онлайн флеш игрынародная медицинадиеты

Нейрожарроҳлик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида нейрожарроҳлик соҳасида инновацияларни қўллаш мавзусига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 160 нафардан зиёд нейрожарроҳ иштирок этди.

 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида замонавий ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилиб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани ва даволашда янги усуллардан кенг фойдаланилаётганини таъкидлади. Аҳолига шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизими изчил такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон нейрожарроҳлик хизмати томонидан марказий асаб тизими шикастланганда, шунингдек, бош ва орқа мия касалликларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилаётир. Мамлакатимизнинг юқори малакали нейрожарроҳлари марказий асаб тизими бузилиши, бош мия томирлари аневризми, инсульт асоратларини даволаш бўйича мураккаб операциялар ўтказмоқда. Шунингдек, радикулит, бош ва орқа мияда ўсимтаси бўлган беморлар ҳам жарроҳлик амалиёти ёрдамида шифо топмоқда. Мазкур жарроҳлик амалиётини ўташда замонавий микронейрожарроҳлик техникаси кенг қўлланилаётир.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, беморларга, жумладан, шошилинч нейрожарроҳлик паталогияси бор инсонларга туну кун ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Юқори малакали мутахассислар томонидан ташхис қўйиш ва даволаш бўйича янги технологияларнинг қўлланилаётгани бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш имконини бермоқда.

Хорижий клиникалар билан алоқлар йўлга қўйилаётгани ва ҳамкорликнинг янада кенгайтирилаётгани, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Туркия, Финляндия, Россия каби давлатларнинг таниқли нейрожарроҳлари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилаётгани мамлакатимиз нейрожарроҳлик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Юртимиз шифокорлари хорижлик ҳамкасблари билан мунтазам тажриба алмашмоқда.

– Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сифатли нейрожарроҳлик хизматлари кўрсатилмоқда, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали нейрожарроҳи Сайдулло Шарифбоев. – Масалан, бизнинг филиалда бош мия томирлари аневризми мавжуд ва инсультга чалинган беморларни шошилиинч операция қилиш йўлга қўйилди. Бу беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш билан бирга уни нормал ҳаётга қайтариш имконини бераётир.

Икки кунлик семинар доирасида нейрожарроҳлик ва нейрореанимациянинг долзарб масалаларини ҳал этишга қаратилган янги ютуқлар ва замонавий ечимларга бағишланган маҳорат сабоқлари ўтказилди, маърузалар тингланди. Семинарнинг биринчи кунида россиялик мутахассислар нейрожарроҳлик соҳасидаги замонавий технологиялар ва клиник тадқиқотлар хусусида сўзлаб берди. Иккинчи кун дастуридан мамлакатимиз шифокорларининг бош мия ўсимтаси ва болалар нейрожарроҳлигига бағишланган маърузалари ўрин олди.

– Ўзбекистонда нейрожарроҳлик хизмати жадал ривожланмоқда, – дейди академик Н.Бурденко номидаги нейрожарроҳлик илмий-тадқиқот институти раҳбари, профессор Александр Потапов (Россия). – Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйганмиз. Таъкидлаш жоизки, улар юқори малакали ва моҳир нейрожарроҳлардир. Икки давлат нейрожарроҳлари ўртасида мунтазам тажриба алмашиш тиббиётнинг ушбу соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Нейрожарроҳлик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида нейрожарроҳлик соҳасида инновацияларни қўллаш мавзусига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 160 нафардан зиёд нейрожарроҳ иштирок этди.
Batafsil... 10.05.2015

Contacts

Phone numbers:

(0369) 000-00-00

+99893 000-00-00


Adress:

Namangan sh. Navoy k. 00


E-mail:

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

© 2015, MED rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.nammed.uz manbasi ko'rsatilishi shart