрдаги 319-сонли +арорига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31.12.2009 йил кунги 390-сонли «Ўзбекистон Республикасида олий ҳамширалик иши, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларини узлуксиз малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи ва Низоми асосида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.07.2011 кунги 205-сонли «Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларини қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги буйруғи шунингдек юқори ташкилотлардан келган кўрсатмалар бўйича иш юритади.

IV.Марказнинг моддий техника базаси

Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни дипломдан кейинги малакасини ошириш ва ихтисослаштириш ўзига хос маъсулиятни талаб қиладиган жараёндир. Марказ собиқ врач-интерналар ётоқхонасининг мослаштирилган биносига жойлаштирилган бўлиб бинода жами 9 та ўқув хонаси мавжуд, шундан 2 таси оила поликлиникаси ва +ВП ходимлари учун ўқув хонаси, 4 таси туркум фан хоналари, 1та тренинг хонаси, 1та маънавият ва маърифат хонаси, 1та ахборот технологиялари ўқув хоналаридир. Ўтган йил мобайнида ўқув хоналарини янги 30та стол, ҳозирги замон талабига жавоб берадиган 100 дона “Эзо” стул билан бойитилди ва оқликлар билан жиҳозланди. Ўқув хоналари тўлиқ 2011 йилда таъмирланган ва «Ҳамширалар ассоциацияси» Наманган вилоят бўлими ёрдамида янги жиҳозлар, замонавий информацион технология, «Саломатлик-2» лойиҳаси асосида берилган 1-дона яъна 2-дона ҳамширалар  ассосациясидан тақдим этилган видеопроектор, экран билан таъминланиб, инновацион технология билан ўқитиш ишлари олиб бориш учун 25 тингловчига мўлжалланган янги ўқув хонаси замон талаби асосида жиҳозланган. Хоналарнинг 3 тасига «Зима-лето»типидаги кондиционерлар ўрнатилди. Филиалда 30 та компьютер бўлиб, шундан 16 таси тингловчилар учун мўлжаланган. Ўқув хоналари замон талабига мос техник воситалар ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланиб, тингловчининг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш учун кўргазмали воситалар билан таъминланган ҳамда замонавий кўргазмали ўқув қуроллари билан имконият даражасида бойитилди. Тингловчилар учун 50 ўринли талабга жавоб берадиган, таркибида дам олиш, овқат тайёрлаш, ювиниш хонаси каби маиший хоналари билан ётоқхона мавжуд. 2013 йил давомида ётоқхонага 3 та янги электр плита олиб келиб ўрнатилди ва ётоқхона биносида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Моддий техник баъзани мустаҳкамлаш мақсадида 2013 йилда филиалга 5 та янги «Пентиум 4» компьютери олиб келинди. Филиалга келаётган тингловчиларга қулайлик яратиш ва филиал моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида филиалнинг кириш фасади замонавий 2 қаватли «Акфа» профил-ромларга алмаштирилди, ташқи ҳожатхона қайта таъмирланди ва шаҳар канализацияга тармоғига уланди, филиалнинг орқа девори қўрғон қилинмаганлиги сабаб 55 метр жой янги бетон девор билан ўраб чиқилди. Узлуксиз сув таъминотини яратиш мақсадида филиал ҳовлисига 5 тонналик тоза ичимлик суви резервуари ўрнатилди. Ўқув хоналарини ва тингловчилар турар жойларни иситиш мақсадида қаттиқ ёқилғига мослаштирилган 3та қозонхона қурилди бунга 3та мавсумий ўт ёқувчилар жалб қилинди. Истиш қозони русуми “Тайга”. Иситиш майдонимиз 1650 метрни ташкил қилади. +озонлар номинал босимда ишлайди. 75 тонна кўмир сиғимига мослаштирилган янги кўмир сақлаш омбори қурилди ва қишки мавсумга 58 тонна кўмир жамғарилди. Иситиш тизимида жорий таъмирлаш ҳамда ювиш, чайиш ишлари амалга оширилди. Иситиш қозони ва қозонга сув заҳираси турадиган 1 дона бочкаси янгиланди.

Марказ кутубхонасида 2012 йилнинг январига китоб фонди 1584 тани ташкил қилган. Шундан 32 нусҳа Президент асарлари, ўқув тиббий адабиётлари 954 нусҳа, маъданий маърифий  нашрлар 28 нусҳа, бадиий китоблар-158 нусҳа. Ўқув қўлланмалари: ички касалликлар бўйича – 120, ҳамширалик иши бўйича-39, клиник лаборатория бўйича-23, массаж иши бўйича-25, ўсмирлик даврига оид-100, амалиёт ҳамшираси учун қўлланма- 20, хирургик касалликлар-120, ревматизм касаллиги-12, акушерлик иши-3, болаларда вирусли гепатит-5 ва бошқа мазмундаги тиббий адабиётлар 500 донани ташкил этган. Охирги 5 йил давомида ҳамамабоп тиббий адбиётлар 15 дона, даволаш массажи бўйича-10 дона, клиник лаборатория бўйича-23та, шошилинч тиббий ёрдам-5дона, хирургик касалликлар бўйича-10 донага бойитилди. «Саломатлик-2» лойиҳаси бўйича 10 ҳил номдаги 120 нусҳа тиббий нашрлар олиб келинди. Даврий нашрлардан «Халқ сўзи», «Наманган ҳақиқати», «21 аср», «Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш», «Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш»,  «Диёнат», «Шифокор ва ҳаёт», «Ҳуқуқ»,  «Ҳамшира», «Тиббиёт ва замон»,  «Фуқаролик жамияти», «Соғлом авлод учун», «Ўзбекистон овози»,   «Правда востока»,  «Народное слово», «+ишлоқ ҳаёти», «Аёл ва жамият», «Моҳият», «Сиҳат саломатлик», «Тамаддун», «Халқ иродаси» «Наманганская правда» каби газета ва журналларга обуна бўлинган ва даврий нашрлардаги долзарб мавзулар жамоа ўртасида ишлаб чиқилмоқда.

Биз билан боғланиш

Телефонлар:

(0369) 237-27-58

Факс: (0369) 237-27-58


Манзил:

Наманган шаҳар, Гўзал дахаси, "Чаманзор" турар-жой массиви 52-уй


E-mail:

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

© 2015, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Наманган филиалининг расмий ахборот портали. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namhamshira.uz манбаси кўрсатилиш шарт